ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1211 Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан 15/11/2018 30/11/2018 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ва Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун транспорт бирлигини очиш ва карантин кўрик далолатномаларини расмийлаштириш тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш ҳақида
ID-1211

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати
ва мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ва Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун транспорт бирлигини очиш ва карантин кўрик далолатномаларини расмийлаштириш тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш (ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини башорат қилиш) ҳамда фитосанитар дала назорати ва уни ташкил этиш асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Қуйидагилар:

Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун транспорт бирлигини очиш ва карантин кўрик далолатномаларини расмийлаштириш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

 

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ................зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _____даги
______-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати
ва мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

           1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторингни амалга ошириш тартибини ҳуқуқий асосларини белгилайди.

           2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасидаги фитосанитар дала назорати ва мониторинг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

           3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

           кўп йиллик башоратўсимликларни зараркунанда, касаллик
ва бегона ўтлар тарқалишини кўп йиллик башорати одатда бир йилдан ортиқ муддат учун илмий-текшириш муассасалари томонидан тузилади;

           мониторинг юритиш — ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини башорат қилиш;

           қисқа муддатли башоратбир неча кундан бошлаб бир ой муддатда жуда тез тарқалувчи зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар турлари учун тузиладиган режа. Қисқа муддатли башорат баҳор, ёз ва кузда бериладиган мавсумий башоратлар каби қишлоқ хўжалик тадбирларининг маълум бир даврида ўтказиладиган тадбирий чораларни белгилайди;

           фитосанитар дала назорати — ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектларининг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади;

           ўсимликлар карантини объекти — дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар;

           ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими —Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари
ва Ўсимликлар карантини илмий маркази.

           4. Дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар ўсимликлар карантини объекти ҳисобланади.

           5. Ўсимликлар карантинини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши шарт.

 

2-боб. Ўсимликлар карантинида фитосанитар дала назорати ва мониторингни амалга оширилишида давлат органларининг ваколатлари

           6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўсимликлар карантинини амалга оширилишида қуйидаги ваколатларга эга:

ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати
ва мониторинги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

           ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди;

ўсимликлар карантини фитосанитар дала назорати ва мониторинги натижаларига мувофиқ, ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ҳамда зарур карантин чекловларини ўрнатади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

           7. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини мониторингини амалга оширишдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторинги натижаларига мувофиқ, ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг тақдимномаларига кўра тегишли ҳудудларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилади ва зарур карантин чекловларини ўрнатади;

ўсимликлар карантинига доир тадбирларни ўтказишда давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

           8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторингини амалга оширишдаги ваколатли орган ҳисобланади.

Инспекция Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторинг юритиш ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилади.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими томонидан ўсимликлар карантини соҳасига оид меъёрий ҳужжатларга асосан, республика ҳудудида ўсимликлар карантини зарарли организмлар ўчоқларини аниқлаш, уларга қарши курашиш, иқтисодий зарар келтиришини олдини олиш мақсадида, ўсимликлар карантини мониторинги амалга оширилади.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими томонидан ўтказилган фитосанитар дала назорати ва мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалган карантиндаги зараркунанда ва бегона ўтлар рўйхатига мувофиқ, ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ҳамда зарур карантин чекловларини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимномалар киритилади.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

3-боб. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ўсимликлар карантинида фитосанитар дала назорати ва мониторинг ўтказилишидаги иштироки

           9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

           тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;

           тегишли ҳудуд аҳолисини ўсимликлар карантини объектлари тарқалганлиги ҳамда қабул қилинган чекловларга амал қилиниши тўғрисида хабардор қилишда ўсимликлар карантини давлат инспекторларига кўмаклашади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг сўровларига асосан, тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини мониторингини ўтказишда иштирок этиши мумкин.

           9. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини мониторингини амалга оширишда ўсимликлар карантини давлат инспекторларига ўсимликлар карантини объектларининг кириб келишидан ёки тарқалишидан ҳимоя қилиш шунингдек, қабул қилинган чекловларга амал қилиниши бўйича жамоат назоратини амалга оширилиши юзасидан амалий зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.

