ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12112 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 07/01/2020 22/01/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-12112

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 майдаги ПФ-5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

       1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 16 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

       2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                                                  И. Маджидов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____”____________

______ - сон

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                                   Н. Хусанов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____”____________

______ - сон

 

 

Халқ таълими вазири                                                           Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____”____________

______ - сон

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил “____”_________ даги, _______, _______ ва _______-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 16-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақидан” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдоридан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

173