ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12068 Хокимият города Ташкент 06/01/2020 21/01/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-12068

Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида

 

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Дафн етиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 52-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил     4 апрелидаги 101-сон қарори билан тасдиқланган “Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами”, 2011 йил, 14-сон, 138-модда), Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг 2019 йил 19 декабрдаги  425/01-сонли мурожаатини  инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизмат кўрсатиш тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.

2. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашев), Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (С.Ибрагимов):

мазкур қарор билан белгиланган Тошкент шаҳри қабристонларида гўр    қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизмат кўрсатиш тарифлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда бир хилда қўлланиши ҳамда кўринарли жойларига ўрнатилиши таъминлансин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 03 майдаги “Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизмат кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 708-сонли қарори ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Хидоятов зиммасига юклатилсин.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокими                                              Ж.Артикходжаев

      Лойиҳа
                                                                        Тошкент шаҳар ҳокимининг  
  2020 йил "____" _________даги  
  "__________"сонли қарорига  
    Илова  
Т/р Хизмат турлари Ўлчов бирлиги Нарҳи (сум)
1. Тегишли диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш м² бепул
2. Анъанавий мусулмонча гўр қазиш:    
  катта (1 х 1 метр чуқурлиги 1,5 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5  х 0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 2 метр, эни 1 метр ва баландлиги 1,1 метрлик лахат) 1 гўр 115000
  кичик (0,6 х 0,8 метр чуқурлиги 0,7 - 0,8 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,3  х 0,4 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 1 - 1,4 метр, эни 0,4 - 0,5 ва баландлиги 0,4 метрлик лахат) 1 гўр 45000
3. Қабристонларда бошқа динга мансублар учун гўр қазиш:    
  катта (узунлиги 2 метр, эни 1 метр, чуқурлиги  1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 1 гўр 90000
  кичик (узунлиги 1 - 1,3 метр, эни 0,5 - 0,6 метр, чуқурлиги 1 - 1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 1 гўр 45000
4. Рақамли устунча дона 30000
5. Мусулмон динига мансублар учун тобутлар тайёрлаш **:    
  1,9 метр дона 1200000
6. Сартахта дона 950000
7. Тахталик транспорт қутиси тайёрлаш**:    
  1,9 - 2,2 метр дона 700000
8. Зичланган тола қоғозлик тобут (гроб) тайёрлаш**:    
  1,7 - 1,75 метр дона 170000
  1,8 - 1,85 метр дона 200000
  1,9 - 2,2 метр дона 220000
9. Зичланган толали қоғоздан тайёрланган тобутни (гроб) рухланган тунука билан қоплаш:    
  1,9 - 2,2 метр дона 350000
10. Рухланган тобутлар (гроб) учун тахта синчли зичланган толали қоғоздан транспорт қутиси тайёрлаш**:    
  1,9 - 2,2 метр дона 500000
11 Махсус транспортдан фойдаланиш:    
  ПАЗ – 672, "OTAYOL" М – 24,"FOTON" 1 соат 60000
12. Ёдгорликни қабр устидан бузиб олиш тўплам 250000
13. Гулчамбарлар тайёрлаш:    
  думалоқ  (1,6 х 1,2 мерт) дона 230000
  кичик ромб (1,25 х 0,75 метр) дона 100000
14. Эксгумация ишларини амалга ошириш:    
  Фуқаролар аризасига асосан ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг рухсати билан 1 қабр 100000
*Изоҳ: Қабрнинг чуқурлигини белгилашда дафн этиш усули, диний хусусиятлар ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади.  

Общие предложения

1268