ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11432 Хокимият Кашкадарьинской области 19/12/2019 03/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қашқадарё вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хақининг ягона энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида
ID-11432

___    __________   2019 yil                     _________sonli                                                                                                                                                                                                            Qarshi shahri

 

Қашқадарё вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас  мулкидан  фойдаланганлик  учун ижара хақининг ягона энг

кам миқдорини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда),  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил  8 апрелдаги           102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон) нинг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг келишилган қўшма хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳудудида 2020 йилда энг кам ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хамда бошқа тегишли давлат мулкини балансда сақловчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:

ҳар чоракда камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини тўлиқ хатловдан ўтказсинлар;

тасарруфидаги фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлигига шахсан масъул эканлиги белгилансин;

давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бериши белгилаб қўйилсин.

4. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги “Қашқадарё вилояти Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласин.

5. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва вилоят Ғазначилик бошқармаси ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларда текширишлар ва ўрганишлар жараёнида ижарага берилган давлат мулклари ижара маркази орқали расмийлаштирилганлигига ва ижара ҳақларини тўлиқ тўланганлигини ваколат доирасида назоратга олсинлар.

6. Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят Телерадиокомпанияси, “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририятига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

7. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 4 февралдаги Х-05/01-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Бутаев зиммасига юклансин.

 

