ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11107 Хокимият Байсунского района 12/12/2019 28/12/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бойсун туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11107

БОЙСУН  ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Бойсун туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, туман  ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Бойсун туман “Бойсун деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат солиқ инспекцияси (Б.Акрамов), туман ички ишлар бўлими (Э.Нуруллаев), туман санитария-эпидемиология назорати маркази (Х.Рўзиев) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

Бойсун туман “Бойсун деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

товарга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Мисиров) зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                   А.Жўраев

Общие предложения

118