ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1181 Министерство народного образования Республики Узбекистан 11/11/2018 26/11/2018 3

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1181

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги 5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органдари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил
2 июндаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон,
319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ИЛОВА

Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1.Қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:

“51. 2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.”.

2.14-банддаги “ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3.28-банднинг еттинчи хатбошидан яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва Давлат тест маркази билан келишилган.

Общие предложения

824