 
                                                                   Вилоят ҳокимининг 2019 йил
  "____" декабрдаги Х- _____/12-сонли   

қарорига 1-илова 

Қашқадарё вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун                                               энг кам ижара ҳақи ставкалари
Ижарага бериладиган майдонларнинг                       фаолият тури  Вилоят маркази Қарши  шаҳри учун йиллик энг кам ставка                      1 кв.м/сўм   Вилоятнинг туманлари ва шаҳарлари учун йиллик энг кам ставка 1 кв.м/сўм 
1 3 4 5
Саноат 
1 Ёқилғи саноати 5 600  4 900 
2 Кимё саноати 5 600  4 900 
3 Нефт-кимё саноати 5 600  4 900 
4 Машинасозлик 5 600  4 900 
5 Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати 5 600  4 900 
6 Хисоблаш техникаси воситалари саноати 5 600  4 900 
7 Трактор ва қишлок хўжалиги машинасозлиги 4 600  4 000 
8 Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги  4 600  4 000 
9 Енгил ва  озиқ-овқат саноати ҳамда  маиший асбоблар   машинасозлиги  4 600  4 000 
10 Санитар техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш 5 600  4 900 
11 Металл конструкция ва буюмлар саноати 5 600  4 900 
12 Машина ва ускуналарни таъмирлаш  5 600  4 900 
13 Машинасозликнинг бошқа тармоқлари 5 600  4 900 
Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати
14 Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати 5 600  4 900 
15 Ёғочни қайта ишлаш саноати 5 600  4 900 
16 Целлюлоза-коғоз саноати  5 600  4 900 
17 Мебел, эшик ва ромлар (ёғочдан) ишлаб чиқариш  16 800  14 800 
18 Қурилиш материаллари саноати 5 600  4 900 
Енгил саноат  
19 Туқимачилик саноати 5 600  4 900 
20 Тикувчилик саноати  5 600  4 900 
21 Чарм, муйна ва пойафзал саноати  5 600  4 900 
22 Енгил саноатнинг бошқа соҳалари 5 600  4 900 
Озиқ-овқат саноати
23 Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)   5 600  4 900 
24 Гўшт ва сут саноати 5 600  4 900 
25 Балиқчилик саноати 5 600  4 900 
26 Ун-ёрма саноати   5 600  4 900 
27 Комбикорм саноати  4 600  4 000 
28 Саноатнинг бошқа тармоқлари 5 600  4 900 
Саноатнинг бошқа тармоқлари
29 Тиббиёт асбоблари саноати  5 600  4 900 
30 Нашриёт саноати 15 700  13 900 
31 Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш 6 800  5 900 
32 Саноат хўжалик бошқаруви 15 700  13 900 
Қишлоқ хўжалиги
33 Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га 2 239 600  1 975 200 
34 Чорвачилик ва паррандачилик 2 700  2 400 
35 Балиқчилик (шу жумладан, питомниклар)  1 га 2 239 600  1 975 200 
36 Асаларичилик 1 га 1 456 000  1 284 000 
37 Ветеринария хизмати 5 600  4 900 
38 Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар 5 600  4 900 
39 Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га 2 239 600  1 975 200 
Транспорт ва алоқа
40 Умумфойдаланишдаги  ер усти темир  йўл  транспорти   5 600  4 900 
41 Автомобиль инфратузилмаси (автосарой,  таксопарк, автомобиллар  тўхташ жойи, гаражлар) 5 600  4 900 
42 Автомобиль инфратузилмаси (жарима майдони) 1 400  1 300 
43 Автомобилларни ювиш шоҳабчаси 18 000  14 000 
44 Автомобилларга ёқилғи қўйиш шахобчалари 18 000  18 000 
45 Аҳолининг буюртмаси бўйича юк ташиш ва бошқа транспорт- экспедиция хизмати 10 100  9 000 
46 Почта алоқаси 5 600  4 900 
47 Курьер хизмати 11 200  9 800 
48 Электр-симли алоқа 11 200  9 800 
49 Радио, уяли ва пейджинг алоқаси (тортқич қозикларнинг умумий периметри бўйича, иншоот ва техник ҳудудлари қўшилган ҳолда)    47 100  41 500 
Қурилиш
50 Қурилиш 5 600  4 900 
51 Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари 5 600  4 900 
52 Пластикликли эшик ва ромлар ишлаб чиқариш  33 000  27 000 
Савдо ва умумовқатланиш  
53 Улгуржи савдо 15 700  13 900 
54 Товар (хизмат)ларни партияларга бўлиб сотиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи бозор 40 300  35 500 
55 Чакана савдо 15 700  13 900 
56 Умумовқатланиш  15 700  13 900 
57 Озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш (фаст.фуд)  24 600  20 000 
58 Китоб дўконлари 2 200  2 000 
59 Маданий-маиший мақсадда ва хўжалик  фаолиятда ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш 15 700  13 900 
60 Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати 24 600  21 700 
61 Моддий-техника таъминоти ва савдоси 15 700  13 900 
62 Ахборот-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш 15 700  13 900 
63 Интернет ва компютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш 15 700  13 900 
64 Кучмас  мулк  билан боғлиқ операциялар  15 700  13 900 
65 Реклама, вакиллик хизмати 15 700  13 900 
66 Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари 15 700  13 900 
67 Ер қаъри конларини қидириш ва геологик ўрганиш, геодезия ва гидрометериология хизмати 28 000  24 600 
68 Таҳририят ва нашриётлар 9 000  7 900 
69 Металл чиқиндилари ва чиқинди хомашёларини йиғиш ва тайёрлаш 9 000  7 900 
70 Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари) 9 000  7 900 
71 Меҳмонхона хўжалиги 17 900  15 840 
72 Умумий ётоқхона 14 000  12 000 
73 Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари 9 000  7 900 
74 Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш 13 500  12 000 
75 Ломбардлар 20 300 17 900
76 Ҳаммомлар 27 000  23 800 
77 Сауна ва бассейнлар 53 800  47 500 
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот
78 Соғлиқни сақлаш 11 200  9 800 
79 Дам олиш ва сайёҳлик  11 200  9 800 
80 Фитобар 7 800  6 800 
81 Маданий кўнгил очар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа) 17 900  15 800 
82 Жисмоний тарбия ва спорт  5 600  4 900 
83 Дорихона муассасалари 9 000  7 900 
84 Оптика ва тиббиёт жиҳозлари  совдо  дўконлари 18 900  14 500 
85 Ижтимоий-дорихона муассасалари 8 000  7 400 
Таълим
86 Олий ва ўрта- махсус маълумотли мутахасисларини тайёрлаш  (шу жумладан, укув курслари ҳам) 9 000  7 900 
87 Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш 7 000  6 500 
88 Болалар умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун) 4 600  4 000 
89 Таълим ўқув муассасаларида  умумовқатланишни ташкиллаштириш   5 600  4 900 
90 Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) 4 000  3 700 
91 Маданият ва санъат  15 700  13 900 
92 Кўргазмалар 12 100  11 200 
93 Мактабдан ташқари тарбия 4 600  4 000 
94  Маданий  ва дам олиш боғлари  11 200  9 800 
95  Хайвонот ва ботаника  боглари 11 200  9 800 
96 Телекўрсатаув ва радиоэшиттириш таҳририятлари (редакциялари) 11 200  9 800 
97 Киностудия, овоз ёзиш студиялари 17 900  15 800 
98 Илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш 6 800  5 900 
99 Автомактаблар 10 000  7 000 
Молия-кредит фаолияти
100 Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари), нафақа таъминоти 15 700  13 900 
101 Аудиторлик фаолияти 15 700  13 000 
102 Банк фаолияти 15 700  13 900 
Фаолиятнинг бошқа турлари
103 Суғурталаш 15 700  13 900 
104 Суд ва ҳуқуқ хизмати 13 500  12 000 
105 Адвокатлик ҳайъати ҳамда ҳуқуқий маслаҳатхоналари 13 500  12 000 
106 Жамоа бирлашмалари 4 600  3 900 
107 Омборхона ва бино иншоотлари 15 700  13 900 
108 Давлат корхоналари учун офис 6 800  5 900 
109 Хусусий ташкилотлар учун офис 24 000  21 700 
110 Архивлаштириш фаолияти 6 800  5 000 
111 Енгил автомобил  ва бошка транспорт воситаларини тамирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация) 17 900  15 800 
112  Лабораториялар 11 200  9 800 
113 Турли хизматлар учун  тўловлари (пайнет) 45 000  39 600 
114 Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида савдо фаолияти 24 600  21 700 
115 Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида умумовқатланиш  21 500  19 000 
116 Авия касса (шу жумладан,  темир йул, транспорт ва бошқа) 24 600  21 700 
117 Банкоматлар 224 400  197 900 
118 Нон ва булочка маҳсулотлари тайёрлаш 15 700  13 900 
       
