ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
112 Министерство строительства Республики Узбекистан 04/08/2018 19/08/2018 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-112

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон “2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида режали ривожлантириш, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш йўналишидаги объектларни оқилона жойлаштириш, ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни амалда қўллаш бўйича давлат ҳокимияти органлари, мутасадди ҳудудий ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари учун ҳар йилда бир марта ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қурилиш вазири

А.Х. Тухтаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
 Вазирлар Маҳкамасининг

 2018 йил “____”_______

______ сон қарорига

илова

 

Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар ва шаҳар

посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик

ҳужжатларини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилишини таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;

шаҳар ва посёлка чизиғи - аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйилган ташқи чегараси;

аҳоли пунктининг бош режаси - ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;

батафсил режалаштириш лойиҳаси- аҳоли пунктининг бош режаси асосида аҳоли пунктлари ҳудудининг қисмлари учун ишлаб чиқилади
ва бу лойиҳалар қизил чизиқларни, ер участкаларини қуриш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чизиқларини, ердан фойдаланиш чегараларини, ҳудуднинг зоналаштирилишини ва қуриш навбатини, муҳофаза зоналаридан фойдаланиш режимини, ҳамда кўчалар, тор кўчалар, йўловчиларга ажратилган зоналарнинг, шунингдек транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларининг, муҳандислик ускуналари ва ҳудудни ободонлаштириш кўрсаткичларини, ижтимоий ва маданий-маиший объектларнинг таркиби ва жойлашувини, қуришнинг ҳажмий-ҳудудий ва архитектура-режали ечимини, қуриш зичлиги
ва кўрсаткичларини, биноларва иншоотларнинг неча қаватлилиги ҳамда турларини белгилайди;

қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси (кейинги матнда – ҚФЙ ҲМРТ лойиҳаси) - аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати.

3. Шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг  тегишли таркибий бўлинмаларига топширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари;

туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари;

аҳоли пунктларининг бош режалари;

шаҳар ва посёлка чизиғи лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;

аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари;

қуриш лойиҳалари.

 

2-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш

 

4. Берилган ваколатга мувофиқ аҳоли пунктларининг бош режалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу ҳужжатларни амалга оширилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 10 кун муддатда ўз қарорларини қабул қиладилар. ҚФЙ ҲМРТ лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан сўнг уларни амалга оширилиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари 7 кун муддатда ўз қарорларини қабул қиладилар.

Ушбу қарорлар билан:

а) аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги матнда – Ишчи гуруҳ) тузилади;

б) Ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланади;

в) Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари белгиланади;

г) аҳоли пунктининг бош режасини амалга ошириш масаласини Ҳалқ депуталари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокамага киритиш топшириғи берилади (ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш масаласи “Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисида ”Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасига асосан Фуқарорлар йиғинига киритилади);

д) оммавий ахборот воситаларига аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганлиги ва уни амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги, ташкилотлар ва фуқаролар олдида турган вазифалар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсиялари берилади;

е) Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятнинг ва алоқадор туманнинг (шаҳарнинг) бошқа ташкилотлари ваколатига доир тегишли топшириқлар берилади.

5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ушбу Низомнинг
4-бандида қайд этилган қарор қабул қилинган санадан кейинги 3 кун муддат ичида Ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилиши ўтказилади ва йиғилишнинг қарори
билан вилоятнинг ҳамда тегишли туман (шаҳар)нинг ташкилотларига аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ таклифларни киритиш тўғрисида топшириқлар берилади.

6. Аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари (кейинги ўринларда - Комплекс
чора-тадбирлар деб аталади) қўйидагиларни ҳисобга олади:

шаҳар ва шаҳар посёлкаси чизиғи лойиҳасини ишлаб чиқилишини таъминлаш;

бош режада аҳоли пунктининг лойиҳавий чегараси ичидаги майдонларини, тоифаларини, фойдаланувчиларни ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда босқичма-босқич аҳоли пункти ерлари таркибига киритиш (туман, шаҳар ҳокимлигининг захирасига олиш) ва бош режага мувофиқ, батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва шу асосида бино, иншоотларни жойлаштиришни таъминлаш; 

йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш, шу жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автостанцияларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;

