ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11327 Хокимият Хазараспского района 18/12/2019 02/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Хазорасп туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11327

Хазорасп туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади)мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб,солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш,маҳаллий бюджети харажатлариниҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Хазорасп тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Хоразм вилояти Халқ депутатлари Хазорасп тумани Кенгаши(Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил декабрдаги “Хоразм вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” ги  қарорига асосан Хазорасп тумани (Кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Хоразм вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 46 803,9 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 1294,0 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича қолдирилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туманр бюджети ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 30 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари вилоят ва туман ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари  1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми                        1 827,0 минг. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг __-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                           Р.Жаббаров       

 

 

 

Хоразм вилояти Хазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОРИГА

   

1-илова

     
     

Хазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги

А С О С И Й         П А Р А М Е Т Р Л А Р И

     

Кўрсатгичлар

минг.сўм

I. Даромадлар - ҳаммаси

76 815 488,0  

 1. Тўғри солиқлар

27 322 110,0  

1.1

Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи

 

1.3

Корхоналар айланмасидан солик

8 136 492,0  

1.4

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

18 389 618,0  

1.5

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи

796 000,0  

2. Эгри солиқлар

19 676 770,0  

2.1

Қўшилган қиймат солиғи

-   

2.2

Акциз солиғи

12 632 000,0  

2.3

Мобил алока акциз солиги

7 044 770,0  

3. Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи

29 816 608,0  

3.1

Мол-мулк солиғи

14 069 608,0  

 

Жисмоний шахслар мол-мулк солиги

7 885 608,0  

 

Юридик шахслар мол-мулк солиги

6 184 000,0  

3.2

Ер солиғи

13 065 000,0  

 

Жисмоний шахслар ер солиги

5 750 000,0  

 

Юридик шахслар ер солиги

7 315 000,0  

3.3

Ягона ер солиғи

 

3.4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

2 518 000,0  

3.5

Курилиш материаллари бўйича ер каридан фойдаланганлик учун солик

83 000,0  

3.6

Давлат мулки бўйича ижара

81 000,0  

4.

  Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиги

-   

5.

Бошқа даромадлар

 

6.

Республика бюджетидан махаллий бюджетга утказиб бериладиган даромадлар

-   

 

Жами даромадлар

76 815 488,0  

 

Хоразм вилояти Хазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОРИГА

   

2-илова

Кўрсаткичлар

минг. сўм

 

 Харажатлар - жами

123 619 405,0  

1.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами

99 040 881,0  

 

жумладан:

 

1.1

Маориф

17 178 243,0  

 

 - умумий таълим

8 366 533,0  

 

 - мактабгача таълим

8 811 710,0  

1.2

Соғлиқни сақлаш

67 896 985,0  

1.3

Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари

3 665 304,0  

 

 - маданият ва оммавий ахборот воситалари

1 380 760,0  

 

 - спорт

2 284 544,0  

1.4

 

Фан

-   

1.5

Ижтимоий таъминот

-   

1.6

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар

10 300 349,0  

2.

Иқтисодиётга харажатлар

11 968 936,0  

жумладан:

 

2.1

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

1 773 767,0  

2.2

Ветеринария бўлимлари

1 311 244,0  

2.3

Ободонлаштириш

8 883 925,0  

3.

Марказлашган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

-   

4.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш

6 056 378,0  

жумладан:

 

4.1

Давлат бошқарув идоралари

6 056 378,0  

5.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш

4 726 210,0  

6

Заҳира жамғармаси

1 827 000,0  

     
 

Тартибга солувчи трансфертлар

46803917

Общие предложения

197