ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12018 Центральный банк Республики Узбекистан 05/01/2020 20/01/2020 4

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12018
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва 2019 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-592-сон “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк Раиси М. Нурмуратов   Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил ____ декабрдаги ____-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ва “Банк сири тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш ҳамда уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ва мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.”. 2. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “80000001” рақами “60000001” рақами билан алмаштирилсин. 3. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган кундан кечиктирмай тижорат банклари уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали электрон маълумот тақдим этилади. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан ушбу тўғрисида маълумотлар БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитаси учун электрон хабарнома шу куннинг ўзида узатилади. Бунда, БДМАБ базасига “25” белги қўйиб жўнатилган 3-сўров тури, фақат Давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини тўққиз ой мобайнида амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари тўғрисида маълумот сифатида киритиб қўйилади. 3-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 5-иловада келтирилган.” 4. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “43. Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот жўнатилгандан сўнг тўловларни амалга оширишга рухсат берилган ҳолларда, дастурий равишда 4-сўров “26” белги билан тўлов амалга оширилган санаси кўрсатган ҳолда шакллантирилиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга Давлат солиқ органларига электрон маълумот сифатида узатилади. Бунда, БДМАБ базасига «26» белги қўйиб жўнатилган 4-сўров тури, фақат Давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида маълумот сифатида киритиб қўйилади.”. 5. 61-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “9-сўров тури - банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилган тижорат ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотномага асосан мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.”. 6. 1-иловада: бешинчи, саккизинчи, ўн бешинчи, ўн саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин; қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи ва йигирма саккизинчи хатбошилари билан тўлдирилсин: “«25» белги – молия-хўжалик фаолиятини тўққиз ой мобайнида амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот Давлат солиқ қўмитаси ҳамда барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади. «26» белги - тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини кўрсатмаган тижорат ташкилотининг фаолияти қайта тикланганда БДМАБга узатилади.”. 7. 5-иловадаги “«2», «3», «4», «6», «7», «8», «9»,«21», «23»” рақамлари “«2», «4», «7», «8», «9», «21», «23», «25»” рақамлари билан алмаштирилсин. 8. 6-иловадаги “«12», «13», «14», «16», «17», «18», «19», «22» «24»” рақамлари “«12», «14», «17», «18», «19», «22», «24», «26»” рақамлари билан алмаштирилсин. 9. 9-иловадаги “«3», «4», «6», «11», «15», «18», «19», «20»” рақамлари «4», «11», «15», «18», «19», «20», «25»” рақамлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения

287