ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11114 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 12/12/2019 27/12/2019 20

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11114

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўрта тадбиркорликни (бизнес) жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, ўрта тадбиркорлик (бизнес) фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида:

1. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йилнинг 1 апрелидан ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига мулк шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар учун йилига белгиланганидан ортиқ, лекин ишлаб чиқариш соҳасида 100 дан 150 нафаргача, қурилишда 70 дан 100 нафаргача, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида, улгуржи савдода 30 дан 40 нафаргача, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 20 дан 30 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган ўрта корхоналар киради;

ўрта корхоналар одатда хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш, кичик ҳажмли, лекин кўп меҳнат талаб қиладиган бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, сервис хизмати ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида барпо этилади;

кичик бизнес субъектлари учун барча имтиёз ва преференциялар ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларига татбиқ этилади.

йиллик айланма маблағи 1 млрд.сўмдан 3 млрд.сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари ўрта бизнес тоифасига киритилади ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ва Савдо саноат палатаси қуйидагиларни таъминласин:

ўрта тадбиркорлик (бизнес) корхоналарини ривожлантириш учун хорижий сармояларни жалб этиш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, сармоя жалб этиш жараёнининг барча босқичларида сармоя лойиҳаларининг, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредитлар лойиҳаларининг самарадорлиги мониторингини ўтказиш;

корхонанинг мулк шакли ва соҳа бўйича кимга бўйсунишидан қатъи назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга дастлабки ҳисоб-китоб ва ҳисобот, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, сармоя жалб этиш, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларга профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган барча масалаларда кўмаклашиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2020 йил
1 апрелдан бошлаб ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларидан чораклик ҳисоботлар олинишини Давлат статистика дастурига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида ушбу қарордан келиб чиқиб:

ўрта тадбиркорлик (бизнес) синфини киритиш масаласи бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритсин;

кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                             Ш.Мирзиёев

Общие предложения

2133