энергия тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилишини ҳисобга олган холда сув таъминоти, канализация, ирригация, электр, газ, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизациялаш;

мавжуд шаҳар ташкил қилувчи майдонларни реконструкция қилиш
ва янгиларини барпо этиш, боғ ва хиёбонларни ободонлаштириш йўли билан архитектура-режалаштириш қиёфасини яхшилаш ва меъморий ансамбллар яратиш ишларини ташкил этиш;

таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат, дам олиш масканлари ва уй-жой объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

аҳоли пунктлари ҳудудларининг муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш,
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли пунктларининг атроф муҳитини муҳофаза қилиш тизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тармоқ схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш;

аҳоли фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда қуриш массивларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш (агар улар бош режа таркибида ишлаб чиқилмаган бўлса);

7. Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳамда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ташкилотлари 2 ҳафта муддат ичида Комплекс чора-тадбирларига ўзининг ташкилий, моддий ва молиявий жиҳатдан асосланган таклифларини киритадилар.

8. Ишчи гуруҳ 7 кун муддат ичида:

Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятнинг ҳамда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ташкилотларининг Комплекс чора-тадбирларига киритган таклифларини умумлаштиради, уларни тегишли туманнинг ва Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятнинг муайян муддатларга мўлжалланган тасдиқланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва чора-тадбирлари билан мувофиқлаштиради ҳамда Комплекс чора-тадбирлар лойиҳасини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Комплекс чора-тадбирлар лойиҳасини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамаси томонидан тасдиқланиши белгиланган шаҳарларнинг бош режаларини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлари Вазирлар Маҳакамаси томонидан тасдиқланади.

Қолган аҳоли пунктлари бош режаларини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

11. Ишчи гуруҳ томонидан ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга ошириш Комплекс чора-тадбирлари тасдиқлаш учун тегишли туман ҳокимлигига киритилади.

Туман ҳокимлиги 10 кун муддатда Комплекс чора-тадбирлар лойиҳасини кўриб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.

12. Тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) ташкилотларига юборилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг Интернет тизимидаги расмий сайтига жойлаштиради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) мутасадди ташкилотлари Комплекс чора-тадбирларнинг тегишли бандларни бажарилишини таъминлаш юзасидан ўз буйруқларини 3 кун муддатда қабул қилади ва амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатади.

13. Комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳокимнинг қарорларида ушбу Комплекс чора-тадбирларни ижросини назорат қилиш тизими ҳамда масъуллар белгиланади.

14.  Аҳоли пунктининг бош режасини ёки ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга оширишда маҳаллий бюджет маблағлари, буюртмачиларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда улушбай иштирок этишдан тушадиган маблағлар биринчи навбатда қўйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун йўналтирилади:

шаҳар ва шаҳар посёлкаси чизиғи лойиҳаси;

батафсил режалаштириш лойиҳалари.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари маҳаллий бюджет параметрларида алоҳида сатр билан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш устидан муаллифлик назоратини юритиш билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатларни кўзда тутадилар.

16. Аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тархларини ишлаб чиқиш ва уларга асосан ташқи муҳандислик коммуникацияларни қуриш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари “Ўзбекэнерго” АК, “Ўзтрансгаз” АК, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борадилар.

17. Комплекс чора-тадбирлари ижросининг бориши Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесининг, Ҳалқ депуталари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари йиғилишларида бир йилда камида бир маротаба муҳокама этилади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят
ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида эса ҳар чоракда кўриб чиқилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

ҚФЙ ҲМРТ лойиҳасини амалга оширилишининг аҳволи Фуқаролар йиғинларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳар чоракда кўриб чиқилади
ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

Комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар 3 йилда бир марта Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ҳисобот берадилар.

18. Комплекс чора-тадбирларнинг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилади.

 

3-боб.  Якунловчи қоидалар

 

19. Шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширилишининг бориши тўғрисида ахборот ҳар чоракнинг якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига киритилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширилишининг аҳволи тўғрисида ушбу Низомнинг
2-иловасига мувофиқ умумлаштирилган ахборотни ҳар чоракнинг якуни
билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

21. Шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.

