ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11392 Хокимият Шахрисабзского города 18/12/2019 02/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
2020 йил учун Шаҳрисабз шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11392

“Лойиҳа”

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

2019 йил “ ” – сон Шаҳрисабз шаҳар

2020 йил учун Шаҳрисабз шаҳар маҳаллий

бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳаражатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Шаҳрисабз шаҳрининг маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги 194/45-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

в) Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил

1 июль ҳолатига кўра шаҳар аҳолисининг улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) шаҳар маҳаллий бюджетдан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи гуруҳ

(иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) ва иккинчи гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатлари тегишлилиги бўйича шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштирилади;

б) шаҳар маҳаллий бюджетидан:

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йилги Шаҳрисабз шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун Шаҳрисабз шаҳрининг бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳрисабз шаҳрининг маҳаллий бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Шаҳрисабз шаҳрининг бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

  1. 2020 йил учун махаллий бюджетнинг бюджет даромадлар ва харажатлари прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Махаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. 2020 йил учун Шаҳрисабз шаҳар бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари 1529,4 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун заҳира жамғармалари тегишли бюджетлар умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун заҳира жамғармаси миқдорлари 7-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Шаҳар ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини шаҳар маҳаллий бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилишини таъминласин.

  1. Шаҳар маҳаллий бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишлилиги бўйича шаҳар Халқ депутутлари Кенгашлари томонидан шаҳар ҳокимлик таклифларига асосан, тегишли Кенгашлар қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шаҳар ва шаҳарнинг бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг

    5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, шаҳар ҳокимлиги харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.

Шаҳар ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.

  1. Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  2. Шаҳар ҳокимлиги:

Шаҳар маҳаллий бюджетини биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларни камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтга уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Вазирлик идораларининг шунингдек, вилоят ташкилот ва идораларининг шаҳарда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.
  3. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишли шаҳар Халқ депутатлари Кенгашига киритилишини таъминласин.
  4. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси Т. Каримов.

Общие предложения

174