ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12134 Хокимият Шахрисабзского города 07/01/2020 22/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳарда 2020 йилда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-12134

“Лойиҳа”

 

ШАҲРИСАБЗ  ШАҲАР  ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2020 йил  “__” январь                   ҲҚ-_____-сон                                 Шаҳрисабз шаҳри

 

Шаҳарда 2020 йилда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й.,1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й., 09/17/1010/0461-сон) қарорига мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳар ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби 1-иловага, шаҳарда юридик шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин.

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг навбатдаги техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари(ойлари)ни белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

6. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказиладиган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги жойларда:

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

7. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказиладиган (вақтинча рўйхатдан ўтказиладиган) қуйидаги жойларда:

ТХСда;

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб юритилади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

8. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

9. Шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи (Ш.Чориев):

тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

шаҳар ИИБ йў ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2020 йил 10 ноябрга қадар шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

10. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарорининг 3-бандида: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

12. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

13.    Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

14. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг
2019 йил 15 февралдаги Х-87/02 сонли “Шаҳарда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари О.Рахмановга, ижросини ташкил этиш шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Чориев зиммасига юклатилсин.

16. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Шаҳар ҳокими                                                  Т.Каримов

 

 

 

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг

2020 йил   «___» _________ даги

ҲҚ-____-сонли қарорига 1-илова

 

Шаҳрисабз шаҳар ҳудудида 2020 йил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т А Р К И Б И

Комиссия раиси:

 

С.Умаров                                                     -Шаҳрисабз шаҳар ИИБ автомототранспорт воситаларининг

техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этишини назорат қилиш гуруҳи бошлиғи, катта лейтинант

Аъзолари:

 

С.Қудратов                                                  -Шаҳар мудофаа ишлари бўлими Резервчилар ва резервдаги

ҳарбий хизматга мажбурларни ҳисобини олиб бориш бўлинмаси бошлиғи 

 

Я.Жумаев                                                     -Шаҳар экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

инспекцияси бошлиғи

 

У.Хужақулов                                              -Шаҳар ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили

 

А.Исомиддинов                                          -Шаҳар ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили

 

                                                                       -Қашқадарё вилоят синов ва сертификатлаш марказидан

шаҳарга бириктирилган вакил

 

 

Эслатма: Ушбу ташкилот раҳбарлари ЙҲХГга юборилган ходимларнинг техника кўриги давомида вазифалари ва иш ҳақи сақланиши таъминлансин.

 

 

 

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг

2020 йил   «___» _________ даги

ҲҚ-____-сонли қарорига 2-илова

 

Шаҳрисабз шаҳрида мавжуд бўлган ташкилот, корхона ва автохўжаликларга тегишли автомототранспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Автохўжалик ва ташкилотлар номи

Жойлашган манзили

Кўрикдан ўтадиган кун

Вақти

Кўрикдан ўтадиган жойи

Транспорт воситаси сони

1

"Кеш автоўргатувчи"  УК

Нукус 69

2.03

8.00

Автосарой

3

2

"Азизбек Обидович" х/к

Фусункор кўча

2.03

14.00

Автосарой

1

3

"Жасмин интер транс" МЧЖ

Беруний 36

3.03

8.00

Автосарой

1

4

"Суяров Жахонгир Бахтиёрович" х/к

Тараққиёт 55

3.03

14.00

Автосарой

2

5

"Голд бридге плюс" МЧЖ

Дўстлик 1

4.03

8.00

Автосарой

2

6

"Дилноз шод" МЧЖ

Ж.Жалилов 24

4.03

14.00

Автосарой

1

7

"Махаммадиев Мақсудбек Сирожиддинович" х/к

Ипак Йўли 70

5.03

8.00

Автосарой

2

8

"Азизбек Суюнович" ф/х

Фарғона 103

5.03

14.00

Автосарой

1

9

"Кеш сайёраси" х/к

Шухрат 37

6.03

8.00

Автосарой

2

10

"Асл юрт фарзанди" х/к

Муқумлик 10

6.03

14.00

Автосарой

1

11

"Трансформер инвест" МЧЖ

А.Қодирий 12

9.03

8.00

Автосарой

10

12

"Шаҳрисабз лойиҳа" МЧЖ

Низомий кўча

10.03

8.00

Автосарой

2

13

"Покиза нон плюс" МЧЖ

Беруний 111

10.03

14.00

Автосарой

1

14

Шаҳрисабз "Ватанпарвар"

