ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12566 Хокимият города Карши 17/01/2020 01/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қарши шаҳрида 2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тўғрисида
ID-12566

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24-февралдаги 49-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низом, 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ички ишлар бошқармасининг 2020 йил 03 январдаги 40/17-сонли хатига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил, 9-сон, 320-модда)нинг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қарши шаҳар ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтқазилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага ва 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: - тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва улардаги тиркамалар — бир йилда икки марта; - ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта; - ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта; - тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда;

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта — 1 мартдан — 30 июнгача; иккинчи марта — 1 сентябрдан — 31 октябргача ўтказилади. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан — 30 июнгача ўтказилади. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан — 31 августгача ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комисссияси раҳбарига: - транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; - транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

6. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24-февралдаги 49-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24-февралдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги Х-442/2 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Темиров зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

212