 

 

Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар

ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа

шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги Низомга

 1-илова

 

 

Аҳоли пунктининг бош режасини ва бошқа шаҳарсозлик

ҳужжатларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

 

Лавозимига кўра

 

 

 

Лавозимига кўра

 

-

 

 

 

-

  •  

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси раҳбари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,вилоят молия бош бошқармасининг раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаси раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси вилоят бўлинмасининг раҳбари

 

 

 

Лавозимига кўра

-

Тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Лавозимига кўра

-

Тегишли туман (шаҳар) қурилиш бўлими раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят газ таъминот корхонасининг раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари

 

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент ҳокимликлари ҳузуридаги “Сувоқова” ДУК раҳбари

 

Лавозимига кўра

 

 

Лавозимига кўра

 

 

-

 

 

 -

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилояти иссиқлик манбаи давлат унитар корхонаси раҳбари

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси раҳбари

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг котибият мудири, комиссия котиби

 

 

Изоҳлар:

1. Ишчи гуруҳ таркибига зарурат бўлганда бошқа ташкилот раҳбарлари киритилади.

2. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

3. Қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳасини (ҲМРТ лойиҳасини) амалга ошириш Ишчи гуруҳи таркибига тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг ва туман (шаҳар) ташкилотларининг вакиллари киритилади.

 

 

Давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳар

ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик

 ҳужжатларини амалга ошириш

 тартиби тўғрисидаги Низомга

2-илова

 

 

Вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан

____________ шаҳрининг (шаҳар посёлкасининг) бош режасини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш (реализацияси) бўйича

олиб борган ишлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Бош режани амалга ошириш бўйича

 бажарилган ишлар

 

Ишлар бажарилганлиги ва бажарилган муддат

 

1

Бош режани амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги (ҳужжат санаси ва сони).

 

2

Бош режани амалга ошириш масаласи Ҳалқ депуталари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокама этилганлиги ва унинг қарори қабул қилинганлиги (ҳужжат санаси ва сони).

 

3

Бош режани амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги (ҳужжат санаси ва сони).

 

4

Бош режа тасдиқланганлиги ва уни амалга ошириш бўйича ҳокимлик, ташкилотлар ва фуқаролар олдида турган вазифалар тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинганлиги (ҳужжат санаси ва сони).

 

5

Бош режа тасдиқланган шаҳарнинг (шаҳар посёлкаси) ҳудудининг қисмларини (шаҳар маркази, турар-жой туманлари, марказий кўчалари, дам олиш зонлари ва ҳаказо) батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги (ҳужжат тасдиқланган сана ва сони).

 

6

Шаҳарнинг (шаҳар посёлкасининг) муҳандислик ва транспорт сохавий схемалари ишлаб чиқилганлиги (ҳужжат тасдиқланган сана ва сони).

 

7

Бош режада белгиланган аҳоли пунктининг лойиҳавий чегарасига асосан шаҳар (шаҳар посёлкаси) чизиғи лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ва ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги (ҳужжат тасдиқланган сана ва сони).

 

 

8

Бош режада белгиланган аҳоли пунктининг лойиҳавий чегараси ичида қурилиш учун аҳоли пунктига янги қўшилган ерларнинг майдони (га).

 

9

Бош режага асосан янги ўтказилган, кенгайтирилган ва реконструкция қилинган кўчаларнинг номи ва узунлиги (км).

 

10

Бош режага асосан янги қурилган муҳандислик коммуникацияларнинг тури ва узунлиги (км).

 

11

Бош режага мувофиқ янги ташкил этилган хиёбонларнинг, истироҳат боғларининг, майдонларнинг ва бошқа объектларнинг номи
ва майдони.

 

12

Бош режага мувофиқ янги қурилган йирик объектлар сони (дона/қуввати):

мактаблар;

коллежлар;

спорт объектлари;

тиббий муассасалар;

саноат объектлари (ишлаб чиқариш цехлари);

бошқа объектлар.

 

 

 

 

Изоҳлар:

1. Маълумот 2005 йилдан бошлаб ишлаб чиқилган бош режалар бўйича тайёрланади.

2. Маълумот ҳар бир аҳоли пункти бўйича алоҳида тўлдирилади.

3. Маълумот ҳар чоракнинг якуни билан (чоракнинг охирги ойининг охирги кунида) Қурилиш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари орқали киритилади.

 

 

Общие предложения

999