4-боб. Фитосанитар дала назоратини ташкил этиш ва олиб бориш

10. Фитосанитар дала назорати ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

           11. Ҳудудий инспекциялар фитосанитар дала назоратини олиб бориш учун йил бошидан карантиндаги зарарли организмларнинг биоэкологик хусусиятларидан келиб чиқиб чораклик ва йиллик иш режалар тузадилар. 

           12. Ҳудудий инспекциялар томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик иш режаларга мувофиқ ўсимлик маҳсулотлари етиштириладиган, қайта ишланадиган, реализация қилинадиган, импорт юклар келиб тушадиган ҳамда сақланадиган жойларда инспекторлар муайян дала ва жойлар шароитидан келиб чиқиб, ҳар ойда камида бир марта фитосанитар дала назоратини олиб боришлари шарт.

           13. Инспекторлар томонидан фитосанитар дала назорати бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қиладилар ҳамда юридик
ва жисмоний шахслар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда семинарлар ўтказадилар.

           14. Ҳудудий инспекция юридик ва жисмоний шахсларнинг карантин ўчоқлари аниқланганлиги тўғрисидаги мурожаатини ўрганиб чиқиб ҳамда туманлар  ва шаҳарлар давлат инспекторларининг фитосанитар дала назорати давомида аниқланган карантин ўчоқларини бартараф қилиш учун карантин объектларини биоэкологик хусусиятларидан келиб чиқиб  карантин ўчоқлари бартараф қилингунига қадар ҳар куни камида бир марта дала назоратини инспекторлар ўтказади.

           15. Инспекторлар томонидан ташкилотлар, корхоналар, муассасалар
ва шахсий фуқаролар томонидан очиқ ва ёпиқ иссиқхоналарда, деҳқон
ва фермер хўжаликлари далаларида,  томорқа ер майдонларида, ўрмон хўжалиги фонди ерларида, ободонлаштириш бошқармаси назоратидаги ерларда, уруғчилик хўжаликларида, нав синаш участкаларида, кўчатхоналарда, илмий текшириш муассасаларида, савдо ва тайёрлов ташкилотлар, жамоа боғлари, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларда (темир йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги муҳофаза жойлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча захира ер майдонлари) назорат олиб бориб, карантин назорати ўтказилганлиги тўғрисида икки нусхада фитосанитар дала назорати далолатномаси тузилади.

           16. Инспекторлар олиб борган фитосанитар дала назорати тўғрисидаги  ҳисоботларни ҳамда тузилган фитосанитар назорат далолатномаларини ҳар декадада ва ҳар ой ҳудудий инспекцияларига тақдим қилиб борадилар.

           17. Инспекторлар томонидан фитосанитар дала назорати давомида карантин объектлари аниқланган ҳолда, фитосанитария назорат далолатномаси тузилиб, Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган
ва республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг  туридан келиб чиқиб, уч кунгача бўлган муддатда карантин ўчоқларни йўқ қилиш бўйича огоҳлантириш берилади.

           18. Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган ва республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантиндаги зарарли организмлар аниқланган ҳолларда туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг тақдимномасига кўра маҳаллий давлат органларининг қарорлари билан деҳқон ва фермер хўжаликларининг, ўрмон хўжаликларининг ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, шаҳарчалар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек уларга туташ ҳудудларда ўсимликлар карантини чекловлари ўрнатилади ва “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган бошқа карантин тадбирлари амалга оширилади.

