ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12027 Центральный банк Республики Узбекистан 05/01/2020 20/01/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
ID-12027

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида низомни
ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21апрелдаги 12/2-сонли ““Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2369, 2012 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22-сон, 255-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 августдаги 16/6-сонли ““Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2369-1, 2013 йил 2 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 9 сентябрь, 36-сон, 481-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/8-сонли ““Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2369-2, 2017 йил 11июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 17 июль, 28-сон, 668-модда).

2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” январь,

_____-сон

Общие предложения

182