ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12168 Хокимият Ферганской области 08/01/2020 23/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоятда ижара муносабатларини тартибга солиш ҳамда 2020 йилда давлат кўчмас мулклари учун қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12168

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

Вилоятда ижара муносабатларини тартибга солиш ҳамда 2020 йилда

давлат кўчмас мулклари учун қўлланиладиган ижара ҳақининг

энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 29 декабрда ўрнатилган тартибда келишилган 2020 йилда давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан 2019 йил 29 декабрда келишилган ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хати билан етказилган 2020 йилда давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ижро учун қабул қилинсин.

2. Фаолият турларига нисбатан давлат мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси мазкур иловада кўрсатилган энг кам микдордаги ижара ставкаларидан ижара ҳақининг шартнома қийматини белгилашда таянч ставка сифатида фойдалансин.

3. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага
мувофиқ тасдиклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли карорининг 3-1-бандига асосан давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.

5. Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят худудий бошқармаси (Сирожитдинов), "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДУК (Рахмонов), давлат мулкини балансда сакловчилар билан биргаликда Давлат мулкларини хатловдан ўтказиб борсин ҳамда ижарага берилган мулкларни доимий мониторингини юритсин.

Белгилаб қўйилсинки, балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари ўз тасарруфларида бўлган фойдаланилмаётган ҳамда ижарага берилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.

6. Вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДУК (Рахмонов) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги "Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан, самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 672-сонли қарорига асосан шаҳар ва туманлар ҳокимларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни) ижарага бериш бўйича берилган ҳуқуқлардан амалда фойдаланилишини таъминласин.

7. Вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (Рахмонов):

хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмаётган, бўш турган давлат мулкини белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ишларини жадаллаштирсин;

ижарага берилган давлат мулки тўгрисидаги маълумотларини ҳар ой якуни билан вилоят ҳокимлигига, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда вилоят Молия бошқармаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этиб борсин; 

ижарага берилган давлат мулклари ҳисобидан ижара тўловларини ўз вақтида ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўришга ҳамда тўловларни ундирилишига маъсул эканлиги белгилаб қўйилсин.

8. Вилоят Молия Бош бошқармаси (Назаров) вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (Рахмонов) билан биргаликда давлат мулки объектларини ижарага бериш ҳисобига маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларни назоратга олсин ҳамда тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.

9. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (М.Обидов) ва “Фарғона ҳақиқати” - “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти мазкур қарорни расмий эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонов зиммасига юклансин.

              

 

Вилоят ҳокими                                                                  Ш. Ғаниев

                                                                                     Фарғона вилояти ҳокимининг
                                                                              2020 йил « ___ » январдаги

                                                                               ______-сонли қароригf 1-илова

 

Фаолият турларига нисбатан давлат мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари

 

(Бир йилга умумий фойдаланиш майдонининг 1 кв.метр сўм хисобида 2020 йил учун)

Ижарачиларни фаолият турлари

1 кв.м. Шаҳар ва туманлар (Фарғона шахардан ташқари) учун йиллик ижара ставкаси

1 кв.м. Фарғона шаҳар учун йиллик ижара ставкаси

 

САНОАТ

 

 

1

Ёнилғи саноати

6 125 

7560

2

Кимё саноати

6 125 

7560

3

Нефт-кимё саноати

6 125 

7560

4

Машинасозлик

6 125 

7560

5

Дастгохсозлик ва асбобсозлик саноати

6 125 

7560

6

Хисоблаш воситалари саноати

6 125 

7560

7

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги

5 000 

6210

8

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик

5 000 

6210

9

Енгил ва озиқ-овқат ҳамда маиший асбоблар саноати машинасозлиги

5 000 

6210

10

Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш

6 125 

7560

11

Метал конструкция ва буюмлар саноати

6 125 

7560

12

Машина ва ускуналар таъмирлаш

6 125 

7560

13

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

6 125 

7560

 

Енгил саноат

 

 

14

Тўқимачилик саноати

6 125 

7560

15

Тикувчилик саноати

6 125 

7560

16

Чарм, мўйна ва пойафзал саноати

6 125 

7560

17

Мебель ишлаб чиқариш, пластик эшик ва ромлар

18 500 

22680

18

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари

6 125 

7560

 