           19. Фитосанитария назорати далолатномасида кўрсатилган муддатларда карантин объектларини ўз вақтида бартараф қилиш чораларини кўрмаган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

           20. Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликларнинг карантин зараркунандаларини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

           қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилаётган майдонлар тупроқда зараркунандаларни аниқлашда зараркунанда ривожланишидан ва тупроқда учратилишидан келиб чиқиб, тупроқда экспертиза ўтказиш тўғрисидаги услубий қўлланмалардан фойдаланиб, турли чуқурликлардан намуналар олинади ва дала шароитида энтомологик элак, қисқич, лупа, бинокуляр
ва бошқа анжомлар орқали кузатиш усули билан назоратдан ўтказилади
ёки  тупроқни энтомологик экспертизадан ўтказиш мақсадида карантин лабораторияларига юборилади;

           ўсимликларни сақлаш, реализация қилиш жойларида ва вегетация даврига қараб ўсув (вегетатив) нуқтаси, илдизи, пояси, гули, меваси ҳамда уруғида зараркунандаларни аниқлашда лупа, ток қайчи, дала пичоқ, қисқич, ҳашарот солгич ва бошқа анжомлар орқали кузатиш усули билан назоратдан ўтказилади;

           карантин остидаги маҳсулотларда флотацион (дондаги зараркунандаларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган усул) ва бошқа усуллар орқали дон, дуккакли экин ва бошқаларда яширин зарарланганликни аниқлашда намуналарни тузли сувга солиб, натижада юзага қалқиб чиққан зарарланган донларни ажратиб олиш ва улардан зараркунандалар турини аниқлаш амалга оширилади;

           ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарда, омборхоналарда, реализация қилиш жойларида, очиқ ва ёпиқ турдаги далаларда феромон ва бошқа турдаги ҳашарот тутқичлардан фойдаланиб зараркунандаларнинг ўчоқлари аниқланади.       

           21. Ўсимликларнинг карантин касалликларини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

           ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг илдиз, поя, барг, гул, мева қисмларидаги доғлар, бўртмалар, шишлар, ёриқлар, тўқималарни нотабиий ривожланиши ва бошқа ўсимликни турли қисмларидаги замбуруғ, бактерия, нематода ва қисман вирус касаллик қўзғатувчилари келтириб чиқарадиган касаллик (патологик) белгилари бинокуляр ва лупа ва бошқа анжомлар ёрдамида ташқи кузатув усули билан ташхис қўйилади ёки аниқлик киритиш мақсадида ўтказиш учун ўсимликлар карантини лабораторияларига юборилади.

           22. Ўсимликларнинг карантинидаги бегона ўтларини ва уларнинг уруғларини аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:

           ўсимликлар карантинидаги бегона ўтларни морфологик белгиларидан келиб чиқиб кузатиш усули билан турлари аниқланади;

           ўсимликлар карантинидаги бегона ўтларнинг уруғларини
ажратиб-кузатиш ва таққослаш усули орқали уруғлар қисмларга ажратилиб, текшириладиган махсус юзали мосламада бир текис ёйилади ва турли хил ўлчамдаги элаклар, бинокуляр, лупа ва бошқа анжомлар ёрдамида бегона ўт уруғлари ажратиб олиниб, турларга бўлинади;

           фитосанитар дала назорати даврида аниқлаш имкони бўлмаган ўсимликлар карантинидаги бегона ўтлар ва уларнинг уруғларини турига аниқлик киритиш мақсадида ўсимликлар карантини лабораторияларига юборилади.

5-боб. Ўсимликлар карантинида мониторинг юритиш тартиби

           21. Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати
ва мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) инспекторлари томонидан олиб борилади.

           22. Ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини башорат қилиш ўсимликлар карантини фитосанитар дала назорати ва мониторингининг асосий тамойили ҳисобланади.

           23. Ўсимликлар карантини объектлари ўсимликлар карантини фитосанитар дала назорати вақтида, шунингдек, ўсимликлар маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар ҳамда омборхоналарда мониторинг ўтказилиши давомида аниқланади.

