ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11303 Хокимият Джаркурганского района 17/12/2019 02/01/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Жарқўрғон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11303

Жарқўрғон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Жарқўрғон туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил     16 декабрдаги “Сурхондарё вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322/5-48-сонли қарорига асосан Жарқўрғон тумани (Кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт  5-иловага 35 млрд 745 млн 348 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

Туман бюджетининг айланма касса маблағи 911 230,0 млн сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар туман бюджети бўйича ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ туман маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Туман  бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий ҳокимликлар активлари бўйича давлат унитар корхоналари соф фойдасидан ажратмалар ва дивидендлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ҳокимлиги томонидан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) Туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йил учун туман бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3.   2020 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 1млрд 624 млн сўм миқдорида белгилансин.

 Туман ҳокимлиги  захира жамғармалари маблағларини  туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, туман Молия бўлими:

 ҳудудий бюджет тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи  ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини
10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман  ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг          1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, туман ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги 2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишли Халқ депутатлари туман Кенгашига киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Халқ депутатлари туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                           А.Арабов  

 

Общие предложения

154