Изоҳ:      
        * Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сонли мажлис баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъий назар дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади.
        * Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74 сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси  Мудофаа Вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва  муассасалари  ҳудудларида жойлашган   кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади.
       * Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 24 июлдаги № 02/107-2670-сонли топшириғига мувофиқ  "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати" ЎзЛиДеПнинг  Кенгашлари, шунингдек             "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий  газетаси  таҳририяти  учун партия балансдаги  тегишли  давлат  мулкларидан  фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси белгиланади.
        * Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёш тадбиркорлар кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги № 834-сонли қарорига мувофиқ,  давлат мулклари, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлашган давлат мулклари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман бўлимларининг тавсиясига биноан ёш тадбиркорларга беш йилдан кам бўлмаган муддатга  ижара тўловининг  "ноль" ставкаси белгиланади.
       * Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги № 14/1-1959-сонли топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг тақдимномасига асосан Олимпиада ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари томонидан ташкил этиладиган хусусий спорт муассасаларига  аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги давлат мулклари, шу жумладан ер майдонлари  спорт фаолиятини сақлаш шарти билан ижарага беришда ижара тўловининг "ноль" ставкаси белгиланади. 
       * Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги № 609-20-сонли топшириғига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кейинчалик хўжалик хисобида фаолият юритилиши белгиланган давлат унитар корхоналарига шунингдек, бошқа бўлинмаларига Мудофаа вазирлигининг бино-иншоатлари, асбоб ускуналари, мебеллар хамда бошқа мол-мулклари ижара шартномалари доирасида бепул "ноль" ставкага ижарага берилади.
      * Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сонли қарорига биноан вилоятдаги
соғлиқни сақлаш муассасаларининг давлат мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси               20 фоизга қисқартирилади.
       

                                                                                            Вилоят ҳокимининг 2020 йил
                                                                                             “___”  декабрдаги Х-____/12-сонли 

                                                                                          қарорига 2-илова

 

 

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби

 

  1. Ҳудудий зоналар коэффициенти (Зк):

 

 

т/р

Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициенти

1

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз шаҳри

Бешкент шаҳри

Китоб шаҳри

Косон шаҳри

1

1

2

2

2

2,5

2,

2,2     

2,2

2,2

2

Қарши тумани

Косон тумани

Муборак тумани

Шахрисабз тумани

Китоб тумани

Ғузор тумани

Касби тумани

Чироқчи тумани

Яккабоғ тумани

Нишон тумани

Қамаши тумани

Миришкор тумани

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

1,8 

1,8 

1,8

1,8

1,8

1,8

1,7 

1,5 

1,5

1,5

1,5

1,5

3

Деҳқонобод тумани

4

1,2

 