           24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ўсимликлар карантини дала мониторинги қуйидагича амалга оширилади:

           ўсимликлар карантини дала назорати мониторингини олиб борилиши учун йил бошидан чораклик ва йиллик иш режалар тузилади;

           давлат инспекторлари томонидан ташкилотлар, муассасалар
ва шахсий томорқалар, очиқ ва ёпиқ иссиқхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари далалари, ўрмон хўжалиги фонди ерларида, ободонлаштириш бошқармаси назоратидаги ерларда, уруғчилик хўжаликларида, нав синаш участкаларида, кўчатхоналарда, илмий текшириш муассасаларида, савдо
ва тайёрлов ташкилотларида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни аниқлаш бўйича мониторинг олиб борилади;

           ўсимликлар мавжуд бўлган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш бўйича, хўжаликларнинг контурлари кесимида таҳлили юритилади;

           ҳудудий инспекцияларнинг инспекторлари томонидан фитосанитар дала назорати ўтказиладиган ҳудудларда карантиндаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг биоэкологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ойлик, чораклик, йиллик мониторинг юритилади;

           мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудлар фитосанитар тоза ва зарарланган ҳудудларга ажратилади;

           ҳудудий инспекцияларнинг инспекторлари олиб борган дала мониторинги тўғрисида ҳудудий инспекцияга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар топширади.

           25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар ҳамда омборхоналар мониторинги қуйидагича амалга оширилади:

           ўсимликлар карантини мониторинги олиб борилиши учун йил бошидан корхоналар ва омборхоналар рўйхати шакллантирилиб, чораклик
ва йиллик иш режалар тузилади;

           ҳудудий инспекцияларнинг инспекторлари томонидан ўсимликлар маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойларда ҳамда омборхоналарда ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар уларнинг биоэкологик хусусиятларидан келиб чиқиб аниқланади ва мониторинг юритилади, шунингдек ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботлар топшириб борилади;

           26. Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, ўсимликлар маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар ҳамда омборхоналар фитосанитар тоза ва зарарланган ҳудудларга ажратилади.

           27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини ташқи мониторинги ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда карантин объектларига қарши курашишда лозим бўлган тегишли чора-тадбирларни
ўз ичига олади ва улар қуйидагилардан иборат:

           ҳудудий инспекцияларнинг инспекторлари томонидан қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларида, халқаро почтампт ва аэропортларда, темир йўл станцияларида, дарё портларида, ҳамда импорт юк келиб тушадиган масканларда уч километргача жойлашган ташкилотлар, муассасалар ва шахсий томорқаларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари далаларида, ўрмон хўжалиги фонди ерларида, уруғчилик хўжаликларида, нав синаш участкаларида, кўчатхоналарда, савдо ва тайёрлов ташкилотлари ҳудудларида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни аниқлаш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

           Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликлар карантинида бўлган зарарли организмлар рўйхатидаги карантин объектлари бўйича таҳлил олиб бориш;

           Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ҳудудлари фитосанитар ҳолати ва иқлим шароитлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;

           экспортёр давлатнинг фитосанитар сертификатини таҳлил қилиш;

           чет мамлакатлардан келтирилиб, республика ҳудудида экилган экиш материалларини икки йилгача кузатув ишларини олиб бориш;

           Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатини инспекция инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиб келганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари асосида таҳлил қилиш;

           импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни “Ўздавкарантин” инспекцияси тизимидаги ўсимликлар карантини лабораториялари хулосалари асосида таҳлил қилишдан иборат.

Ушбу ташқи мониторинг натижалари асосида,ЎзбекистонРеспубликаси ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келиши
ва тарқалиш йўллари ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари белгилаб борилади.

           28. Ўсимликлар карантини объектларини тарқалиши бўйича баҳолаш, ўсимликларнинг карантин объектлари таъсирида шикастланиш даражаси, уларнинг тарқалиши ва ўсимликнинг касаллик қўзғатувчиларга нисбатан чидамлилигини аниқлаш учун ўтказилади.

           29. Баҳолашда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

           етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экин турига қараб баҳолаш маршрутларини танлаш;

           баҳолаш ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг манзили, эгалик шакли ва у ерда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва ўрганиш;

           ўрганилаётган дала тўғрисидаги умумий маълумот, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологияси, даланинг жойлашган координатлари (GPS маълумотлар мақсадга мувофиқ), касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш бўйича қўлланилаётган чоралар ўрганилади;

           баҳолаш аниқ бўлиши учун маълумотда экин майдонининг умумий ҳолати, бегона ўтларнинг тарқалиши, шу жумладан асосий турлари, ўсимлик пояси ва баргларидаги касалликлар белгилари, зараркунандалар
ва ҳосилдорликка таъсир этувчи бошқа омилларни (мавсумий об-ҳаво шароити ва бшқ.) кўрсатиш мақсадга мувофиқ;

           баҳолаш якунлари асосида ер майдонларидаги ўсимликларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлари билан зарарланиш ва тарқалиш даражаси аниқланади.

