ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11540 Центральный банк Республики Узбекистан 21/12/2019 05/01/2020 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-11540

 

      Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги ва 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 16 мартдаги 6/1 (506)-сон “Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 1126, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 8-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банки Раиси

                    М.Б. Нурмуратов

 

 

 

 

                                                                                       Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

                                                                                                                    2019 йил ___декабрдаги

                                                                                                                           __/__-сон қарорига илова

 

“Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1. Номи ва 2-банддаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

а) номидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2002 йил 1 мартдаги 74-сон “Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2019 йил 13 майдаги 396-сон “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.”;

в) 2-банддаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар уй-жой мулкдорлари ширкати деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 3-банддаги, 4-банддаги, 7-банддаги, 8-банддаги, 16-банддаги “ХУЖМШ” сўзи “уй-жой мулкдорлари ширкати” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 6-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация механизмини қўллаш имкони билан берилади.”;

е) 9-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатлари.”;

ж) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Кафиллик қарз олувчи ва кафил ўртасида ёзма шаклда 3 (уч) нусхада тузиладиган кафиллик шартномаси билан банк фойдасига расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарз олувчи имзоларидан кейин ушбу кафиллик банк томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ёзув қайд этилади.”;

з) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Қарз олувчига ажратилган кредитлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ тегишли баланс ҳисобварақларида юритилади.”;

и) 23-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолат хатлари таъминоти асосида берилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келганда ва кредит шартномасига илова қилинган сўндириш графигига амал қилинмаганда, тижорат банки уч иш куни ичида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларини ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида хат билан тегишли хужжатларни илова қилинган ҳолда хабардор қилади.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ширкатнинг қарздорлик суммасини банкда алоҳида ҳар бир ширкат учун очилган 29801 ҳисобварағига (мижозлар билан ҳисоб-китоблар) ўтказиб беради.

Общие предложения

286