ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11399 Хокимият Ферганского района 19/12/2019 18/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Фарғона вилояти Фарғона туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаштўғрисида
ID-11399

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Фарғона тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Фарғона вилояти Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) қарор қилади:

1. Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VL/266-сонли қарорига асосан Фарғона тумани (кейинги ўринларда - туман деб аталади) бюджетига Фарғона вилояти бюджетидан ажратилган: 

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 44.7 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 986.9 млн.сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ, вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми  1.6 млрд.сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилишини таъминласин.

7. Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли харажатларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

8. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

9. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан, тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

10. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

11. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

12. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил “17” декабрдаги _____-сонли қарорига 1-илова

 

2020 йил учун Фарғона тумани бўйича

бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари

   

маҳаллий

   

Даромад турлари

минг.сўм

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

-

2

Корхоналар айланмасидан солиқ

6 719 000

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

20 516 500

4

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1 884 000

5

Қўшилган қиймат солиғи

-

6

Акциз солиғи, жами

-

 

шу жумладан:

 
 

- ароқ

-

 

- коньяк

-

7

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

-

8

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

5 167 000

9

Ер солиғи жами

8 661 000

 

Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи

-

 

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

8 661 000

10

Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

72 000

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

4 290 000

12

Йиғимлар

-

13

Давлат божи

-

14

Давлат мулки бўйича ижара тўловлари

3 000

15

Жарималар

-

16

Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари

-

Ж А М И

47 312 500

 

Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан      пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад

16 842 454

 

Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво

10 812 230

 

Мобиль алоқа хизмати

6 030 224

ЖАМИ ДАРОМАД

64 154 954

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил “17” декабрдаги ____-сонли қарорига 2-илова

 

 

Фарғона тумани маҳаллий бюджетининг

 

2020 йилги асосий кўрсаткичлари

 
   

Фарғона туман

Кўрсаткичлар

Миқдори          (минг сўм)

 

Харажатлар - жами

108 866 053

1.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга
харажатлар - жами

83 092 155

 

шу жумладан:

 

1.1

Маориф

20 411 409

 

- мактабгача таълим

12 146 600

 

- умумий таълим

8 264 809

 

- кадрлар тайёрлаш

 

1.2

Соғлиқни сақлаш

53 293 979

1.3

Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари

2 986 811

 

- маданият ва оммавий ахборот воситалари

1 283 252

 

- спорт

1 703 559

1.4

Фан

 

1.5

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар

6 302 509

1.6

Ижтимоий кўникма марказлари

97 447

2.

Иқтисодиётга харажатлар

12 339 504

 

шу жумладан:

 

2.1

Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари

271 705

2.2

Ободонлаштириш

8 807 847

2.3

Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

2 372 589

2.4

Ветеринария қўмитаси

887 363

3.

Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

-

4.

Давлат бошқарув органларини сақлаш

5 124 204

 

шу жумладан:

 

4.1

Давлат бошқарув идоралари

5 124 204

5.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш

6 701 32

6.

Заҳира жамғармаси

1 608 858

     
 

Трансфертлар - жами

44 711 099

 

Айланма касса маблағи меъёри

986 971

Общие предложения

383