ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12066 Хокимият Кумкурганского района 06/01/2020 21/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина – трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб – ускуналарини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12066

        Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил                   2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) асосан 2020 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш  мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги юридик ва  жисмоний  шахсларга тегишли бўлган  барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлими томонидан 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги техникалар рўйхатини шаклантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, инспекция туман бўлимининг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Хазратқулов) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари  стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;  

техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига эътибор қаратилсин.

4. 2020 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2020 йилда техник кўрикдан ўтказиш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Инспекция туман бўлимининг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни  назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Хазратқулов) га техник кўрикдан ўтказиш иш режасини  ҳар бир техникага мулк хуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

6. 2020 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тумандаги ҳар бир мулкдорга:

техник кўрикдан ўтказиладиган техникалари тўғрисидаги  далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига белгиланган муддатларда тақдим этишни таъминлаш;

тасарруфидаги барча техникаларни мажбурий суғурта қилдириш тавсия этилсин.

 8. Туман ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги Қ-711-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Шерданов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи Қ.Алматов зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                              Р.Гаппаров

Общие предложения

189