ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11505 Министерство юстиции Республики Узбекистан 20/12/2019 04/01/2020 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11505

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ–5850-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар комиссияси ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига мувофиқ таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ декабрдаги ____-сон қарорига

1-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департпменти ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоларининг

РЎЙХАТИ

Ризаев Шуҳрат Турсунович

-

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, комиссия раиси

Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажонович

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, комиссия раиси ўринбосари

Сирожиддинов Шуҳрат Самардинович

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, комиссия раиси ўринбосари

Қаршибоев Муртазо Маматқулович

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

Раҳимов Абдусамат Эрназарович

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан вакил

Абдуҳалимов Баҳром Абдурахимович

-

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти

Саидов Сирожиддин Салохович

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,

Ўзбекистон халқ шоири

Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич

-

ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор

Зиёев Азамат Ҳамидович

-

ЎзРФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори

Тўхлиев Нурислом

-

Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори

Шукуров Эшқобил Жўраевич

-

“Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

Ғафуров Иброҳим Усмонович

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон

Дўстмуҳаммадов Хуршид Набиевич

-

Филология фанлари доктори, ёзувчи

Мадвалиев Абдуваҳоб Паттахович

-

ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди

Кенжабоев Мирза Тўйчиевич

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, шоир

Аҳмедов Муҳаммат-Али

-

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Азимов Иномжон Мамасодиқович

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети факультет декани, филология фанлари номзоди

Каримов Баҳодир Нурметович

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор

 

Аъзамов Эркин Нормаматович

-

“Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Худойберганова Дурдона Сиддиқовна

-

ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

Холбутаев Нодиржон Жонузоқович

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари

Султонов Исажон Абдурайимович

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи

Абдирашидов Зайнобиддин Шаробиддинович

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, PhD

Мирзаев Тўра

-

ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик

Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич

-

ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

Эшонқулов Жаббор Холович

-

Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори

Кўчимов Шуҳрат Норқизилович

-

Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори

Юлдошев Иброҳим Жўраевич

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор

Юлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, филология фанлари доктори

Менглиев Бахтиёр Ражабович

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори

Болтабоев Ҳамидулла

-

Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори

Содиқов Қосимжон Позилович

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори

Муҳитдинова Ҳадича Собировна

-

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори; филология фанлари номзоди

Бобоёров Ғайбулла Боллиевич

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, тарих фанлари доктори

Бўриев Омонулла

ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори

Абдулла Аъзам

-

Физика-математика фанлари доктори, академик

Мелибоев Аҳмаджон

-

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири

Жомонов Равшан

-

Хореография олий мактаби ўқитувчиси, филология фанлари номзоди

Жуманазаров Абдусаттор

-

ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Қўлёзмалар институти катта илмий ходими, адабиётшунос

Шамсимухамедов Исроил Усмонович

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди

Тожибоев Комилжон Шаробитдинович

-

ЎзРФА Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик

Аюпов Шавкат Абдуллаевич

-

ЎзРФА Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

Эгамбердиев Шуҳрат Абдуманопович

-

ЎзРФА Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

Ашуров Ҳотам Бахранович

-

ЎзРФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори

Зокиров Бахтиёр Собиржонович

-

ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори

Исаев Рихси Исахўжаевич

Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари доктори

Акбаралиев Баҳтиёржон Бакирович

-

Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди

Асилова Гулшан

Асадовна

-

Божхона институти профессори, филология фанлари доктори

Тўраев Аббосхон Собирхонович

-

ЎзРФА Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик

Яхшибоев Дониёр Султонбоевич

-

Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди

Абдуназаров Содиқжон Холиқназарович

-

ЎзРФА Ботаника боғи директори, география фанлари номзоди

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ декабрдаги ____-сон қарорига

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги
Атамалар комиссияси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.

3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилади.

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар меъёрларига мувофиқ таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчиликка жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қўллаш бўйича таклифлар бериш;

вазирликлар, қўмиталар ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади:

тегишли соҳада қўлланадиган атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига масъул вазирликлар ва идоралар, экспертлар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан олдиндан олиш;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш масалалари бўйича вазирликлар, қўмиталар ва идораларга сўровлар юбориш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий мажбуриятлари ҳисобланади:

Давлат тили ҳақида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжалар лойиҳаларида атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжалар лойиҳаларининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилишига доир талабларга риоя этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжалар лойиҳаларида эскирган, кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланишига йўл қўймаслик;

норматив-ҳуқуқий ҳужжалар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаш. Комиссиянинг зиммасида ушбу Низомга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш

7. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига раис ва Комиссия аъзолари киради.

8. Комиссияга Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширадиган, унинг ишларини ташкил этадиган ва қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича умумий назоратни амалга оширадиган раис бошчилик қилади.

9. Комиссия раиси Комиссияга юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун шахсан жавобгардир.

10. Комиссия йиғилишини Комиссия раиси олиб боради.

11. Комиссия мажлислари унинг раиси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ мунтазам ўтказиб борилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Комиссия котиби комиссия иш режасини ишлаб чиқишни таъминлайди, йиғилиш баённомасини расмийлаштиради.

12. Комиссия ўзига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, қоида тариқасида, беш иш куни ичида кўриб чиқиши ва Комиссия мажлисини ўтказиши керак. Зарур бўлган ҳолларда, мазкур муддат Департамент билан келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин.

13. Комиссия муҳокамасидан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига атамалар билан боғлиқ ўзгаришларни Комиссия ҳамда Департаментнинг розилигисиз киритишга йўл қўйилмайди.

14. Комиссия ўз муҳокамасидан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларида қўлланган атамалар бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган барча масалалар юзасидан Департамент олдида масъулдир.

15. Комиссия аъзолари Департамент мудирининг тақдимномасига асосан ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади.

5-боб. Якунловчи қоида

16. Комиссия фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.

Общие предложения

624