ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11806 Министерство юстиции Республики Узбекистан 28/12/2019 12/01/2020 0
Приказ или постановление ведомств
“Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-11806

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

1721135

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

 

2019  йил  “____”  декабрь.

№ _____-мҳ

«____»  декабря 2019  года.

 

“Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон “Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Ушбу буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.

 

 

Вазир                                                                                                                                                                   Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил ________даги

 ___ -мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА

 

“Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

http://lex.uz/files/2076076

2. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: