ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11639 Хокимият Хорезмской области 26/12/2019 08/01/2020 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
ID-11639

ҚАРОР ЛОЙИҲА

Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун

2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам

ставкалари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қарор қиламан:

1. Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар

2-иловага;

моддий маданий мерос объектларидан меҳмонхона ва умумий овқатланиш фаолиятлари ташкил қилишда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага;

бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли

ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага;

Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманларининг марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳарлар ва туманлар марказий серқатнов кўчаларидаги давлат мулки объектларига қўлланиладиган ижара ҳақини ҳисоблаш вилоятдаги марказий серқатнов кўчаларнинг рўйхати, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармаси хулосалари асосида амалга оширилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси (Б.Сабиров) ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдалансин;

давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилсин;

вилоят ҳудудидаги маданий мерос объектларини ижарага беришда биринчи навбатда уларда музей, савдо, ҳунармандлар расталари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа объектлар (меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчалари бундан мустасно) ташкил этишни назарда тутсин.

3. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказган ҳолда фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги маълумотларни Хоразм вилояти Давлат мулкини ижарага бериш марказига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилансин ва давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун қонун ҳужжатларида тегишли жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши билан Хоразм вилояти ҳокимининг

2018 йил 29 декабрдаги “Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 791қ-сон қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинсин ва 1 кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилсин.

6. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Карриев мазкур қарорнинг вилоят ҳокимлигининг xorazm.uz расмий веб-сайтида ва турли веб-сайтларда жойлаштирилишини таъминласин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Туляганов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов

Вилоят ҳокимининг

2019 йил “ ___ ” декабрдаги

___-сон қарорига

2-илова

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)

ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича

аниқланади:

Тс = Эс х Кз х (Кк + Кх + Ко)

бунда:

Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Эс - 1-иловага мувофиқ ижарага олинган объект фаолият турига кўра бир

йил учун 1 кв.м майдоннинг ҳисобланган энг кам ставкаси.

  1. Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз):

Т/р

Шаҳарлар ва туманлар номи

Ҳудудий зоналар коэффициентлари

1-зона

2-зона

Шаҳар ёки туманлар марказлари

Қишлоқ ҳудудлари

1.

Урганч шаҳри

2,5

Х

2.

Хива шаҳри

2,5

1,5

3.

Боғот тумани

2,0

1,5

4.

Гурлан тумани

2,0

1,5

5.

Қўшкўпир тумани

2,0

1,5

6.

Урганч тумани

2,0

1,5

7.

Хазорасп тумани

2,0

1,5

7.1

Питнак шаҳри

2,0

1,5

8.

Хонқа тумани

2,0

1,5

9.

Хива тумани

2,0

1,5

10.

Шовот тумани

2,0

1,5

11.

Янгиариқ тумани

2,0

1,5

12.

Янгибозор тумани

2,0

1,5

Бинонинг қурилишига кўра қўлланиладиган коэффициент тури (Кк):

  • алоҳида турган бино - 2,0 коэффициент;
  • бино ичидаги алоҳида хона - 1,8 коэффициент;
  • бинонинг устки қисми, чердак, мансарда - 1,5 коэффициент;
  • бинога тақаб қурилган бино ҳамда бостирма - 1,3 коэффициент;
  • ярим ертўла, ертўла - 1,0 коэффициент;
  • бетонлаштирилган (асфальтланган,брусчатка) иншоотлар - 0,8

коэффициент;

  • реклама воситалари учун бино ва иншоотларнинг фасад қисми - 0,5 коэффициент.

Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

  • ер майдони ва бинонинг ички ўтиш йўлаклари мавжуд бўлганда - 1,0 коэффициент.

Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

  • ижарага берилган объект асосий қатнов йўллари бўйида, серқатнов жойларда жойлашган бўлса - 1,2 коэффициент;
  • ижарага берилган объект иккинчи даражали қатнов йўллари бўйида жойлашган бўлса - 1,0 коэффициент;
  • радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда - 1,0 коэффициент.