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва
целлюлоза-
қоғоз саноати

 

 

19

Ёғоч тайёрлов саноати 

6125

7560

20

Ёғочни қайта ишлаш саноати

6125

7560

21

Целлюлоза – қоғоз саноати

6125

7560

22

Қурилиш материаллари саноати

6125

7560

 

Озиқ-овқат саноати

 

 

23

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ, ва сут саноатидан ташқари)

6 125 

7560

24

Гўшт ва сут саноати

6 125 

7560

25

Балиқчилик саноати

6 125 

7560

26

Ун ёрма ишлаб чиқариш саноати

6 125 

7560

27

Комбикорм (аралаш озуқа) саноати

5 000 

6210

28

Саноатнинг бошқа соқалари

6 125 

7560

 

Саноатнинг бошқа сохалари

 

 

29

Тиббиёт саноати

6 125 

7 560

30

Нашриёт саноати

17 375 

21 195

31

Кийим-кечак, ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш.

7 375 

9 180

32

Саноат-хўжалик бошқаруви

17 375 

21 195

 

Қишлоқ хўжалиги

 

 

33

Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га. нисбатан

2 469 000 

3 023 460

34

Чорвачилик ва паррандачилик

3 000 

3 645

35

Балиқчилик (шу жумладан уругчилик)

1 га. нисбатан

2 469 000 

3 023 460

36

Асаларичилик 1 га. нисбатан

1 605 000 

1 965 600

37

Ветеринария хизмати

6 125 

7 560

38

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

6 125 

7 560

39

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боглар)

1га. нисбатан

2 469 000 

3 023 460

 

Транспорт ва алоқа

 

 

40

Умумфойдаланишдаги ер усти темир йул транспорти

6 125 

7560

41

Автомобил хўжалиги (автосарой, таксисаройи, автобекатлар, гараж)

6 125 

7560

42

Автомобил хўжалиги (жарима майдони)

1 625 

1890

43

Автомобилларни ювиш шахобчаси

17 500 

24300

44

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари

22 500 

24300

45

Аҳоли буюртмаси бўйича юкларни ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизмати

11 250 

13635

46

Почта алоқаси

6 125 

7560

47

Курьерлик алоқа хизмати

12 250 

15120

48

Электр-кабел алоқаси

12 250 

15120

49

Радио, уяли алоқа ва пейджир алоқа (махкамлаш периметри, технологик майдонлар ва иншоотлар билан)

51 875 

63585

 

Қурилиш

 

 

50

Қурилиш

6 125 

7560

51

Лойиха, лойиха қидирув ва қидирув ташкилотлари

6 125 

7560

52

Пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш

29 160 

37950

 

Савдо ва умумий овқатланиш

 

 

53

Улгуржи савдо

17 375 

21195

54

Улгуржи савдо бозорлари

44 375 

54405

55

Чакана савдо

17 375 

21195

56

Умумий овқатланиш

17 375 

21195

57

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш (фаст-фуд)

25 000 

33210

58

Китоб дўконлари

2 500 

2970

59

Маданий-маиший ва хўжалик буюмларини ижарага бериш

17 375 

21195

60

Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати

27 125 

33210

61

Моддий-техника таъминоти ва сотиш

17 375 

21195

62

Ахборот-хисоблаш хизмати

17 375 

21195

63

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш

17 375 

21195

64

Кучмас мулк билан муомала

17 375 

21195

65

Реклама, ваколатлик хизмати

17 375 

21195

66

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молия ва бошқарув муассасалари бўйича маслахат хизмати

17 375 

21195

67

Геология ва ер, сув ости бойликларини қидириш, геодезия ва гидрометерология хизмати

30 750 

37 800

68

Тахририят ва нашриёт

9 875 

12 150

69

Метал чиқиндилари ва чиқинди хом ашёларини йиғувчи тайёрлов идоралари

9 875 

12 150

70

Уй-жой коммунал хўжалиги (ХЎБ объектлари)