Синабоғ кўча

11.03

8.00

Автосарой

15

15

Шаҳрисабз Агроиқдисодиёт КҲК

Т.Боходир 28

12.03

8.00

Автосарой

8

16

Шаҳрисабз АБЗ-130 МЧЖ

Пиллакашлик 17

12.03

14.00

Автосарой

4

17

"Кеш-Меҳри" кузи ожизлар ишлаб чиқариш

Шерозий 78

13.03

8.00

Автосарой

5

18

"Эргаш ўғли Абдуваси" МЧЖ

Мироб кўча

13.03

14.00

Автосарой

2

19

"Кеш омадли яшил чироғи" УК

Х.Бахши 45

16.03

8.00

Автосарой

7

20

"Кешшахтранс" МЧЖ

Капкон кўча

16.03

14.00

Автосарой

2

21

"Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ

Ипак Йўли 170

17.03

8.00

Автосарой

14

22

"Қарши нефт базаси" МЧЖ Шаҳрисабз филиали

Ипак Йўли кўча

18.03

8.00

Автосарой

12

23

Автомобилчи МТП МЧЖ

Х.Бахши 45

19-20.03

8.00

Автосарой

33

24

Ахмедов Ахтам Бухорович МЧЖ

Беруний 34

23.03

8.00

Автосарой

1

25

Махобат қурилиш МЧЖ

Янгиҳаёт қ/қ

23.03

14.00

Автосарой

4

26

Қашқадарё Электр тармоқлари ОХЖ

Беруний кўча

24.03

8.00

Автосарой

12

27

Комфорт транс МЧЖ

Фитрат 72

25.03

8.00

Автосарой

14

28

"Мерос" МЧЖ

Т.Боходир 32

26.03

8.00

Автосарой

1

29

"Дон-халқ ризқи" АЖ

Беруний 111

26.03

14.00

Автосарой

14

30

"Кеш замин қурилиш сервис" х/к

Беруний 120

27.03

8.00

Автосарой

5

31

"Қарши наво" МЧЖ

Ипак Йўли кўча

27.03

14.00

Автосарой

1

32

Рашидов Аслиддин Бахтиярович

Ипак Йўли кўча

30.03

8.00

Автосарой

2

33

Дустёров Мусурмон Ражабович МЧЖ

Гулханий 42

30.03

14.00

Автосарой

1

34

"Туронбанк" АТ

Ипак Йўли 2

31.03

8.00

Автосарой

3

35

"Ипак Йўли" банк

Пиллакашлик 22

31.03

14.00

Автосарой

2

36

Амирқулов Сарвар Саидович х/к

Беруний кўча

1.04

8.00

Автосарой

1

37

Азамат спорт соғломлаштириш маркази

Пиллакашлик кўча

1.04

14.00

Автосарой

1

38

"Шаҳрисабз махсус сув дренаж" МЧЖ

Тутзор 3

2.04

8.00

Автосарой

10

39

Труст Фалкон сервич МЧЖ

Ойбек 10

3.04

8.00

Автосарой

1

40

Дилфайз фирмаси

Зафаробод 25

3.04

14.00

Автосарой

1

41

Кеш-авто-транс МЧЖ

Алмати қ/қ

6.04

8.00

Автосарой

10

42

Механизациялашган колонна 14 МЧЖ

Лахутий 3

7.04

8.00

Автосарой

20

43

Шахрисабз фарм МЧЖ

Беруний 54

8.04

8.00

Автосарой

7

44

Агрокимёҳимоя УК

Ипак Йўли 105

8.04

14.00

Автосарой

2

45

"Голд Гранд Стоне Инвест" МЧЖ

Маърифат 43

9.04

8.00

Автосарой

1

46

Хумоюн МЧЖ

Оқ сарой 2

9.04

14.00

Автосарой

9

47

Хисор Давлат қўриқхонаси

Ипак Йўли 140

10.04

8.00

Автосарой

3

48

Кўхна кеш йўлсоз инвест МЧЖ

Маърифат 43

10.04

14.00

Автосарой

8

49

Элитэ картон бокс МЧЖ

Пиллакашлик

13.04

8.00

Автосарой

1

50

Бандликка кўмаклашиш маркази

Шаҳрисабз 21

13.04

14.00

Автосарой

1

51

Ахмедов Актам Бухорович МЧЖ

Беруний 34

14.04

8.00

Автосарой

1

52

Кеш-Авто-Транс" МЧЖ

Алмати қ/қ

14.04

14.00

Автосарой

10

53

"Хисоракгидроқурилиш" МЧЖ

Пиллакашлик 2

15-17.04

8.00

Автосарой

70

54

Носиров Тура Улашевич х/к

Некуз кўча

20.04

8.00

Автосарой

8

55

"ММХ" МЧЖ

Дустлик 12

20.04

14.00

Автосарой

1

56

Оқ сарой текстел МЧЖ

Беруний 44

21.04

8.00

Автосарой

15

57

"Омадли танлов" МЧЖ

Ипак Йўли 90

22.04

8.00

Автосарой

1

58

"Бахтиёр" МЧЖ

Ипак Йўли 15

22.04

14.00

Автосарой

1

59

