ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12284 Хокимият города Маргилан 10/01/2020 25/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Марғилон шаҳар ҳудудидаги барча давлат тасарруфидаги ва шахсий автомототранспортлар, тиркамалар ва ярим тиркамаларни 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12284

Ўзбекистон Республикаси“ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”гиқонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами.2013й. 15-сон 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.1-2-сон17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил22-декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й. 09/17/1010/0461-сон) ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22-декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қарор билан:

2020 йил 1январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлигини инобатга олинсин.

3. Марғилон шаҳрида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчи ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан-30июнгача, иккинчи марта 12 сентябрдан 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5.Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилсин.

6. Комиссия таркибига киритилган мутахассисларни асосий иш жойидан ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ихтиёрига 2020 йилнинг 1 январдан 1 ноябргача юбориш тегишли ташкилот, корхона ва хўжалик раҳбарлари розилиги билан амалга оширилсин.

7.Шаҳардаги транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи таркибига, шаҳар автомотоҳаваскорлар жамияти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шаҳар ички ишлар бўлими ходимларини жамоатчилик асосида қўшиш тавсия этилсин.

8. Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси рўйхатида турувчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус ва кичик автобусларни техник кўригини ўтказиш белгиланган жадвал асосида
«LLADA»оилавий корхонасига қарашли автосервисда автомобилларнинг техник қарови ва таъмир ишларини бажариш учун қулайликлар мавжудлигини ҳисобга олган холда тарафлар билан эркин шартнома тузилган ҳолда ўтказилсин.

9. Мазкур қарор“Марғилон ҳакикати” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

         10.Қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Тўйчиев зиммасига юклатилсин.

      Шаҳар ҳокими:                                                                      М.Убайдуллаев

Общие предложения

176