ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11108 Хокимият города Янгиер 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Янгиер шаҳрининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11108

Лойиҳа

 

Янгиер шаҳрининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўрлами”, 2013 йил 31 декабрь 52-(1)-сон) 28, 99-моддалари ҳамда Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг “Янгиер шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Янгиер шаҳрининг                  2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

         2. Қуйидагилар:

         - шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилги параметрлари 1-иловага мувофиқ;

         - 2020 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан шаҳарнинг бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Шаҳар маҳаллий бюджетларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларда кўзда тутилмаган ҳаражатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

         4. Янгиер шаҳар ҳокимлиги (И.Нурматов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Қ.Ахмедов) ва молия бўлими (Р.Сувонов) шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларининг ошириб бажарилишини таъминласинлар.

         5. Шаҳар Молия бўлими (Р.Сувонов):

         - даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида, шаҳар маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилиши назоратига олиш;

         - 2020 йилда маҳаллий бюджет ҳаражатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган манбаълар ҳисобидан шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратиладиган маблағлар бўйича зарур тузатишлар киритиб бориш;

         - бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан шаҳар ҳокимлигига таклифлар киритиб бориш;

         - шаҳар молия бўлими (Р.Сувонов) ва шаҳар ҳокимлиги тегишли мутассади ташкилотлари билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилиши таъмилансин, ҳудудларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрилсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши хамда уларнинг асоссиз сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатилсин.

         6. Вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома каритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилсин.

         7. Янгиер шаҳар молий бўлими (Р.Сувонов) Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда ахборот бериб борилсин.

8. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

         Халқ депутатлари Янгиер шаҳар

         Кенгаши раиси                                                                             И.Хужаев

Общие предложения

332