9 875 

12 150

71

Мехмонхона хўжалиги

19 750 

24 165

72

Ётоқхона

15 000 

18 900

73

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари

9 875 

12 150

74

Сарторошхоналар, суръатхона, ателье, чевархона ва пойафзал таъмирлаш устахонаси

15 000 

18 225

75

Ломбард

22 375 

27 405

76

Хаммомлар

29 750 

36 450

77

Сауналар ва ховузлар (бассейнлар)

59 375 

72 630

 

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

 

 

78

Соғлиқни сақлаш

12 250 

15 120

79

Дам олиш ва саёхлик

12 250 

15 120

80

Фитобар

8 500 

10 530

81

Маданий-кўнгилочар марказлари (бильярд, ўйин машиналари, дискотека ва бошқалар)

19 750 

24 165

82

Жисмоний тарбия ва спорт

6 125 

7 560

83

Дорихона

9 875 

12 150

84

Кўзойнак ва тиббий асбоб-ускуналар сотиш дўконлари

15 660 

21 735

85

Ижтимоий-дорихона муассасалари

7 992 

9 200

 

Халқ таълими

 

 

86

Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш (ўкув курслари билан)

9 875 

12 150

87

Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

8 125 

9 450

88

Болалар умум таълим мактаблари (нодавлат ташкилотлари учун)

5 000  

6 210

89

Умум таълим муассасаларида умумий овқатланиш хизматлари

6 125 

7 560

90

Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат ташкилотлари учун)

4 625 

5 400

91

Маданият ва санъат

17 375 

21195

92

Кўргазмалар

14 000 

16335

93

Мактабдан ташқари тарбия

5 000 

6210

94

Истирохат ва маданият парклари

12 250 

15120

95

Ботаника боғлари ва зоопарклар

12 250 

15120

96

Телевидения ва радиоэшиттириш таҳририятлари

12 250 

15120

97

Киностудия, овоз ёзиш студиялари

19 750 

24165

98

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

7 375 

9180

99

Хайдовчилик мактаблари

8 750 

13500

 

Молия-кредит фаолиятлари

 

 

100

Молия, кредит ва  нафақа таъминоти (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари)

17 375 

21195

101

Аудиторлик фаолияти

16 250 

21195

102

Банк фаолияти

17 375 

21195

 

Бошқа фаолият турлари

 

 

103

Суғурта

17 375 

21 195

104

Суд ва хукук муассасалари

15 000 

18 225

105

Адвокатлар коллегияси ва хукукий маслахатхоналари

15 000 

18 225

106

Жамоат бирлашмалари

4 875 

6 210

107

Омборхона учун

17 375 

21 195

108

Давлат корхоналари учун идора

7 375 

9 180

109

Нодавлат муассасалари учун идора

27 125 

33 210

110

Архив хизмати

6 250 

9 180

111

Енгил ва бошка турдаги автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат курсатиш (шу жумладан вулканизация)

19 750 

24 165

112

Лаборатория

12 250 

15 120

113

Турли хизматларга пул тулаш (пайнет)

49 500 

60 750

114

Маданий мерос булган бино ва иншоотларида савдо фаолияти

27 125 

33 210

115

Маданий мерос булган бино ва иншоотларида умумий овкатланиш хизмати

23 750 

29 025

116

Авиакасса (шу жумладан транспорт ва темир йул ва бошкалар)

27 125 

33 210

117

Банкоматлар

247 375 

302 940

118

Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш (қандолат махсулотлари: торт, кекс, пирожное ва бошқалар)

15 012 

18 055

 

        

Изоҳ:

        

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2009 йилдаги 07/10-41-сонли йиғилиш қарорини 11 бандига асосан ҚВП-ларда очилган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча дорихона шахобчаларига ижара хақининг “нол” тариф ставка қўлланилади.      

