ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11596 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 23/12/2019 07/01/2020 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республики Узбекистан
Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштирилиши муносабатн билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-11596

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони мувофиқ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” декабрдаги ____-сон қарорига

Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги
ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг VI бўлими 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси”

          2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги
ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг:

а) 4-бандидаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

б) 171-бандидаги “шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан” сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорининг 2-иловасининг:

a) 105-106, 110-114 ва 118-119-позициялари ўз кучини йуқотган ҳисоблансин;

b) 121-позициядаги “Сув таъминоти давлат корхоналари ва муассасалари” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖнинг сув таъминоти ва канализация корхоналари” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига:

a) 1-илованинг:

23-бандидаги “Сувоқава” вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖнинг вилоят сув таъминоти ва канализация корхонаси”

b) 2-илованинг:

18-бандидаги “Туман сувоқава корхонаси” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖнинг туман (шаҳар) сув таъминоти ва канализация корхонаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

          5.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорининг:

a) 1-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги сув таъминоти ва канализация корхоналарига етказиб берилган сув таъминоти ва канализация хизматлари учун қарздорликни истеъмолчилар - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш ҳуқуқи берилади”;

b) олтинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-саккизинчи хатбошилар ҳисоблансин.;

c) 6-бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

“2020 йил 1 февралга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва пул маблағларининг ҳаракатини “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан мониторинг қилишни таъминловчи, сув таъминоти ва канализация хизматидан тушган маблағларни ягона банк ҳисобрақамларида жамлаш тизимини жорий этилишини”;

тўртинчи хатбоши тегишинча бешинчи хатбоши ҳисоблансин.

 

 

Общие предложения

349