ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
12017 Центральный банк Республики Узбекистан 05/01/2020 20/01/2020 3

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12017
ЛОЙИҲА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва 2019 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-592-сон “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. Нурмуратов   Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил ___ декабрдаги __/_-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “3. Юридик ва жисмоний шахслар ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эга.”. 2. 6-банд чиқариб ташлансин. 3. 8-бандда: а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “8. Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақларни кейинги иш кунидан кечиктирмай очишлари шарт.”; б) бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин. 4. 9-банд чиқариб ташлансин. 5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “10. Банк мижозлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган мазкур йўриқномада белгиланган барча ҳужжатлар ҳар бир мижоз учун очилган юридик йиғмажилдларда сақланади. Юридик йиғмажилдлардаги маълумотлар электрон шаклда банкнинг махсус дастурий таъминотлари орқали ҳар бир мижоз бўйича шакллантирилиши мумкин. Банклар тадбиркорлик фаолияти субъектларига ҳисобварақ очиш ва уларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда идентификация қилишлари учун зарур бўлган маълумотларни “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими”дан оладилар.”. 6. 16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “16. Норезидент юридик шахслар, шунингдек товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар) миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:”. 7. 17-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: “Банклар бошқа банкларда ҳисобварақ очган жисмоний шахсларни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш имконияти бўлганда, масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда депозит ҳисобварақлари очишлари мумкин. Жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) электрон нусхада сақланиши мумкин.”. 8. 21-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин. 9. 39-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар, резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган норезидент юридик шахсларнинг, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар норезидент юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (муассислар, аъзолар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, улар таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини банкка тақдим қилади.”. 10. 47-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин: “Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар давлат реестридан ҳисобдан чиқарилган кундан эътиборан банк ҳисобварағи шартномаси бекор қилинади.”. 11. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “48. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 704-сон Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом”га асосан амалга оширилади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низомига асосан амалга оширилади.”. 12. 49-банд чиқариб ташлансин.

Общие предложения

419