ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11470 Хокимият города Наманган 20/12/2019 05/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Наманган шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида
ID-11470

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 27, 99-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун Наманган шаҳри маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Наманган шаҳар КенгашиЎзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 27, 99-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун Наманган шаҳри маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши

                                       Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги
ЎРҚ-589-сон Қонуни, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида”
2019 йил 16 декабрдаги 228/43-05-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Наманган вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида” 2019 йил
16 декабрдаги 228/43-05-сонли қарорига асосан Наманган шаҳар маҳаллий бюджети тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 116 306,4 млн. сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қонуннинг 19-модддаси ҳамда Наманган вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “2020 йил учун Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида” 2019  йил 16 декабрдаги 228/43-05-сонли қарорининг 4-иловасига асосан:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний  шахсларнинг мулкларини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

айланмадан солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ва шаҳар бюджети ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

в) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади:

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

г) агар қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетга тушадиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилсин.

4. Қонуннинг 21-моддасига асосан, Наманган шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгилансин:

а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади);

б) шаҳар бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш ҳаражатлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

5. 2020 йил учун Шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

6. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Шаҳар бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда ажратма меъёрлари бўйича вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджети билан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилангани инобатга олинсин.

8. 2020 йил учун Шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 4 248,7 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар бюджетининг захира жамғармаси маблағлари кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилсин.

9. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айирилганидан қолган маблағнинг 2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойиҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб шаҳар бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1 948,5 млн.сўм белгилансин.

10. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Абдуллаев), шаҳар молия бўлими(М.Ходжиматов)ларга:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

11. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Абдуллаев) чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда
5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.

12. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Абдуллаев) Қонуннинг 24-моддасига асосан, тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдим этсин.

13. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Абдуллаев), шаҳар молия бўлими (М.Ходжиматов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Р.Нуриддинов) бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатсинлар ҳамда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

14. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Иминов), шаҳар ҳалқ таълими бўлими (З.Джамалов), шаҳар мактабгача таълим бўлими (Р.Атамирзаев), шаҳар тиббиёт бирлашмаси (Т.Бойдедаев), шаҳар маданият бўлими (К.Сиддиқов), шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими (А.Усманов) ва бошқа бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар:

тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;

тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш;

бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларини олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин.

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.

15. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Абдуллаев), шаҳар давлат солиқ инспекцияси(Р.Нуриддинов)лар Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

16. Шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Абдувалиев) ва “Наманган садоси” газетаси(К.Файзиев)га мазкур қарорни “Наманган садоси” газетасида расман эълон қилиш, кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси топширилсин.

17. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

  Халқ депутатлари Наманган шаҳар
  Кенгашининг 2019 йил ____ декабрдаги
  ______-сонли қарорига 
    1-илова
     
Наманган вилояти Наманган шаҳар маҳаллий бюджетларининг
2020 йилги асосий даромад кўрсаткичлари 
     
Даромад турлари Сумма
(минг сўмда)
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи  
2 Корхоналар айланмасидан солиқ 58 158 000
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 53 525 700
4 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7 111 000
5 Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи  
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 9 964 054
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 11 619 873
8 Юридик шахслар ер солиғи 13 906 150
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 11 830 131
10 Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 128 461
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 4 948 395
12 Давлат божи  
13 Жарималар  
14 Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари  
15 Давлат мулки бўйича ижара тўловлари  
16 Йиғимлар  
  ЖАМИ 171 191 764
  Трансферт 116 306 388
  Тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 116 306 388
  ЖАМИ ДАРОМАД 287 498 152
  Халқ депутатлари Наманган шаҳар
  Кенгашининг 2019 йил ____ декабрдаги
  ______-сонли қарорига 
    2-илова
     
Наманган вилояти Наманган шаҳар маҳаллий бюджетининг
2020 йилги асосий харажат кўрсаткичлари 
Кўрсаткичлар минг сўмда
Харажатлар миқдори, Жами    287 498 152
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 212 884 308
  Ҳокимликнинг заҳира жамғармалари 4 248 741
  Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар  60 979 077
    Ахоли айрим катламларига 10 фоизлик компенсация (кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун) туловлари 9 386 026
1  Халқ таълими бўлими 14 583 965
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 14 583 965
2  Мактабгача таълим бўлими 13 623 520
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 13 623 520
3  Соғлиқни сақлаш бўлими 123 636 044
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 123 636 044
4  Маданият бўлими 1 049 977
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 049 977
5  Жисмоний тарбия ва спорт 6 190 773
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 6 190 773
6 Қишлоқ хўжалиги бўлими 0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
7 Ирригация тизимлари ҳавза бўлими 0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
8  Ветеринария бўлими 987 408
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 987 408
9  Ободонлаштириш бошқармаси 33 780 553
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 33 780 553
10 Ички йўлларни таъмирлаш харажатлари 2 521 897
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 521 897
11  Меҳнат бўлими 658 357
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 658 357
12 Молия бўлими 833 512
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 833 512
13 Шаҳар  ҳокимлиги 6 128 713
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 879 972
  Ҳокимликнинг заҳира жамғармалари 4 248 741
14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини сақлаш харажатлари 19 332
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 19 332
15 Халк депутатлари Кенгаши котибияти 1 605 283
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 605 283
16 ФХДЁ бўлими 161 065
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 161 065
17 Ижтимоий мослашув марказлари 369 516
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 369 516
18 Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 9 777 188
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 9 777 188
19 Пенсия жамғармаси ҳудудий булинмаси сақлаш харажатлари 1 205 946
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 205 946
20 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 70 365 103
  шу жумладан:  
       Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар  60 979 077
    Ахоли айрим катламларига 10 фоизлик компенсация (кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун) туловлари 9 386 026
Халқ депутатлари Наманган шаҳар
Кенгашининг 2019 йил ____ декабрдаги
______-сонли қарорига 
3-илова
       
Умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетга ажратмалар меъёри 
       
      (Фоиз ҳисобида)
Солик турлари Шаҳар маҳаллий бюджетига Вилоят бюджетига
1 Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 100% 0%
2 Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 49% 51%
3 Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи 0% 100%
4 Корхоналар айланма маблағдан олинадиган солиқ 100% 0%
5 Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари 0% 100%
6 Қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар 0% 100%
7 Айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзб.Рес. Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар, автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим 0% 100%
8 Корхоналарни соф фойдасидан ажратмалар 0% 100%
9 Давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушган тушумлар 0% 100%
10 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 15% 85%
11 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0% 100%

Общие предложения

185