ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12164 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 08/01/2020 23/01/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
2020 йил 5-7 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 32-минтақавий конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ўтказишни таъминлаш тўғрисида
ID-12164

2020 йил 5-7 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 32-минтақавий конференциясига (кейинги ўринларда Халқаро конференция деб юритилади) тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ўтказишни таъминлаш мақсадида:

1. Халқаро конференцияга БМТ тизимидаги 27 та халқаро ташкилот ва ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги бошқа 30 га яқин халқаро ташкилотлардан, шу жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 300 га яқин хорижий меҳмонлар, Европа ва МДҲга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари, экспертлар ҳамжамияти вакиллари, хорижий ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этиши кутилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2020 йил 5-7 май кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда
Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;

2020 йил 5-7 май кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда
Ташкилий қўмита деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқаро конференцияни ўтказиш жойи Хилтон меҳмонхонаси ва Конгрес Холл деб белгилансин.

Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан Чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши таъминлансин.

3. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Халқаро конференцияни юксак ташкилий даражада ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш;

Халқаро конференция иштирокчиларининг келиб-кетиши, визаларининг расмийлаштирилиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизматлар кўрсатилиши масалаларини мувофиқлаштириш;

ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, Халқаро конференциянинг ахборот ҳамкорлигини ташкиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш;

келгусидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникациялар билан таъминланишини, ободонлаштириш ва йўл-таъмирлаш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида зарур меҳмонхона фондининг тайёр бўлиши ва банд қилинишини таъминлаш;

Чора-тадбирлар режасини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмаларига асосан келишилган рўйхатларга мувофиқ Халқаро конференция иштирокчиларига кириш визаларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари (Усманбеков) Халқаро конференцияни ўтказиш учун Ўзбекистонга олиб кирадиган материал
ва жиҳозларидан солиқ ва божхона тўловлари ундирилмасдан тезкорлик билан ўтказиш чораларини кўрсин, шунингдек, делегация ва делегатларнинг божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ўтишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов) Ўзбекистон Республикасида делегация ва делегатларнинг хавфсизлиги ҳамда Тошкент шаҳрининг тадбирлар ўтказиладиган жойларида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) Халқаро конференцияни ўтказиш даврида тадбирлар ўтказилиши ва меҳмонлар яшаши керак бўлган жойларда самарали санитар-эпидемиологик назорат ўрнатилиши ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети (Бакоев), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (Рахимов) Халқаро конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнига юқори курс талабалари ва докторантларни кўнгилли ёрдамчи сифатида жалб қилинишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Хайдаров) ва Ташкилий қўмита Халқаро конференциянинг харажатлар сметасини 2020 йил 5 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ташкилий қўмитага, зарур ҳолларда, мазкур фармойишга ва Тадбирлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.

11. Мазкур фармойиш бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _______даги ____-ф-сонли фармойишига

1-илова

 

2020 йил 5-7 май кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Тадбирлар номи

Муддати

Масъул ижрочилар

  1.  

Конференцияни ўтказиш Регламентига мувофиқ қабул қилувчи томонидан ФАО тадбирларида доимий қўллаб-қувватлаб туриладиган 15 мамлакатдан (Албания, Арманистон, Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Черногория, Молдавия, Сербия, Тожикистон, Туркманистан, Украина) келадиган иштирокчиларнинг харажатларини қоплаш билан боғлиқ барча масалаларни ишлаб чиқиш,
“1+1” форматда шу мақсадларда конференция ўтказиш муносабати билан махсус очиладиган ФАО Траст жамғармасига 60 минг доллар миқдорида маблағ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хужалиги вазирлиги хузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги жамғармаси ҳисобидан ўтказиш.

2020 йил
январь ойи

 

Молия вазирлиги

Узумчилик агентлиги

  1.  

 “Hilton”, “HyattRegency”, “CityPalace”, “Wyndham”, “RadissonBlue”, “InternationalHotelTashkent”, “Lotte” ва зарурат туғилаганда бошқа меҳмонхоналарда Конференция иштирокчилари учун хоналарни банд қилиш.

2020 йил
1 февраль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси

  1.  

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири номидан таклифномалар тайёрлаш, келишиш ва конференция иштирокчиларининг манзилларига юбориш.

2020 йил
1 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, келгусидаги конференцияга тайёгарликнинг бориши ҳақида Ўзбекистонда аккредитацияланган дипломатик миссиялар вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири иштирокида пресс-конференция ўтказиш.

2020 йил

март ойи

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон МТРК, ЎзА,
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти конференциясини апрел ойида ўтказишга кўмаклашиш, анжуманлар залининг ижараси, иштирокчиларни овқатлантириш ва жиҳозларнинг ижарасини таъминлаш.

2020 йил

апрель

Ташкилий қўмита

  1.  

2020 йил 7 майда Конференция қатнашчиларини инновацион қишлоқ хўжалиги лойиҳалари амалга оширилаётган жойлар билан (Тошкент вилояти) таништириш саёҳатлари ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасини ташкиллаштириш учун жойларни аниқлаш.

2020 йил
1 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Узумчилик ва виночилик агентлиги

  1.  

Конференция ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ФАО материаллари ва жиҳозларини божхона томонидан расмийлаштирилишни тезкор тарзда амалга оширишга кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмасига кўра

Давлат божхона қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  1.  

Маҳаллий ва хорижий ОАВда Конференция материаллари ва республиканинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларининг кенг ёритилишини таъминлаш, жумладан:

медиапланни ишлаб чиқиш;

тўғридан-тўғри трансляцияни ташкиллаштириш.