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилдаги № 02/1-74-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Савдо бошқармаси тизими бўлимларига қарашли ёпиқ харбий шахарча ва узоқ горнизонларда жойлашган давлат кўчмас мулкини ижарага беришда ижара ҳақининг “нол” тариф ставкаси қўлланилади.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2014 йилдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан 2014 йил 1 августдан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахри (жумладан: Миробод тумани) бўйича “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати” ЎзЛиДеП Кенгашлари хамда “XXI аср” социал-сиёсий газетаси тахририятлари учун Партиялар балансидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг “нол” тариф ставкаси ўрнатилсин.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларни ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 834-сонли қарорига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунга қадар, 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақини “нол” ставкаси бўйича хисобланади.- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифалари тўғрисида”ги  2017 йил 6 июлда ўтказилган мажлис баёнига асосан мақбуллаштириш натижасида бўшаб қолган айрим қишлоқ врачлик пунктларини жорий таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, коммунал ва бошқа тўловларни тўлаб бориш шарти билан 10 йилдан кам бўлмаган муддатга “нол” қийматда ижарага берилади.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобоқаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва ишларигакенг жалб этиш хамда спортчиларни ва уларни тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПҚ-3196-сонли қарорига асосан  Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар хусусий спорт муассасаларини ташкил этиш учун спорт йўналишидаги фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара хаққининг “нол” ставкаси қўлланилади.

- Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги № 609-20-сонли топшириғига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кейинчалик хўжалик хисобида фаолият юритилиши белгиланган давлат унитар корхоналарига шунингдек, бошқа бўлинмаларига Мудофаа вазирлигининг бино-иншоатлари, асбоб ускуналари, мебеллар хамда бошқа мол-мулклари ижара шартномалари доирасида бепул "ноль" ставкага ижарага берилади.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 ймл 22 майдаги ПҚ-4329-сонли қарорига биноан, давлат маулки бўлган кучмас мулкдан телекомуникация мосламаларини ўрнатиш учун фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкалари “электр алоқаси”дан фойдаланиш коэффицентларидан фойдаланмасдан ставкага тенг бўлиши белгиланди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2017 йилдаги 687-сонли “Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида хунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан “Моҳир ҳунарманд” малака даражаси берилган хунармандларга бўш турган давлат объектлари ўн йил муддатга “нол” қийматда ижарага бериш хамда Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2018 йилдаги 186-сонли қарорига асосан хунармандчилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара тўловларининг 50 фоизга чегирилган ҳолда ҳисобланади.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатда демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг худудий эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўш турган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш ва мазкур биноларга нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловини “нолъ” ставкада жойлаштириш.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрда ўтказилган  “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида”ги йиғилиш баёнининг 31-бандида “Йога марказлари”ни ташкил қилиш учун тадбиркорлик субъектларига имтиёз яратиш мақсадида давлат мулки хисобланган биноларнинг 100 кв.метригача бўлган майдонини 3 йилгача бўлган муддатга ижара тўловларисиз фойдаланишга бериш.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сонли “Ногиронлиги бўлган шаҳсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан фаолият кўрсатиш тури уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахс хисобланган хамда ишчилар сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс хисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектларидан фойдаланиш учун ижара тўловини белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгилаш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона вилояти ҳокимининг
2020 йил « ___ » январдаги

_______-сонли қарорига

2- илова

 

 

 

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар

 

Ижара объектларининг жойлашган
 ўрни ва турлари бўйича

Қўлланиладиган коэффицентлар

Шахар худуди бўйича

Туманлар худуди бўйича

1

Ижара объектининг ҳудудий зоналари бўйича коэффициенти (Кз)

1,5

1,3

2

     Ижара объектининг қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ)

-

-

 

Жумладан:

-

 

 

-алохида турадиган бинолар учун

1,5

1,3

 

-қўшимча қурилган бинолар учун

1,3

1,2

 

-бинонинг том қисми учун

0,4

0,4

 

-чердак қисми учун

0,4

0,3

 

-болахона қисми учун

0,3

0,3

 

-ярим ертўла қисми учун

0,3

0,2

 

-ертўла қисми учун

0,3

0,2

3

  Туташ ҳудуддан фойдаланиш коэффи-циенти ҳ)

0,8

0,7

4

  Ижара объектидан тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко)

(асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

 

 

1,5

 

 

 

 

1,3

 

 

 

         Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс = Эс * Кз * (Кқ + Кҳ + Ко)

Бунда:

Тс-бир йилга бир кв.м. учун ижара тўловининг таянч ставкаси:                               
Эс–бир йилга бир кв.м. учун энг кам ижара ставкаси.

 

 

Общие предложения

595