ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12351 Хокимият Бухарской области 13/01/2020 28/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2020 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12351

Лойиҳа

Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2020 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хатига асосан вилоятда 2020 йил учун давлат мулки ижара ҳақининг энг кам ставкаларини белгилаш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда туманларда давлат кўчмас мулкидан
2020 йилда фойдаланганлик  учун ижара тўловининг энг кам ставкалари
1-иловага;

ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

3. Давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда ҳамда иншоотларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси қўлланиши белгилаб қўйилсин.

4. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (М.Бурхонов) давлат мулкини ижарага бериш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида расмийлаштириб, ижарага берилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этиб борсин.

5. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги “Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2019 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Асадов зиммасига юклатилсин.

 

 

    Вилоят ҳокими                                                  Ў.Барноев

 

Бухоро вилояти ҳокимининг 2020 йил

______________даги _____сонли қарорига

1-илова

 

 

Бухоро ва Когон шаҳар ҳамда туманларда 2020 йилда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг бир
кв. метр учун энг кам миқдордаги ставкалари

 

 

 

Т/р

Ижарага бериладиган майдонларнинг

фойдаланиш мақсади

 

2020 йил учун йиллик минимал ставка
1 кв.м/сўм

 

 

2020 йил учун йиллик минимал ставка
1 кв.м/сўм

Бухоро шаҳар

Когон шаҳар ва туманлар

Саноат

1

Ёқилғи саноати

7 560

6 125

2

Кимё саноати

7 560

6 125

3

Нефт-кимё саноати

7 560

6 125

4

Машинасозлик

7 560

6 125

5

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати

7 560

6 125

6

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

7 560

6 125

7

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

6 210

5 000

8

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

6 210

5 000

9

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар ишлаб чиқариш

6 210

5 000

10

Санитар-техник, газ ускуналари ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш

7 560

 

6 125

11

Металл конструкцияли махсулотлар саноати

7 560

6 125

12

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

7 560

6 125

13

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

7 560

6 125

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати

7 560

6 125

15

Ёғочни қайта ишлаш саноати

7 560

6 125

16

Целлюлоза-қоғоз саноати

7 560

6 125

17

Ёғочдан эшик, дерезалар ва мебель ишлаб чиқариш

22 680

18 500

18

Қурилиш материаллари саноати

7 560

6 125

Енгил саноат

19

Тўқимачилик саноати

7 560

6 125

20

Тикувчилик саноати

7 560

6 125

21

Чарм, мўйна ва пойафзал саноати

7 560

6 125

22

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш соҳалари

7 560

6 125

Озиқ –овқат саноати

23

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

7 560

6 125

24

Гўшт ва сут саноати

7 560

6 125

25

Балиқчилик саноати

7 560

6 125

26

Тегирмон-ёрма саноати

7 560

6 125

27

Омухта ем саноати

6 210

5 000

28

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари

7 560

6 125

Саноатнинг бошқа тармоқлари

29

Тиббиёт саноати

7 560

6 125

30

Нашриёт саноати

21 195

17 375

31

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш

9 180

7 375

32

Саноатни хўжалик бошқаруви

21 195

17 375

Қишлоқ хўжалик

33

Ўсимликшунослик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га

3 023 460

2 469 000

34

Чорвачилик ва паррандачилик

3 645

3 000

35

Балиқчилик (шу жумладан балиқ етиштириш) 1 га

3 023 460

2 469 000

36

Асаларичилик 1 га

1 965 600

1 605 000

37

Ветеринария хизматлари

7 560

6 125

38

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

7 560

6 125

39

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га

3 023 460

2 469 000

Транспорт ва алоқа

40

Умумфойдаланишдаги ерусти темирйўл транспорти

7 560

6 125

41

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автотураргоҳ, гаражлар)

7 560

6 125

42

Транспорт инфра тузилмаси (жарима майдончалари)

1 890

1 625

43

Автомобилларни ювиш жойлари

24 300

17 500

44

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси

24 300

22 500

45

Аҳоли буюртмаси бўйича юкларни ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизмати

13 635

11 250

46

Почта алоқа тармоқлари

7 560

6 125

47

Курьерлик (чопар) хизмати

15 120

12 250

48

Электр тармоқ алоқаси

15 120

12 250

49

Радио, уяли ва пейджир алоқаси (шу жумладан ўрнатилган мослама-тортқич қозиқларининг умумий периметрлари ва технологик қурилмалари ҳудудини қўшиб ҳисоблаганда)

63 585

51 875

Қурилиш

50

Қурилиш

7 560

6 125

51

Лойиҳа, лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари

7 560

6 125

52

Пластик эшик ва дерезалар ишлаб чиқариш

37 950

29 160

Савдо ва умумий овқатланиш

53

Улгуржи савдо

21 195

17 375

54

Улгуржи маҳсулот cотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи улгуржи бозорлар

54 405

44 375

55

Чакана савдо

21 195

17 375

56

Умумий овқатланиш

21 195

17 375

57

Ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)

33 210

25 000

58

Китоб дўконлари

2 970

2 500

59

Маданий-маиший ва хўжалик буюмларини ижарага бериш

21 195

17 375

60

Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати

33 210

27 125

61

Моддий техника таъминоти ва етказиб бериш (сбыт)

