ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11240 Хокимият Бухарского района 16/12/2019 31/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11240

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, туман  ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Бухоро туман “Ойбек” МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган  Гала-Осиё деҳқонобод” деҳқон бозори МЧЖ ҳудудидаги мавжуд
300 савдо ўринларида
дам олиш кунлари соат 06:00 дан 14:00 га қадар савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ў.Комилов), туман ички ишлар бўлими (А.Холиқов), туман санитария-эпидемиология назорати маркази (Д.Шерова) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

- Бухоро туман “Гала-Осиё деҳқонобод” деҳқон бозори МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

- дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

-дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

- товарга оид ҳужжатлар;

- сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Очилов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                      Қ.Дўстов

Общие предложения

328