"Бахтиёр" МЧЖ

Ипак Йўли 15

23.04

8.00

Автосарой

1

60

"Ислом ота" хусусий савдо фирмаси

Уч уйли қ/қ

23.04

14.00

Автосарой

1

61

ДСЭНМ

Ипак Йўли 195

24.04

8.00

Автосарой

3

62

"Жанубий-Ғарбий" Магитрал электр тармоқлари

Ипак Йўли 102

27.04

8.00

Автосарой

14

63

Оқсув ирригация тизими бошқармаси

Ипак Йўли кўча

28.04

8.00

Автосарой

4

64

"Хисоргеология" ДУК

Ипак Йўли 94

29-30.04

1.05

8.00

Автосарой

83

65

"Кеш профил" хусусий корхонаси

Ипак Йўли 170

4.05

8.00

Автосарой

2

66

Кеш инаватцион авто мактаб МЧЖ

Касаначи 1

4.05

14.00

Автосарой

5

67

Агротехсервис МЧЖ

Ипак Йўли 2

5.05

8.00

Автосарой

1

68

Хикоят-касс-савдо хусусий корхонаси

Зингирон 15

5.05

14.00

Автосарой

2

69

Кеш авто ўқув ишлаб чиқариш МЧЖ

Наматон қ/қ

6.05

8.00

Автосарой

6

70

"Ал Саид Санжарбек" корхонаси

Ш.Рашидов 12

6.05

14.00

Автосарой

4

71

"Узбектелеком" АК

Фурқат 1

7.05

8.00

Автосарой

1

72

"Саитов Бекзод" хусусий корхонаси

Беруний 50

7.05

14.00

Автосарой

3

73

Шер Ислом интер транс МЧЖ

Номозгоҳ 10

8.05

8.00

Автосарой

5

74

Паризода Саидалиевна к/к

Уймовут қ/қ

8.05

14.00

Автосарой

1

75

Ибн Сино хусусий корхонаси

Юксалиш 62

11.05

8.00

Автосарой

2

76

Темиров Жамшид Нумонович МЧЖ

Навруз 2

11.05

14.00

Автосарой

1

77

Греат футуре эдим МЧЖ

Ипак Йўли кўча

12.05

8.00

Автосарой

1

78

Қашқармавжголден МЧЖ

Увайсий 24

12.05

14.00

Автосарой

1

79

"227-ХМКК" МЧЖ

Фусункор кўча

13.05

8.00

Автосарой

2

80

"Кеш Улуғбек қурилиш" МЧЖ

Ипак Йўли кўча

13.08

14.00

Автосарой

1

81

Хирот йўллари хусусий корхона

Ипак Йўли кўча

14.05

8.00

Автосарой

1

82

Шах инвест пласт хусусий корхона

Ипак Йўли кўча

14.05

14.00

Автосарой

1

83

Қаюм Хайдаров авлодлари х/к

Ипак Йўли кўча

15.05

8.00

Автосарой

1

84

Кеш Илхом бахт инвест х/к

Ипак Йўли кўча

15.05

14.00

Автосарой

1

85

Статус дармон фарм корхонси

Ипак Йўли кўча

18.05

8.00

Автосарой

1

86

Тура Асқар ўғли и/ч савдо фирмаси

Ипак Йўли кўча

18.05

14.00

Автосарой

1

87

"Юсупов Асадбек Актамович" фирмаси

Ипак Йўли кўча

19.05

8.00

Автосарой

4

88

Ободонлаштириш департаменти

Ипак Йўли кўча

20.05

8.00

Автосарой

13

89

Шохжахон Озодбек Саъдиев х/к

Ипак Йўли кўча

21.05

8.00

Автосарой

1

90

Хайдаров Илхом Қаюмович х/к

Ипак Йўли кўча

21.05

14.00

Автосарой

1

91

Муштарийбону улгуржи савдо фирмаси

Ипак Йўли кўча

22.05

8.00

Автосарой

1

92

Шаҳрисабз босмахонаси

Ғ.Ғулом 3

22.05

14.00

Автосарой

1

93

Генерал сервис х/к

Кичик Новқат қ/қ

25.05

8.00

Автосарой

1

94

Маданий мерос бошқармаси

Ипак Йўли 89

25.05

14.00

Автосарой

1

95

"Ҳисор юлдузи" х/к

Некуз 90

26.05

8.00

Автосарой

2

96

Агро Банк АТБ

Ипак Йўли кўча

26.05

14.00

Автосарой

1

97

Комфорт транс МЧЖ

Некус кўча

27.05

8.00

Автосарой

13

98

Тадбиркор ишлаб чиқариш с/ф

Ипак Йўли кўча

28.05

8.00

Автосарой

1

 

 

 

 

 

 

564

         

 

Ж а д в а л л а ш т и р д и:

 

 

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХГ

бошлиғи катта лейтинант                                                   С.Умаров

Общие предложения

213