ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11105 Хокимият Музрабадского района 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Музработ туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11105

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, туман  ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш максадида;

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Музработ туман “Музработ деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ш.Қурбонов), туман ички ишлар бўлими (Ф.Менглиев), туман санитария-эпидемиология назорати маркази (Х.Чориева), “Музработ деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ (М.Бойқобилов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

Музработ туман “Музработ деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

товарга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Салимов) зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                            Э.Алимов

Общие предложения

81