ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11595 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 23/12/2019 07/01/2020 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштирилиши муносабатн билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-11595

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим карорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмаат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг бириичи ўринбосари - транспорт вазири
А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ декабрдаги ____-сон қарорига

1-Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг
35-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

 

 

 

 

 

 

35

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар

 

 

 

 

 

 

 

100

Ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ичимлик сув таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама

Ўзбекистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг:

a) 49-банднинг:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради”;

олтинчи хатбошидаги “Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан” сўзлари чиқариб ташлансин;

b) 51-банддаги “Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан” сўзлари чиқариб ташлансин;

c) 63-банддаги “Бюро билан биргаликда” сўзлари чиқариб ташлансин.

d) 65-банддаги “Бюро” сўзи “ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

e) 68-банднинг биринчи хатбошидаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

f) 69-банддаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

g) 70, 78, 80, 86 ва 92-бандлардаги “ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

h) 71-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “уч” сўзи “икки” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин.

i) 73-банднинг биринчи хатбошидаги “ёки Бюрони” сўзлари чиқариб ташлансин;

k) 76-банднинг биринчи хатбошидаги “Бюро” сўзи “ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

l) 77-банддаги “Бюро” сўзи “ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

m) 85, 90, 102, 111 ва 112-бандлардаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

n) 93-бандда:

биринчи хатбошидаги “ИСКХ ташкилоти ва Бюрога” сўзлари “ИСКХ ташкилотига” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

o) 97-банддаги “ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

p) 100-банддаги “Бюро вакили” сўзлари “ИСКХ вакили” сўзлари билан алмаштирилсин;

q) 101-банддаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

r) 105-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

s) 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ИСКХ ташкилотларининг касса орқали ўтказмасдан, аҳолидан мустақил равишда нақд пул йиғиши тақиқланади”

t) 109-банддаги “Бюро” сўзи “ИСКХ ташкилоти” сўзи билан алмаштирилсин;

u) 110-банддаги “ташкилоти ёки Бюрога” сўзлари “ташкилотига” сўзлари билан алмаштирилсин;

v) 114-банддаги:

“ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони” сўзлари “ИСКХ ташкилотини” сўзлари билан алмаштирилсин;

“ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

x) 115-бандднинг биринчи хатбошилаги “Бюро” сўзи “ИСКХ ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин;

y) 123-бандда:

учинчи хатбошидаги “Бюро билан биргаликда” сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги “ИСХК ташкилоти ёки Бюрога” сўзлари “ИСХК ташкилотига” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

z) 124-бандда:

тўртинчи хатбошидаги “ёки Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги:

“ИСКХ ташкилоти ёки Бюрога” сўзлари “ИСКХ ташкилотига” сўзлари билан алмаштирилсин;

“ва Бюро” сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомнинг 34-бандидаги “Сувоқова” ДУК” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖ” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг:

a) 3-банддаги “инспекцияси” сўзидан кейин “Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” сўзлари қўшилсин;

b) 9-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлик ва сифатини таъминлаш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантиришни мувофиқлаштириш”;

c) учинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

d) 10-бандда:

“в” кичик бандининг:

йигирма иккинчи хатбошидаги “шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни” сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги “к” кичик банди қўшилсин:

“к) Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлик ва сифатини таъминлаш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантиришни мувофиқлаштириш соҳасида:

сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотларнинг маълумотларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этади;

сувни ҳисобга олишнинг ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги мониторингини ўтказади, зарур бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади;

Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича ваколатли органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

тоза ичимлик сувининг стратегик захираларини яратишни ташкил этади, шу жумладан катта ҳажмдаги захира манбаларини барпо этади;

сувдан фойдаланиш соҳасида замонавий инновацион технологияларни, шу жумладан сувнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни мувофиқлаштиради, уларнинг республика сув балансининг ягона ахборот тизимига интеграциялашувини таъминлайди;

тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига сувни ҳисобга олиш ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, шунингдек, республиканинг ягона сув балансини шакллантириш тўғрисидаги ҳисоботни аниқ таклифлар билан тақдим этиб боради”;

e) 13-бандда:

ўнинчи хатбошидаги “шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни” сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорининг:

1) номланиши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”.

2) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин”

3) Қарорга 1-иловада:

илованинг номланиши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом;

4) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, шунингдек уларнинг бўлинмалари билан Бюрога юкланган вазифаларни амалга ошириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди”;

5) 2 ва 3-бандлар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

истеъмолчи - электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;

энергия ресурсларини етказиб берувчилар – “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ва уларнинг бўлинмалари ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар”;

6) 2-бобнинг номланишидаги “ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг” сўзлари чиқариб ташлансин;

7) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан электр, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчиларга ёзма сўровлар юборишга ҳақли.

Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимлари оғзаки сўров бўйича жалб қилиниши мумкин.

5. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчи ташкилотларининг ҳудудий жойлашув принципи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчи ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади;

8) 6-банддаги ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг сўзлари чиқариб ташлансин;

9) 7-банддаги ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотига” сўзлари чиқариб ташлансин;

10) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар Ўзбекэнерго АЖ ва Ўзтрансгаз АК биллинг тизимига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисобрақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.

9. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади;

11) 11-банддаги шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг маълумотлар базасига сўзлари чиқариб ташлансин;

12) 12-банддаги:

ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари” сўзлари чиқариб ташлансин;

“энергияси, табиий газ ва ичимлик сув” сўзлари “энергияси ва табиий газ” сўзлари билан алшматирилсин.

13) 13-банддаги “электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув” сўзлари “электр энергияси ва табиий газ” сўзлари билан алмаштирилсин;

14) 14 ва 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали белгиланган тартибда чоралар кўради.

15. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича Ўзбекэнерго АЖ, Ўзтрансгаз АК электр энергияси ва табиий газ балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар;

15) 5-бобнинг номланишида ва ичимлик сув сўзлари чиқариб ташлансин;

16) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

16. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурсларидан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.

17. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади;

17) 18-банддаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувсўзлари электр энергияси ва табиий газ сўзлари билан алмаштирилсин;

18) 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

19. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.

20. Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади;

19) 21-банднинг иккинчи хатбошидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувсўзлари электр энергияси ва табиий газ сўзлари билан алмаштирилсин;

20) 22-банддан ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари сўзлари чиқариб ташлансин;

21) 2-иловада:

номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида низом;

22) 1-банддаги электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидансўзлари электр ва газ тармоқларидан сўзлари билан алмаштирилсин;

23) 2-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан қўлланилади:

истеъмолчи - электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;

энергия ресурслари етказиб берувчиларЎзбекэнерго АЖ, Ўзтрансгаз АК ва уларнинг бўлинмалари ва истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар;

3. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;

электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.

4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

5. Истеъмолчилар авария режимида электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.

6. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан узиб қўйилади.

7. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5-10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади;

24) 8-банддаги электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидансўзлари электр ва газ тармоқларидан сўзлари билан алмаштирилсин;

25) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Бюро истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга”; 

26) 2-бобнинг номланишидаги “электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

27) 11-12-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.

12. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади”;

28) 13-банддаги “электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

29) 14-16-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

14. Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр ва газ тармоқларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

15. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр ва газ тармоқларининг нуқталари Бюро ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.

16. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўъбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади”.

30) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўъбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади;

31) 3-бобнинг номланишидаги электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидасўзлари электр ва газ тармоқларида сўзлари билан алмаштирилсин;

32) 19-21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр ва газ тармоқларига қайта уланади:

электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;

истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қарзлар тўланганда;

электр ва газ тармоқларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.

20. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр ва газ тармоқларига қайта уланади.

Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.

21. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармоқдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади;

33) 4-бобнинг номланишидаги электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларигасўзлари электр ва газ тармоқларига сўзлари билан алмаштирилсин;

34) 23-24-бандлар қуйида таҳрирда баён этилсин:

23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи - юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

24. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди;

35) 241-банднинг:

биринчи хатбошидаги “электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларига” сўзлари “электр ва газ тармоқларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “электр, газ, ичимлик сув ва канализация” сўзлари “электр ва газ” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг “7. Инспекциялар” бўлимидаги 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги
63-сон қарорига:

a) 1-иловада 20-бандини “а” кичик бандининг саккизинчи хатбошидаги “Сувоқова” ДУК, “Сувсоз” ДУК туман (шаҳар) филиалига” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖнинг туман (шаҳар) сув таъминоти ва канализация корхонасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

b) 2-иловада 21-бандини “а” кичик бандининг саккизинчи хатбошидаги “Сувоқова” ДУК, “Сувсоз” ДУК туман (шаҳар) филиалига” сўзлари “Ўзсувтаъминот” АЖнинг туман (шаҳар) сув таъминоти ва канализация корхонасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига 7-илованинг “Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари” бўлимининг 9-банди чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиклаш ҳақида” 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорида:

a) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири
А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин”;

b) иловада:

3-банд еттинчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий инспекциялари” сўзлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринлардан Давсувинспекция деб аталади)” сўзлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринлардан Сувинспекция деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-17-бандлардаги “Давсувинспекция”, “Давсувинспекцияга” сўзлари тешинча “Сувинспекция”, “Сувинспекцияга” сўзлари билан алмаштирилсин;

19-20-бандлардаги “Давсувинспекция”, “Давсувинспекцияга” сўзлари тешинча “Сувинспекция”, “Сувинспекцияга” сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-иловасидаги:

2 ва 4-босқичларнинг “Тадбирлар” устунидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий инспекцияларига”, “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давсувинспекция деб аталади)” сўзлари тегишинча “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари”, “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Сувинспекция деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқичнинг “Масъуллар” устунидаги “Давсувинспекция” сўзи “Сувинспекция” сўзи билан алмаштирилсин;

6-босқичнинг “Тадбирлар” устунидаги “Давсувинспекцияга” сўзи “Сувинспекция” сўзи билан алмаштирилсин;

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ декабрдаги ____-сон қарорига

2-Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

Рўйхати

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарори
(Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й. 44-сон, 560-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори)”
2017 йил 27 февралдаги 107-сон қарорининг
(Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ,
2017 й., 9-сон, 132-модда) 9-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори)” 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҲҚ, 2017 йил 12-сон, 302-модда) 10-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)” 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорининг 15-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги қарорни 5-иловасининг 3-банди.

 

 

 

 

Общие предложения

311