ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11116 Центральный банк Республики Узбекистан 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандига қўшимча киритиш ҳақида
ID-11116

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандига қўшимча

киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги

ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзларни ва улар бўйича тўловлар;”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _______

____-сон

Молия вазири Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _______

____-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _______

____-сон

Общие предложения

143