ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1149 Центральный банк Республики Узбекистан 07/11/2018 22/11/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-1149

Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни
амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ–494-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин. 

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси

        
                    М.Б. Нурмуратов

 

ИЛОВА

Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни
амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

1. 2-банднинг бешинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“микромолиявий хизматларнинг миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати тўғрисидаги маълумотлар.”.

2. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни қайтариш муддати тугагач, микрокредит ташкилотининг биринчи талабига биноан шартномага мувофиқ қарз олувчининг қарзини тўлаши шарт.”.

Общие предложения

794