ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11109 Хокимият Сурхандарьинской области 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сурхондарё вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11109

ЛОЙИҲА

 

Сурхондарё вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларни белгилаш, маҳаллий бюджет ҳаражатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун вилоят маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши, қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилги Сурхондарё вилояти (кейинги ўринларда вилоят деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 839,1 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;

- айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

- харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

- электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий ҳокимликлар активлари бўйича давлат унитар корхоналари соф фойдасидан ажратмалар ва дивидендлар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

г) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

- цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

- электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- айланмадан олинадиган солиқ.

Термиз шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадларининг харажатларидан юқори бўлган 804,6 млрд.сўм (ёки 40,1 фоизи) қисми вилоят бюджетига олинсин.

3. Қонунга асосан вилоят маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) шаҳар ва туманлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) вилоятнинг вилоят бюджетидан:

- вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари;

- давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарлар молиялаштирилади;

в) шаҳар ва туманлар бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар ва туманлар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йилги вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Вилоятнинг вилоят бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Шаҳар ва туманлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

7. 2020 йил учун шаҳар ва туманлар бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

8. Шаҳар ва туманлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 38,1 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари захира жамғармалари маблағларини вилоятнинг вилоят бюджетида ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

10. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 17 млрд. 260 млн. сўм миқдорда ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.

11. Вилоятнинг вилоят бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари таклифларига асосан, тегишли Кенгашлар қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

12. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

Вилоят ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан вилоят Кенгаши мурожаатини тайёрласин.

13. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

14. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

15. Вилоят ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини вилоят Кенгашига берилишини таъминласин.

16. Республика вазирлик ва идоралари, шунингдек вилоят бошқарма ва ташкилотлари ишчи гуруҳлари томонидан шаҳар ва туманларда ўтказиладиган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилаётган “Йўл харита”лари, баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

17. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин.

18. Вилоят ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

19. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва вилоят ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Сессия раиси                                                           А.Артиков

 

 

Сурхондарё вилоятининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2021-2022 йилга мўлжаллари
 
Кўрсаткичлар 2020 йил учун прогноз
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм 25 769
2. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда 4,8
3. Истъемол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда 10,0
4. Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда 9,5
5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда 3,5
6. Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда 5,5

 

 

 
 
 
     
Сурхондарё вилоятининг вилоят маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 1 533 280 000,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 75 032 000,0
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 148 942 000,0
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 826 064 000,0
4 Қўшилган қиймат солиғи  
5 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 49 610 000,0
6 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 43 489 000,0
7 Юридик шахслар ер солиғи 54 669 000,0
8 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 78 000 000,0
9 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 4 350 000,0
10 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 4 902 000,0
11 Давлат божи 57 038 000,0
12 Жарималар 33 832 000,0
13 Ижара тўлови 2 438 000,0
14 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад 94 663 000,0
15 Йиғимлар 60 251 000,0
     
16 Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад 208 300 000,0
  Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 133 720 000,0
  Мобиль алоқа хизмати 74 580 000,0
Даромадлар ҳаммаси 

1 741 580 000,0

 

 

 
 
 
     
2020 йил учун Сурхондарё  вилояти бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  3 419 794 855,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 550 908 277,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 29 778 930,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар 839 107 648,0
1.  Халқ таълими бошқармаси 186 566 775,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 186 566 775,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2.  Мактабгача таълим бошқармаси 81 999 471,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 81 999 471,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3. Ўрта махсус касб ҳунар таълим бошқармаси 814 394,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 814 394,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4.  Соғлиқни сақлаш бошқармаси 924 505 534,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 923 266 534,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 1 239 000,0
5.  Маданият бошқармаси 60 332 069,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 60 332 069,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6.  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 35 275 842,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 35 275 842,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 2 967 532,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 967 532,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 19 655 698,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 19 655 698,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси 484 219 279,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 484 219 279,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10.  Ўрмон хўжалик бошқармаси 9 524 659,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 9 524 659,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
11. Транспорт департаменти 9 142 478,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 9 142 478,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
12.  Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 14 657 933,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 14 657 933,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
13. Инвестициялар бош бошқармаси 4 205 349,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 4 205 349,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
14. Туризмни ривожлантириш департаменти 398 710,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 398 710,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
15.  Ветеринария бошқармаси 17 868 563,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 17 868 563,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат автивларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси 1 356 492,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 356 492,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
17. Кимматли когозлар бозорини мувофиклаштириш ва ривожлантириш марказининг  худудий бошкармаси 193 334,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 193 334,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
18.  Меҳнат бош бошқармаси 14 284 786,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 14 284 786,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
19. Қурилиш бош бошқармаси 2 065 759,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 065 759,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
20.  Адлия бошқармаси 2 625 315,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 625 315,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
21. Иктисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бош бошкармаси 7 850 395,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 850 395,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22. Молия бош бошқармаси 24 096 224,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 24 096 224,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
23.  Ободонлаштириш бошқармаси 190 439 312,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 190 439 312,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
24. Давлат ҳокимият органлари 427 854 101,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 410 884 071,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 16 970 030,0
25. Ижтимоий мослашув марказлари 1 510 165,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 510 165,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
26. Нуроний жағармаси  456 897,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 456 897,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
27.  Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 1 207 567,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 207 567,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
28. Монолияга карши курашиш бошкармаси 384 000,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 384 000,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
29. Автомабил йўллар бошқармаси  1 555 522,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 555 522,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
30. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспецияси Навоий вилояти бошкармаси 6 221 351,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 6 221 351,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
31. Бошқа ташкилотлар 46 451 701,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 34 881 801,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 11 569 900,0

