Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11112 Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан 13/12/2019 27/12/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Республикада қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11112

Қуёнчилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, қуёнчилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, қуён маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, қуёнчилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Республикада 2020 йилда қуёнлар бош сонларини кўпайтиришнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

б) Республикада 2020 йилда амалга ошириладиган қуёнчилик йўналишидаги лойиҳалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республикада 2020 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ орқали амалга оширилиши тавсия этилсин.

3. “Микрокредитбанк” АТБ, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминотидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги билан биргаликда
2020 йил 1 февралга қадар қуёнчилик соҳасидаги лойиҳаларни узоқ муддатга ва имтиёзли фоиз ставкаларда молиялаштириш мақсадида Ҳалқаро Тараққиёт Уюшмасининг мазкур соҳага йўналтирилиши назарда тутилган ресурс маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хонадонларда қуён етиштирувчи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига қуён парваришлаш мақсадида сотиб олинаётган қуён уялари(қафаси) ва озуқаси учун базавий ҳисоб-китоб суммасининг (БҲС) ўн баробари миқдорида вазирлик субсидиялари ажратиш механизмаларини 2020 йил 1 февраль санасидан амалиётга жорий қилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари саноат усулида қуён парваришлашни ташкил қилишга талабгорлар учун камида беш йил муддатда ихтисослигини ўзгартирмаслик шарти билан ер майдонларини ажратишни ва бўш турган биноларни ноль қийматда балансга берилишини таъминласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, қуёнчилик билан шуғулланувчи субъектларга саноат усулида қуён парваришлашни йўлга қўйиш мақсадида озуқа мақсадлари учун ер майдонлари ажратишда фақат она қуёнлар учун 0,03 шартли мол коэффициентидан фойдаланилади ҳамда ер майдонлари ажратиш белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида фаол хорижий инвестицияларни жалб этишда кўмаклашсин;

икки ой муддатда қуёнчилик соҳаси ривожланган Франция, Испания ва Италия давлатлари тажрибаларини ўрганиш ҳамда келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги, “Микрокредитбанк” АТБ, Қуёнчилик селекция генетика маркази мутахассислари ва тадбиркорларни ушбу давлатларга хизмат сафарига юборилишини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қуёнчилик билан шуғулланувчи субъектлар талабномаларига асосан қуёнлар касалликларига қарши эмлама ва дори воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йирик савдо марказлари, марказий деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда қуён гўшти етиштирувчи субъектларга маҳсулотини сотиш учун шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги:

шифохона ва шифо масканлари, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибига пархез ва фойдали қуён гўштини қўшишни ташкил этсин;

Молия вазирлиги давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу муассасаларга гўшт маҳсулотлари учун маблағлар ажратишда умумий гўшт миқдорининг 10 фоизигача миқдорида қуён гўшти учун йўналтирсин;

“Наслли қуён етиштирувчилар” ва “Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари” ассоциациялари мазкур вазирликлар тизимидаги муассаса ҳамда ташкилотларга ўзаро шартномалар асосида қуёнчилик субъектлари томонидан қуён гўшти етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибига қуён гўштини қўшиш меъёрини ишлаб чиқсин ҳамда қуён гўштининг фойдали хусусиятлари тўғрисида оммавий-ахборот воситаларида фаол тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Вахабов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
              Бош вазири                                                                    А. Арипов

Общие предложения: 1

976