Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11723 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 26/12/2019 11/01/2020 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республики Узбекистан
Об утверждении международного договора
ID-11723

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

 

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:

1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида 2019 йил 25 октябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддаси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида 2019 йил 25 октябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг 10-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳанинг мақсади

Лойиҳанинг асосий мақсади кенг миқёсдаги эркин савдо зонасини яратиш, шунингдек ўлчаш воситаларининг ўзаро савдосида ва метрологик хизматларнинг кўрсатилишида техник тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар шакллантириш, модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини сертификатлаштириш ва метрологик текширув ва назоратини амалга ошириш жараёни ҳамда норматив ҳужжатлар билан таъминлаш жараёнларни соддалаштиришдир.

Маълумот учун: модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари – инсон фаолиятининг ҳаёт учун муҳим соҳаларида турли хил модда ва материалларни ўлчаш бирлилиги ва тўғрилигини таъминлашга имкон берадиган қулай ва самарали восита.

 

Лойиҳа билан қуийдагилар назарда тутилади

Қарор лойиҳаси билан 2019 йил 25 октябрда Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (бундан кейин – МДҲ) ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида имзоланган Модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув (бундан кейин – Келишув) тасдиқланиши назарда тутилади.

Келишув 1992 йил 13 мартдаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув асосида ишлаб чиқилган.

Келишувда регламентланган қоидалар МДҲ мамлакатлари миллий қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари билан уйғунлаштирилган, шунинг учун унинг амалга киритилиши МДҲ мамлакатларининг метрология ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича миллий қонунларига ўзгартиришлар киритилишини талаб этмайди.

Келишув моддасида белгиланган нормалар Халқаро қонунчилик метрологияси ташкилотининг OIML D18:2008 “Стандарт намуналарнинг қонунчилик метрологияси миллий хизматлари томонидан амалга ошириладиган метрологик текширув татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланиши. Асосий қоидалар” ҳужжати талабларига зид эмас.

 

Кутилаётган натижа

МДҲга аъзо давлатларнинг Жаҳон савдо ташкилотига киришига тайёр бўлиши, улар томонидан кенг миқёсдаги эркин савдо зонасининг яратилиши, шунингдек стандарт намуналар ва метрологик хизматларнинг ўзаро савдосидаги техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича кейинги тадбирларни кўриши учун интеграцион бирлашмаларини яратилишини таъминлайди.

Давлатлараро стандарт намуналарининг яратилиши ва қўлланиши бир қатор МДҲ Келишувлари ривожланишини таъминлашга имкон беради, шунингдек, экологик вазиятни сифатли баҳолаш даражаси ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсининг сифати ошириш, соғлиқни сақлаш ва клиник диагностика соҳасида ўлчашлар ишончлилигини таъминлайди.

 

Бошқа ҳужжатлар билан боғлиқлиги

Киритилаётган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига зид эмас ҳамда мазкур қарорни қабул қилиниши уларнинг қайта кўриб чиқилишини, бекор қилинишини ёки ўзгартирилишини талаб этмайди.

Қарор лойиҳасини амалга ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб этилмайди.

 

 

«Ўзстандарт» агентлиги

бош директори биринчи ўринбосари                        Д. Каттаходжаев

 

Общие предложения: 1

469