ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12194 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 28/01/2020 12/02/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг “Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ги буйруғи
ID-12194

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни
ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5884-сон “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва 2019 йил 10 апрелдаги ПФ–5706-сон “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 637-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

 

Вазир в.б.                                                                             Т. Худайбергенов  

 

 

          Тошкент ш.,

2020 йил ___ __________,

_____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирининг

2020 йил “____” ___________даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни

ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги “1” рақами “3” рақами билан алмаштирилсин.

2. 6, 7, 14, 20 ва 21-бандлар ҳамда 1, 2, 4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. 15-бандда:

биринчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

23. Тавсияномалар тегишли тадбиркорлик субъектига қарашли объектнинг назорат-кузатув йиғма жилдига тикилади. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир бўлинмасида Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Қўшимча равишда ўтказилган ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, тикилган ва давлат ёнғин назорати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.”.

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Қурилиш вазири                                                                                        Б. Закиров

 

2020 йил “___” ____________

 

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                                           А. Икрамов

 

2020 йил “___” ____________

 

Общие предложения

270