ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11587 Хокимият города Гулистан 23/12/2019 07/01/2020 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Гулистон шаҳрининг “Шодлик” маҳалласи Улуғбек кўчаси ва И.Каримов кўчасида жойлашган 9-мактаб ҳамда Ширин кафеси рўпарасига белгиларини ўрнатиш тўғрисида.
ID-11587

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2019 йил 16 декабрдаги 30/8744-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Гулистон шаҳар ички ишлар органларининг 2019 йил 16 декабрдаги 30/8744-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов)га, Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)га ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларгаГулистон шаҳар, “Шодлик” маҳалласи, Улуғбек кўчасининг бошига 3.1 “Кириш тақиқланган”, И.Каримов кўчасида жойлашган 9-мактаб ҳамда Ширин кафеси рўпарасига 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси юклатилсин;

3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

     Шаҳар ҳокими                                                                                                                                           Т. Дадабаев

Общие предложения

287