2020 йил
5 апрель

 

Тадбирнинг очилиш маросимида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
МТРК, ЎзА,
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялар ва коммунткациялар ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

  1.  

Конференция дастури, харажатлар сметаси ва иштирокчилар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2020 йил
5 апрелгача

Ташкилий қўмита

  1.  

ФАО раҳбарияти (Бош директор, Мустақил маслаҳатчи, Бош директор ўринбосари) ва хорижий делегациялар раҳбарлари учун совғалар рўйхатини тузиш.

2020 йил
5 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  1.  

Конференция ҳақида рус ва инглиз тилларида логотиплар, промо-роликлар, шунингдек иштирокчиларнинг исм-шарифлари ёзилган эсдалик совғалари, анжуман номи ёзилган бейжиклар, блокнотлар, папкалар, ручкалар, портфеллар, баннерлар, стол устига қўйиладиган табличкалар, байроқ
ва байроқ ўрнатиладиган тиргакларлар, шунингдек, барча иштирокчиларга тарқатиш учун тарқатма материаллар ва дисклар солинган пакетлар тайёрлаш.

2020 йил
15 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  1.  

Раҳбариятнинг Конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи лойиҳасини, Конференция йиғилишларининг пресс-релизлари, тематик сессиялар ҳамда кутилаётган икки томонлама музокаралар учун материаллар тайёрлаш.

2020 йил
15 апрель

 

Ташкилий қўмита

  1.  

Зарур ҳолатларда, мувофиқлаштирилган рўйхатлар асосида, конференция иштирокчиларининг, хусусан, Альбания, Македония Республикаси, Туркманистон, Фарер ороллари ҳамда бошқа мамлакатлардан келадиган иштирокчиларнинг ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кириш визаларини ўз вақтида расмийлаштиришни таъминлаш.

2020 йил
20 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати
Чегара қўшинлари

  1.  

Юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш учун йирик халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича иш тажрибасига эга бўлган ходимларни
Тезкор штабга сафарбар қилиш.

2020 йил
26 апрель
- 8 май

Ташкилий қўмита

  1.  

Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларини хорижий делегацияларга бириктириш.

2020 йил
25 апрель

Ташкилий қўмита

  1.  

Бинода Конференцияни ўтказиш бўйича тезкор штабни ташкиллаштириш.

Штабни жиҳозлаш ва тегишли инвентар ва концелярия материаллари билан таъминлаш.

 

2020 йил
1-6 май

Ташкилий қўмита

  1.  

Конференция йиғилишлари ва қўшимча тадбирлар ўтказиш учун биноларни тайёрлаш ва зарур бўлган овоз кучайтиргич, синхрон таржима ва интернет алоқалари билан таъминлаш.

2020 йил
1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот коммуникациялари
ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

  1.  

Керакли миқдордаги таржимон-волонтёрлар билан таъминлаш.

2020 йил
1 май

УМТВ, ТИВ, ЖИДУ

  1.  

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва VIP залларни делегацияларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш. Иштирокчи делегациялар аъзоларига юкларини тезкор тарзда етказиб беришни таъминлаш.

2020 йил
1 май

“Uzbekistanairports” АЖ,
Транспорт вазирлиги

  1.  

Конференция доирасида келиб-кетувчи делегациялар аъзоларининг И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, шунингдек чегарага туташ давлатлар божхона кўригидан ва чегара назоратидан солиқ ва йиғимлар олинмасдан ўтишларини таъминлаш.

2020 йил
3-8 май

Давлат божхона қўмитаси, “Uzbekistanairports” АЖ,
Транспорт вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати
Чегара қўшинлари

  1.  

Тадбирлар ўтказиладиган жойларга кириш ҳуқуқини берувчи бейжикларни тарқатиш.

2020 йил
3-5 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  1.  

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртмасига кўра Конференция иштирокчиларига хизмат кўрсатиш учун зарур миқдорда premium автомашиналар (Мерседес, Малибу, Каптива) ҳамда микроавтобуслар ажратиш. Ҳайдовчилар билан зарур тушунтиришларни амалга ошириш.

2020 йил
3-7 май

Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги

  1.  

Ташқи ишлар вазирлиги буюртмаларига кўра белгиланган тартибда мувофиқлаштирилган рўйхатлар асосида делегациялар раҳбарлари яшаб турадиган меҳмонхона рақамларини мевалар, қуруқ мевалар ва гуллар билан таъминлаш.

2020 йил
4-8 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси

  1.  

Ташкилий қўмита аъзоларининг ҳамда Ташкилий қўмита тақдим этган рўйхатлар бўйича хорижий делегацияларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар, волонтёрлар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи автомобилларнинг аэропорт ҳудудига эркин киришини ташкиллаштириш.

2020 йил
4-8 май

Транспорт вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _______даги ____-ф-сонли фармойишига

2-илова

 

 

2020 йил 5-7 май кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

 

Ж.А.Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазири, Ташкилий қўмита раҳбари

Д.Х.Ахатов

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Б.К.Рузибаев

 

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

И.Р.Махкамов

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

О.М.Умаров

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Л.Ш.Кудратов

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я.Хайдаров

Молия вазири ўринбосари

С.М.Бузрукхонов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

Р.А.Хатамов

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

А.М.Хаджибаев

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Д.М.Саиджанов

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

С.А.Валиев

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти  директорининг ўринбосари

Ш.А.Жабборов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

И.А.Каримов

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

О.А.Хакимов

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.Д.Асамов

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ш.Д.Рахманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

Р.Т.Камилов

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази директори

О.С.Мустафаев

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори, Ташкилий қўмита котиби

Общие предложения

222