           30. Тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар (хўжалик, туман, вилоят, республика) ходимлари (башорат гуруҳлари) томонидан ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар
ва бегона ўтларнинг тарқалиши бўйича
узоқ муддатли ёки қисқа муддатли башоратномалар тузилади.

Башоратномалар қисқа муддатли, йиллик ва кўп йиллик башоратларни назарда тутади. Буларни ҳисобга олган ҳолда, келгусида бундай зарарли организмлар қай даражада тарқалишидан қатъий назар, уларга қарши профилактик ишловлар (уруғ ва экиш материалларини экишдан аввал дорилаш, дарахтларга ва дала чеккаларига эрта баҳорда ишлов бериш ва ҳ.к.) бериш режалаштирилади.

Ҳар қандай башоратда ҳам энг аввал зарарли организмларнинг назорат қилинаётган жойлардаги таркибини аниқлаш лозим, айниқса янги турлар аниқланишига эътибор бериш керак. Ҳар бир аниқланган янги тур зарарли организм тўғрисида башорат гуруҳлари ёки карантин инспекторларига  аниқланган янги зарарли организм намунаси билан бирга ахборот берилиши зарур.

Ҳар бир башорат гуруҳи учун доимий ва мунтазам кузатув олиб боришга мўлжалланган зарарли организмлар рўйхати ҳудудий инспекциялар
ва Ўсимликлар карантини илмий маркази томонидан белгилаб берилади.

 

6-боб. Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати ва мониторинги натижаларини расмийлаштириш ҳамда амалга ошириш

           31. Ўсимликлар карантини соҳасида фитосанитар дала назорати
ва
мониторинги натижалари бўйича:

           маълумотлар ва ҳисоботлар;

           хулосалар, қўлланмалар ва башоратлар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Ўсимликлар карантини фитосанитар дала назорати ва мониторинги натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

           32. Ўсимликлар карантини мониторинги натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади ва ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатилади.

           33. Ўрнатилган карантин чекловлари Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан қатъий назорат остига олинади.

Ўрнатилган карантин чекловлари юзасидан жамоат назорати талаб этилган тақдирда, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар жалб этилиши мумкин.

 

7-боб. Якунловчи қоида

           34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _____даги
______-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун транспорт бирлигини очиш ва карантин кўрик далолатномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

           1. Мазкур Низом ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларга транспорт бирлигини очиш далолатномасини расмийлаштириб бериш тартибини белгилайди.

           2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:

Фитосанитар талаблар – давлат ва хўжалик бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, сотишга, йўқ қилишга
ва ўсимликлар карантини объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи ҳужжат;

Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлдиклар дунёсига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалиши ҳамда зарар етказишининг олдини олиш ва уларга қарши кураш чораларини амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуаси;

Карантин остидаги маҳсулот – ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;

 

Ўсимликлар карантини кўриги далолатномаси - транспорт бирлигини очиш далолатномаси берилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат;

Транспорт бирлигини очиш далолатномаси – ўсимликлар карантини назоратидаги импорт маҳсулотларининг карантин рухсатномасида белгиланган жойга етиб келганлигини текшириб, транспорт бирлигини очиш ва ўсимликлар карантини текширувидан ўтказиш учун Ўсимликлар карантини  давлат инспекциялари (кейинги ўринларда давлат инспекцияси деб аталади) томонидан бериладиган рақамланган ҳужжат.

           3. Транспорт бирлигини очиш далолатномаси транспорт туридан қатъи назар ҳар бир транспорт бирлигига алоҳида расмишлаштирилиб берилади.

           4. Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ҳудудий Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан берилади.