2. Бинонинг қурилишига кўра тури (Кқ):

-  алоҳида турган бино, иншоат

1,5

-  бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган

1,3

-  бинонинг юқори қисми, чердак, болохона                                                                   

0,9

-  ертула, ярим ертула

0,5

 

 

  1. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

-ер майдони мавжуд бўлганда 

0,8

 

4. Тижорат йўлида фойдаланишда қўлайлиги (Ко):

-  асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда

0,5

-  иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда       

0,4

-  радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда

0,5

 

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

 

                                 Тс = Эс х Зк х (Кқ + Кҳ + Ко)

 

Бунда:

Тс – бир йилга 1 кв.метр учун ижара ҳақининг таянч ставкаси.

Эс –бир йилга 1 кв.метр учун энг кам ставка.  

Асосий воситалар ва автотранспорт воситаларининг ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби

 

         Ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддат тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;

         Ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса, мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

 

         Қўшимча изоҳ:

         Ижарага олинган мулклардан фойдаланиш ва сотиб олиш ҳамда ижара ҳақи сўммаларини белгилаш тартиби, бажариладиган қўшимча ҳаражатлар, коммунал тўловларини ва ер солиқларини тўлаш, ижарага олинган мулкларни қайта ёки тўлиқ таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишлари учун сарфланган ҳаражатларни тўлаш тартиблари:

         а) бино-иншоот ҳамда асосий ва автотранспорт воситаларини қайта ёки тўлиқ таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишларини бажариш учун сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳужжатлар “Баланс сақловчи”га тақдим этилганда ва томонларнинг розилиги билан, ушбу сарфланган маблағлар сўммаси ижара шартномаси бўйича “Балансда сақловчи”га тўланиши лозим бўлган ижара ҳақи сўммасидан чегириб қолиниши мумкин. Ижара вақтида олинган маҳсулот ва фойда “Ижарага олувчи”нинг мулки ҳисобланади.

           б) Давлат ва нодавлат ташкилотлари, жисмоний шахсларга ижара маркази томонидан кўрсатиладиган консалтинг хизматлари учун энг кам  иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида хизмат ҳақи белгиланади. Нодавлат мулкчилик шаклидаги мулк эгалари билан ижара шартномаси томонларнинг келишуви асосидаги жами ижара ҳақининг 90 фоизи мулк эгасига ва 10 фоизи “Ижара маркази”га  шартномада белгиланган муддатларда туланади.

         в) Белгиланган ижара ҳақи сўммасига ер солиғи, коммунал ҳаражатлар (бошқа турдаги хизматлар) ҳақи киритилмаган бўлиб, бу ҳақида “Ижарага олувчи” ва “Балансда сақловчи” (мулк эгаси) ўртасидаги асосий ижара шартномаси шартига мувофиқ  алоҳида қўшимча шартнома тузилади ва ушбу шартнома бўйича “Ижарага олувчи” бу ҳаражатларни тўлаш мажбуриятини олади.

         г) Олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, мактабларнинг ичкарисида жойлашган ижарага олувчичилар (ошхона ва бошқа савдо, маиший  хизмат кўрсатиш шоҳобчалари) талабаларнинг таътил даврида 3 (уч) ой ижара ҳақидан озод қилинади.

 

                                                                                            Вилоят ҳокимининг 2019 йил

                                                                                             “___” декабрдаги Х-____/12-сонли 

                                                                                          қарорига 3-илова

 

Радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари (техник ускуналар) ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби

  1.  Давлат мулки бўлган бино ва иншоотларнинг юқори қисми, чердак,  болохона қисмларида ўрнатилганда:

 

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко)

 

Тс – бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс – бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка (умумий ижара майдони         

        тортқич  қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади).

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 0,9

Кҳ – 0

Ко – 0,5

 

  1. Бино ва иншоотларга бириктирилган шунингдек алоҳида ажратилган майдонларга ўрнатилганда:

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко)

 

Тс – бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс – бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка (умумий ижара майдони         

        тортқич  қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади).

Кз –ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ – 0

Кҳ 0,8

Ко – 0,5

 

  1. Бино ва иншоотларнинг ички қисмида жойлашаган хоналарга техник ускуналари ўрнатилганда:

Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко)

 

Тс – бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс – бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.

Кз – ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ – 1,3

Кҳ 0

Ко – 0,5

Общие предложения

235