ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11689 Центральный банк Республики Узбекистан 25/12/2019 09/01/2020 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-11689

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк Раиси М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ __________даги

_____ сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“56. Шикастланиш белгилари мавжуд бўлган муомалага яроқли банкноталар билан валюта операцияларини амалга ошириш, шунингдек, муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш тартиби тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.”.

2. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“57. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги 09012-сон маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.”.

3. 58-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 59-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“59. Шикастланган банкноталар билан боғлиқ валюта айирбошлаш ёки муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш операциялари амалга оширилганда, бундай операциялар 09011-сон реестрга расмийлаштирилади.”.

5. 1-илованинг саккизинчи хатбошиси “пул белгиларининг ҳақиқийлиги” деган сўзларидан кейин “, уларнинг шикастланиш белгиларини” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Общие предложения

700