21 195

17 375

62

Ахборот-ҳисоблаш хизмати

21 195

17 375

63

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш

21 195

17 375

64

Кўчмас мулклар билан муомала қилиш

21 195

17 375

65

Реклама, кўргазмалар хизмати

21 195

17 375

66

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар

21 195

17 375

67

Геология, ер ости бойликларини қидириш, геодезия ва гидрометерология хизмати

37 800

30 750

68

Таҳририят ва нашриёт

12 150

9 875

69

Металл чиқиндилари ва чиқинди хом ашёларни йиғувчи тайёрлов идоралари

12 150

9 875

70

Уй-жой коммунал хўжаликлари (уй-жой мулкдорлари ширкати)

12 150

9 875

71

Меҳмонхоналар хўжалиги

24 165

19 750

72

Ётоқхона

18 900

15 000

73

Аҳолига ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган маиший хизматлар

12 150

9 875

74

Сартарошхоналар, фотосалонлар, модалар ательеси, пойафзал таъмирлаш

18 225

15 000

75

Ломбардлар

27 405

22 375

76

Ҳаммомлар

36 450

29 750

77

Сауна ва cув ҳавзалари

72 630

59 375

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминоти

78

Соғлиқни сақлаш

15 120

12 250

79

Дам олиш ва туризм

15 120

12 250

80

Фитобар

10 530

8 500

81

Маданий ҳордиқ чиқариш марказлари (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)

24 165

19 750

82

Жисмоний тарбия ва спорт

7 560

6 125

83

Дорихона муассасалари

12 150

9 875

84

Дорихона муассасалари, оптика ва  тиббиёт ускуналарини сотиш дўконлари

21 735

15 660

85

Ижтимоий дорихона муассасалари

9 200

7 992

Таълим

86

Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш  (шу жумладан ўқув курслари)

12 150

9 875

87

Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

9 450

8 125

88

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат умумтаълим муассасалари учун)

6 210

5 000

89

Таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкил этиш

7 560

6 125

90

Мактабгача тарбия (нодавлат умумтаълим муассасалари учун)

5 400

4 625

91

Маданият ва санъат

21 195

17 375

92

Кўргазмалар

16 335

14 000

93

Мактабдан ташқари тарбия

6 210

5 000

94

Маданият ва истироҳат боғлари

15 120

12 250

95

Ҳайвонот ва ботаник боғлари

15 120

12 250

96

Телевидения ва радиоэшиттириш таҳририятлари

15 120

12 250

97

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари

24 165

19 750

98

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

9 180

7 375

99

Хайдовчиларни тайёрлаш мактаби

13 500

8 750

Молия-кредит фаолияти

100

Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятдан ташқари), нафақа таъминоти

21 195

17 375

101

Аудиторлик фаолияти

21 195

16 250

102

Банк фаолияти

21 195

17 375

Фаолиятнинг бошқа турлари

103

Суғурта

21 195

17 375

104

Суд ва юридик хизматлар

18 225

15 000

105

Адвокатларнинг ҳайъати ва юридик маслаҳатхоналар

18 225

15 000

106

Жамоатчилик бирлашмалари

6 210

4 875

107

Омборхоналар

21 195

17 375

108

Давлат корхона ва ташкилотлари учун офис

9 180

7 375

109

Хусусий корхоналар учун офис

33 210

27 125

110

Архивлаштириш хизмати

9 180

6 250

111

Енгил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан, камера ямаш)

24 165

19 750

112

Лабораториялар

15 12

12 250

113

Ҳар хил турдаги тўлов хизматлари (пайнет)

60 750

49 500

114

Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида савдо

33 210

27 125

115

Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида умумий овқатланиш

29 025

23 750

116

Авиа кассалар (шу жумладан темирйўл, транспорт ва бошқалар)

33 210

27 125

117

Банкоматлар

302 940

247 375

118

Нон ва нон маҳсулотларини тайёрлаш

18 055

15 012

         

 

Изоҳ:

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги
02/1-74-сонли топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги савдо бошқармаси бўлинма тизимлари, ҳарбий қисм ва муассасалари, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудларида кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “нол” ставкаси қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 834-сонли қарорига кўра, фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг мурожаатига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг “нол” ставкаси бўйича ижарага берилади.

 

Вилоят ҳокимлиги аппарати

котибияти мудири                                                                   О.Қазоқов

 

Бухоро вилояти ҳокимининг 2020 йил

__  _________даги ___сонли қарорига

2-илова

Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг

таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқишда қўлланадиган ҳудуд зоналари

бўйича коэффициентлар

 

Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз):

т/р

Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициентлари

1

Бухоро шаҳри

1

 3

2

Когон шаҳри

2

2,5

3

Бухоро тумани

3

 2

4

Вобкент тумани

3

 2

5

Жондор тумани

3

2

6

Когон тумани

3

2

7

Олот тумани

3

 2

8

Пешкў тумани

3

 2

9

Ромитан тумани

3

 2

10

Шофиркон тумани

3

 2

11

Қоракўл тумани

3

2

12

Қоровулбозор тумани

3

 2

13

Ғиждувон тумани

2

2,5

 

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда коэффициентлар:

Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициент - (Кқ):

алоҳида турган бино – 1,5

қўшимча қурилган бино – 1,0

бинонинг юқори қисми, чердак, болохона – 0,7

ярим ертўла, ертўла – 0,5

 

Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти – (Кҳ ):

ер майдони мавжуд бўлганда – 0,7

дахлиз(коридор) мавжуд бўлганда – 0,2

 

Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти – (Ко): (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар):

асосий қатнов йўлларида жойлашгани – 0,5

иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи – 0,4

 

 Вилоят ҳокимлиги аппарати

 котибияти мудири                                                                  О.Қазоқов

Общие предложения

161