Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11721 Торгово-промышленная палата Узбекистана 26/12/2019 10/01/2020 1

Обсуждение завершено

Указ Президента Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 17 НОЯБРДАГИ “ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҲУНАРМАНДЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ПФ-5242-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-11721

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                                                                                                      Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____” __________ даги  

 ПҚ-______-сон қарорига Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси

 

1. 3-банд тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган, шунингдек шаҳарларда рўйхатдан ўтган ва айнан халқ амалий санъати маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлаши белгилаб қўйилсин”.

2. 1-илова қуйидаги таҳрирдаги Изоҳ билан тўлдирилсин:

 “Изоҳ: Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга нисбатан шогирдлар сони бўйича юқорида белгиланган чекловлар татбиқ этилмайди”.

 

Общие предложения: 1

449