ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11356 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 19/12/2019 18/01/2020 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-11356

ЛОЙИХА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Инвестициявий ва инфратузулмавий лойиҳаларни ҳамда давлат харидларини амалга оширишда импорт ҳажмини оптималлаштириш орқали маҳаллий хом-ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-3550-сон қарорига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                                               Ш. Мирзиёев

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил «___» декабрдаги

ПҚ-_____-сон қарорига

илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-илова:

 

а) 12-бандидаги «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича талабларга риоя қилиниши;»

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

 

б) 2-илова: қуйидаги мазмундаги 251 қатор билан тўлдирилсин:

 

«251.

Маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича талаблар

Маҳаллий маҳсулотларнинг улуши лойиҳани амалга ошириш ва унинг фаолият кўрсатиш доирасида харид қилинаётган маҳсулотларнинг умумий қийматининг камида 30 фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу кўрсаткичга риоя этилмаган ҳолларда, юқори технологик импорт маҳсулотлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлардан фойдаланиш зарурлиги асоси кўрсатилади. Бунда, маҳаллий маҳсулотларнинг қиймати, шунга ўхшаш импорт маҳсулотининг Ўзбекистон Республикаси чегарасигача етказиб бериш харажатлари ва божхона тўловларини ўз ичига олган қийматидан 20 фоизга ошмаслиги лозим.»

 

в) 4-илованинг «Маркетинг бўлими» қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Маҳаллий маҳсулотларнинг улуши лойиҳани амалга ошириш ва унинг фаолият кўрсатиш доирасида харид қилинаётган маҳсулотларнинг умумий қийматининг камида 30 фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу кўрсаткичга риоя этилмаган ҳолларда, юқори технологик импорт маҳсулотлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлардан фойдаланиш зарурлиги асоси кўрсатилади. Бунда, маҳаллий маҳсулотларнинг қиймати, шунга ўхшаш импорт маҳсулотининг Ўзбекистон Республикаси чегарасигача етказиб бериш харажатлари ва божхона тўловларини ўз ичига олган қийматидан 20 фоизга ошмаслиги лозим;»

етттинчи – ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

2. 2-илова:

а) 4 - бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича талабларга риоя қилиниши;»

бешинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 10 – бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Маҳаллий маҳсулотларнинг улуши лойиҳани амалга ошириш ва унинг фаолият кўрсатиш доирасида харид қилинаётган маҳсулотларнинг умумий қийматининг камида 30 фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу кўрсаткичга риоя этилмаган ҳолларда, юқори технологик импорт маҳсулотлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлардан фойдаланиш зарурлиги асоси кўрсатилади. Бунда, маҳаллий маҳсулотларнинг қиймати, шунга ўхшаш импорт маҳсулотининг Ўзбекистон Республикаси чегарасигача етказиб бериш харажатлари ва божхона тўловларини ўз ичига олган қийматидан 20 фоизга ошмаслиги лозим;»

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

 

Общие предложения

199