Вилоят ҳокимининг

2019 йил “___” декабрдаги

___-сон қарорига

3-илова

Моддий маданий мерос объектлари бўлган бино ва иншоотларда меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаларини ташкил қилишда ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:

Тс = Эс х Кз х (Кк + Кх + Ко)

бунда:

Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Эс - 1-иловага мувофиқ ижарага олинган объект фаолият турига кўра бир йил учун 1 кв.м майдоннинг ҳисобланган энг кам ставкаси.

Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз) 2-иловада

Бинонинг қурилишига кўра қўлланиладиган коэффициент тури (Кк):

  • алоҳида турган бино - 1,5 коэффициент;
  • бино ичидаги алоҳида хона - 1,1 коэффициент;
  • бинонинг устки қисми, чердак, мансарда - 0,8 коэффициент;
  • бинога тақаб қурилган бино ҳамда бостирма - 0,8 коэффициент;
  • ярим ертўла, ертўла - 0,7 коэффициент;
  • бетонлаштирилган (асфальтланган, брусчатка) иншоотлар - 0,6

коэффициент;

Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

  • ер майдони ва бинонинг ички ўтиш йўлаклари мавжуд бўлганда - 0,5 коэффициент.

Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

  • ижарага берилган объект асосий қатнов йўллари бўйида, серқатнов жойларда жойлашган бўлса - 0,6 коэффициент;
  • ижарага берилган объект иккинчи даражали қатнов йўллари бўйида жойлашган бўлса - 0,5 коэффициент;

Вилоят ҳокимининг

2019 йил “ __ ” декабрдаги

___-сон қарорига

4-илова

Вилоят ҳокимининг

2019 йил “___” декабрдаги

___-сон қарорига

3-илова

Радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари (техник ускуналар) ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби

1. Бино ва иншоотларнинг юқори қисми, чердак, болохона (шунингдек давлат мулки бўлган иншоотларнинг юқори қисми) қисмларида ўрнатилганда:

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).

Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 1,5

Кҳ - 0

Ко - 1

2.  Бино ва иншоотларга бириктирилган шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларга ўрнатилганда:

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).

Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка. (умумий ижара майдони тортқич қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади.)

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 0

Кҳ - 1

Ко - 1

3.  Бино ва иншоотларнинг ички қисмида жойлашган хоналарга техник ускуналар ўрнатилганда:

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).

Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 1,8

Кҳ - 0

Ко - 1

Вилоят ҳокимининг

2019 йил “___” декабрдаги

____-сон қарорига

5-илова

Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманларининг

марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати

Т/р

Кўча номи

Урганч шаҳар

1

Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси

2

Урганч шаҳар Хонқа кўчаси

3

Урганч шаҳар И.Каримов шоҳ кўчаси

(Улуғбек, Янги Урганч, Аль-Беруний кўчалари)