 

                Bitmap Bitmap
 
     
                       
    Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри     
                       
                    Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўлови Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  Юридик шахслар ер солиғи Йиғимлар Ижара тўловлари
1 Термиз шаҳри   100   100   70 100 70   100
2 Олтинсой тумани   100 100 100 75 100 100 100 100 100
3 Бойсун тумани   100 100 100 50 100 100 100 100 100
  Бандихон тумани     100 100 100 100 100 100 100 100
4 Музработ тумани   100 100 100   50 100 50 100 100
5 Денов тумани   100   100 100 100 100 100 100 100
6 Жарқўрғон тумани   100 12 100 100 100 100 100 100 100
7 Қумқўрғон тумани   100 65 100   100 100 100 100 100
8 Қизириқ тумани   100 50 100 30 100 100 100 100 100
9 Сариосиё тумани   100 45 100 30 100 100 100 100 100
10 Термиз тумани   100 60 100 70 100 100 100 100 100
11 Узун тумани   100 100 100 50 100 100 100 50 100
12 Шўрчи тумани   100 45 100 50 100 100 100 50 100
13 Шеробод тумани   100 15 100 50 100 100 100 100 100
14 Ангор тумани   100 65 100 80 100 100 100 100 100

 

 
 
 
     
Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    минг сўмда
Ҳудуд номи Даромад Харажат
ЖАМИ 1 741 580 002,0 2 580 687 176,0
Вилоят бюджети 818 036 918 1 199 346 348
Термиз шаҳри 57 323 627 85 448 046
Олтинсой тумани 66 874 877 99 233 256
Бойсун тумани 53 216 408 79 897 679
Бандихон тумани 24 104 091 38 851 423
Музработ тумани 51 725 539 77 168 748
Денов тумани 108 972 221 165 074 214
Жарқўрғон тумани 72 707 824 107 894 916
Қумқўрғон тумани 72 564 781 108 049 807
Қизириқ тумани 40 032 791 59 453 912
Сариосиё тумани 84 994 149 126 675 775
Термиз тумани 42 775 403 63 525 264
Узун тумани 64 165 794 96 271 670
Шўрчи тумани 66 073 016 98 503 022
Шеробод тумани 69 683 336 103 411 536
Ангор тумани 48 329 227 71 881 560

 

 
 
   
Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
ЖАМИ 839 107 174,0
шундан  
Вилоят бюджети 381 309 430,0
Термиз шаҳри 28 124 419,0
Олтинсой тумани 32 358 379,0
Бойсун тумани 26 681 271,0
Бандихон тумани 14 747 332,0
Музработ тумани 25 443 209,0
Денов тумани 56 101 993,0
Жарқўрғон тумани 35 187 092,0
Қумқўрғон тумани 35 485 026,0
Қизириқ тумани 19 421 121,0
Сариосиё тумани 41 681 626,0
Термиз тумани 20 749 861,0
Узун тумани 32 105 876,0
Шўрчи тумани 32 430 006,0
Шеробод тумани 33 728 200,0
Ангор тумани 23 552 333,0

 

 
 
 
     
 Вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 17 260 500,0
  шундан  
1 Вилоят бюджети 5 157 370,0
2 Термиз шаҳри 1 010 670,0
3 Олтинсой тумани 758 300,0
4 Бойсун тумани 703 740,0
5 Бандихон тумани 370 420,0
6 Музработ тумани 708 080,0
7 Денов тумани 1 408 130,0
8 Жарқўрғон тумани 916 810,0
9 Қумқўрғон тумани 809 300,0
10 Қизириқ тумани 521 300,0
11 Сариосиё тумани 1 010 930,0
12 Термиз тумани 706 290,0
13 Узун тумани 815 580,0
14 Шўрчи тумани 797 260,0
15 Шеробод тумани 840 880,0
16 Ангор тумани 725 440,0

 

 

Общие предложения

109