ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11676 Хокимият Джаркурганского района 26/12/2019 09/01/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Жарқўрғон туманидаги “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи Халқаро аҳамиятга эга М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1566-1567 км, “Исмоилтепа” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1589-1590 км ва “Оби-ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи автомобиль йўлининг 1597-1598 км оралиқларида тезликни чекловчи йўл белгисини ўрнатиш ҳақида
ID-11676

Жарқўрғон тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи Халқаро аҳамиятга эга М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг  1566-1567 км, “Исмоилтепа” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1589 - 1590 км ва “Оби-ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1597-1598 км оралиқларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, туман Ички ишлар бўлимининг туман ҳокими номига ёзган    тақдимномасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН

        1.Жарқўрғон туман Ички ишлар бўлимининг туман ҳокими номига ёзган  2019 йил 21 октябрдаги №24/1106-сонли тақдимномаси маълумот учун қабул қилинсин.

        2.Жарқўрғон тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи Халқаро аҳамиятга эга М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг  1566-1567 км, “Исмоилтепа” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1589-1590 км ва “Оби-ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1597-1598 км оралиқларида тезликни чекловчи (50 км/соат) йўл белгиси ўрнатилсин.

          3.Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори (Б.Чаққонов)га ушбу йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

         4.Туман ИИБ ЙҲХГ (Ф.Алланазаров)га ҳаракатланувчи транспорт воситалари тезлигининг белгиланган чекловдан ошмаслигини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.

   5.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ж.Шапўлатов зиммасига юклатилсин                    .                                                         

 

                                                  Туман ҳокими                                                                              З.Давлатов

Общие предложения

245