           5. Транспорт бирлигини очиш далолатномасида белгиланган талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши “Ўздавкарантин” инспекцияси ва ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан назорат қилинади.

           6. “Ўздавкарантин” инспекцияси юридик ва жисмоний шахслар томонидан транспорт бирлигини очиш далолатномасини олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

2-боб. Транспорт бирлигини очиш ва карантин кўрик далолатномаларини беришга доир талаблар ва шартлар

           7. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар каратини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан карантин қоидаларига, шунингдек фитосанитария ва карантин рухсатномасида белгиланган талабларга риоя этилиши шарт.

           8. Транспорт бирлигини очиш далолатномасини олиш учун юридик
ва жисмоний шахслар Давлат инспекциялари  билан шартномалар тузади, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари карантин рухсатномасида белгиланган жойга етиб келишидан икки иш кун олдин ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ариза беради.

3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериш ёки ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

           9. Транспорт бирлигини очиш далолатномасини олиш учун юридик
ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

           транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериш тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

           транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

           Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

           10. Ариза Инспекцияга ариза берувчилар томонидан бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

           11. Транспорт бирлигини очиш далолатномасини олиш учун Инспекцияга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат Инспекция томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига топширилади (юборилади).

           12. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ариза барча ҳолларда, токи ваколатли орган уларнинг ишончсизлигини исботламагунга қадар ишончли ҳисобланади.

           13. Ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади.

           Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Инспекциянинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг транспорт бирлигини очиш далолатномасинибериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

           14. Инспекция аризани кўриб чиқишда транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» орқали амалга оширилади, бунда Инспекция мазкур ҳужжатларни юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирокисиз мустақил равишда олади.

           15. Транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида қабул қилинади.

           Инспекция карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни бир иш кунидан кечиктирмай ариза берувчиларга бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.

           16. Транспорт бирлигини очиш далолатномаси махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

           17. Қуйидагилар транспорт бирлигини очиш далолатномасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

           транспорт бирлигини очиш далолатномаси берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчилар томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

           ариза берувчиларнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

           ариза берувчилар томонидан тақдим этилган аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

           ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

           Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда карантин рухсатномаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

           18. Ариза берувчи транспорт бирлигини очиш далолатномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш, далолатнома бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Инспекция томонидан такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

           19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Инспекция томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

           20. Транспорт бирлигини очиш далолатномасини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Инспекция томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

21. Ариза берувчи транспорт бирлигини очиш далолатномаси беришнинг рад этилганлиги, шунингдек Инспекция мансабдор (ваколатли) шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

24. Ўсимликлар карантини кўриги далолатномаси

Ўсимликлар карантини кўриги далолатномаси мазкур Низомнинг
3-иловасига мувофиқ транспорт бирлигини очиш далолатномаси берилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларда ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмлар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи рақамланган ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасига кириб келган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари бирламчи кўрикдан ўтказилгандан кейин ёки зарурат туғилганда намуналар олиниб, ўсимликлар карантини лабораториялари хулосалари асосида расмийлаштирилиб берилади.

Ўсимликлар карантини лабораториялари хулосалари чиқмагунга қадар очилган транспорт бирлигидаги ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари реализация қилинишига қатъий йўл қўйилмайди.

Ўсимликлар карантини кўрик далолатномаси ҳар бир транспорт учун алоҳида расмийлаштирилади ва транспорт бирлигини очиш далолатномаси билан бир рақамда бўлади ва шу рақамлар билан рўйхатга олинади.

 

4-боб. Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномаси реестри

           22. Инспекция транспорт бирлигини очиш далолатномасисининг реестрини юритади.

           23. Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномаси реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида берилган жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида берилган санаси ва рақами;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида амал қилиш муддати;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида қайта расмийлаштиришнинг амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида бекор қилишнинг асоси ва санаси;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасида тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси;

           Транспорт бирлигини очиш далолатномаси ва карантин кўрик далолатномасининг дубликатини беришнинг асослари ва санаси.

 

5-боб. Якунловчи қоида

           24 .Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Общие предложения

1021