ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12530 Хокимият Букинского района 16/01/2020 31/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-12530

Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил этишва уни ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

            ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Туманҳудудидагибарчаюридикважисмонийшахсларгатегишлибўлганавтомототранспортвоситаларивауларгатиркамалармажбурийтехниккўрикданўтказиш ишлари ташкиллаштирилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандагибарчатранспортвоситалариэгаларибўлганюридикважисмонийшахсларгатранспортвоситаларинитехникпаспортибиланбиргаликда, ўзвақтидарежажадваласосидакўрикданўтказишмажбуриятиюклатилсин.

4. Транспортвоситалариқуйидагидаврийликкамувофиқтехниккўрикданўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар ― бир йилда икки марта;

б) ишлабчиқарилганлигигабешйилданкўпбўлмаган (ишлабчиқарилганйилиҳамшужумлагакиради) транспортвоситалари (мазкурбанднинг «а» кичикбандидакўрсатилгантранспортвоситалариданташқари) ― иккийилдабирмарта;

в) ишлабчиқарилганйилиниҳисобгаолганҳолдаишлабчиқарилганлигигабешйилданортиқбўлгантранспортвоситалари, шунингдекишлабчиқарилганвақтианиқланмагантранспортвоситалари (мазкурбанднинг «а» кичикбандидакўрсатилгантранспортвоситалариданташқари) ― бирйилдабирмарта;

г) тиркамаларкўрикка транспорт воситаси ― шатакчиучунбелгиланганмуддатлардатақдимэтилади.

5. Мазкурқарорнинг 4-банди «а» кичикбандидакўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта ― 1 апрелдан -30 июнгача; иккинчи марта ― 1 сентябрдан ― 31 октябргачаўтказилади.

Юридикшахсларгақарашлибўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрелдан ― 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1январдан ― 31 августга қадар ўтказилсин.

6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси (Қ.Ботирбеков)га: транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, меъёрларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар бошқармаси “Йўл харакати ҳавфсизлиги хизмати бошқармаси туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаси”га (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари хақидаги далолатномани таққослаш учун тақдим этсинлар.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига мувофиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.

10. Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Қ.Ботирбеков) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

11. Ушбу қарор «Халқ овози» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб―сайтига жойлаштирилсин.

12. Туман ҳокимининг 2019 йил 31январдаги 692-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолидаман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қ.Ботирбеков зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                                               Б.Ибрагимов

Общие предложения

174