4

Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси

5

Урганч шаҳар Гурлан кўчаси

6

Урганч шаҳар Тинчлик кўчаси

7

Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси

8

Урганч шаҳар “Саноатчилар” кўчаси

9

Урганч шаҳар Янгиариқ кўчаси

10

Урганч шаҳар Шовот кўчаси

11

Урганч шаҳар Жайхун кўчаси

12

Урганч шаҳар П.Махмуд кўчаси

13

Урганч шаҳар Амударё кўчаси

14

Урганч шаҳар Маҳтумқули кўчаси

15

Урганч шаҳар А.Темур кўчаси

16

Урганч шаҳар Байналминалчилар кўчаси

17

Урганч шаҳар “Маърифатчилар” кўчаси

18

Урганч шаҳар “Навбаҳор” кўчаси

19

Урганч шаҳар Наврўз кўчаси

20

Урганч шаҳар “Саёт” кўчаси

21

Урганч шаҳар Ғ.Ғулом кўчаси

22

Урганч шаҳар Шерозий кўчаси

23

Урганч шаҳар Н.Қубро кўчаси

24

Урганч шаҳар Тошкент кўчаси

25

Урганч шаҳар “Истиқлол” кўчаси

26

Урганч шаҳар Хива кўчаси

Хива шаҳар

1

Хива шаҳар Амир Темур кўчаси

2

Хива шаҳар Нажмиддин Қубро кўчаси

3

Хива шаҳар “Эл обод” кўчаси

4

Хива шаҳар Феруз кўчаси

5

Хива шаҳар Мустақиллик кўчаси

6

Хива шаҳар Н.Мажидий кўчаси

7

Хива шаҳар Лахутий кўчаси

8

Хива шаҳар А.Рахмонов кўчаси

9

Хива шаҳар “Ичон қалъа” ҳудудидаги кўчалар

Боғот тумани

1

Боғот шаҳарчаси Ўзбекистон кўчаси

2

Боғот шаҳарчаси Феруз кўчаси

3

Боғот шаҳарчаси Наврўз кўчаси

Гурлан тумани

1

Гурлан шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси

2

Гурлан шаҳарчаси П.Махмуд кўчаси

3

Гурлан шаҳарчаси Бобур кўчаси

4

Гурлан шаҳарчаси “Зироатчилар” кўчаси

5

Гурлан шаҳарчаси Манғит кўчаси

6

Гурлан шаҳарчаси “Қатартол” кўчаси

7

Гурлан шаҳарчаси Муқумий кўчаси

8

Гурлан шаҳарчаси У.Носир кўчаси

Қўшкўпир тумани

1

Қўшкўпир шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси

2

Қўшкўпир шаҳарчаси Беруний кўчаси

3

Қўшкўпир шаҳарчаси Аз-Замаҳшарий кўчаси

4

Қўшкўпир шахарчаси Ш.Рашидов кўчаси

Урганч тумани

1

Урганч тумани Мустақиллик кўчаси

2

Урганч тумани Тинчлик кўчаси

3

Урганч тумани Муқумий кўчаси

4

Урганч тумани Ибн-Сино кўчаси

5

Урганч тумани Жайҳун кўчаси

6

Урганч тумани Ифтиҳор кўчаси

Хазорасп тумани

1

Хазорасп шаҳарчаси Ғ.Ғулом кўчаси

2

Хазорасп шаҳарчаси Равнақ кўчаси

3

Хазорасп шаҳарчаси А.Навоий кўчаси

4

Хазорасп шаҳарчаси Ғ.Ғулом кўчаси

5

Питнак шаҳарчаси Хазорасп кўчаси

6

Питнак шаҳарчаси Хоразм кўчаси

7

Питнак шаҳарчаси Ибн-Сино кўчаси

8

Питнак шаҳарчаси Комилжон Отаниёзов кўчаси

Хонқа тумани

1

Хонқа шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси

2

Хонқа шаҳарчаси Ҳалқлар Дўстлиги кўчаси

3

Хонқа шаҳарчаси Нурли Осмон кўчаси

4

Хонқа шаҳарчаси Ўлмас Мерос кўчаси

5

Хонқа шаҳарчаси Оқ сарой кўчаси

6

Хонқа шаҳарчаси “Нафосат” кўчаси

7

Хонқа шаҳарчаси “Иморат” кўчаси

8

Хонқа шаҳарчаси “Андалиб” кўчаси

Шовот тумани

1

Шовот шаҳарчаси К.Отаниёзов кўчаси

2

Шовот шаҳарчаси Аз-Замахшарий кўчаси

3

Шовот шаҳарчаси Туркистон кўчаси

Янгиариқ тумани

1

Янгиариқ шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси

2

Янгиарик шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси

3

Янгиариқ шаҳарчаси Ким Олег кўчаси

4

Янгиарик шаҳарчаси Урганч кўчаси

5

Янгиарик шаҳарчаси “Кичик” Халқа йўли

Янгибозор тумани

1

Янгибозор шаҳарчаси Урганч-Гурлан йўли

2

Янгибозор шаҳарчаси Ж.Мангуберди кўчаси

3

Янгибозор шаҳарчаси “Соҳил бўйи” кўчаси

4

Янгибозор шаҳарчаси Навбаҳор кўчаси

5

Янгибозор шаҳарчаси “Машъал” кўчаси

6

Янгибозор шаҳарчаси “Фидокор” кўчаси

Общие предложения

326