ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11693 Хокимият Шахрисабзского города 25/12/2019 09/01/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-11693

“ЛОЙИҲА”

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” декабрь _______ Шаҳрисабз шаҳри

Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш, айниқса, таълим муассасаларининг тарбиячи ва тарбияланувчиси, ўқитувчи ва ўқувчиларининг автомобиль йўлининг қатнов қисмларидан ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олиб, Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлимининг

2019 йил 7 ноябрдаги 54/4631-сонли хати ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан

ҚАРОР Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 7 ноябрдаги 54/4631-сонли хати инобатга олинсин.

2. Шаҳрисабз шаҳар, 4Р23Л “Китоб-Шаҳрисабз” автомобил йўлининг Ипак Йўли кўчаси бўйлаб жойлашган шаҳар “Тиббиёт бирлашмаси” чорраҳасидан “Тож Маҳал” тўй ва тантанали маросимлар ўтказиш саройигача ва “Дўстлик” МФЙ ҳудудига кириш чорраҳасидан “Ғалаба” МФЙ ҳудудига кириш чорраҳасигача бўлган қисмида тезликни чекловчи 3.24 “50-Юқори тезлик чекланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.

3. Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (У.Азизов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чорасини кўрсин.

4. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ (С.Умаров)га автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Р.Қаюмов), мазкур қарорни “Кеш” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари О.Рахманов зиммасига юклатилсин.

7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокими Т.Каримов

Общие предложения

286