ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11098 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/12/2019 27/12/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ–5850-сон Фармони)
ID-11098

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ–5850-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р. Абдуқодиров зиммасига юклансин.

 

 

                                 Ўзбекистон Республикасининг
                                                 Бош вазири                                                                                                                     А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
__________даги ______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) ходимларининг умумий чекланган сони 228 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 190 нафар бўлган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги”;

б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

 

                                                                                         “Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
                                                                                                        3 февралдаги 82-сон қарорига

                                                                                                        2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

 

Котибият мудири

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари назорат қилиниши ва ижро этилишини ташкил этиш масалалари бўйича ёрдамчиси

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номига тушган хат-хабарлар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш масалалари бўйича ёрдамчиси

1

Мажлисларга (йиғилишларга, музокараларга) таҳлилий материаллар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маърузалари тайёрланишини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Назоратдаги топшириқлар маълумотлар банкини шакллантириш, мониторинг олиб бориш ва ижросини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) ишини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонасининг бош мутахассиси

1

Инспектор (кундузги)

2

Инспектор (тунги вақтда)

3

Ҳаммаси:

11

Давлат тилини ривожлантириш департаменти

тузилмаси

 

Давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш бўлими мудири

1

Давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

2

Давлат тили тўғрисидаги қонцн ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири

1

Атамашунослик ва топонимика соҳасида қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

2

Топонимик объектларга ном бериш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири протокол

хизматининг тузилмаси

 

Мудир

1

Бош мутахассис

1

Ҳаммаси:

2

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири матбуот

хизматининг тузилмаси

 

Матбуот котиби

1

Бош мутахассис

1

Ҳаммаси:

2

                                     Бириктирилган бошқарув органлари*

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ–4112-сон, 2019 йил 24 январдаги ПҚ–4126-сон ва 2019 йил 24 январдаги ПҚ–4127-сон қарорларига мувофиқ”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомда:

а) 13-банднинг “б” кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Давлат тилини ривожлантириш департаменти”;

бешинчи – йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи – йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 14-банднинг “а” кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Давлат тилини ривожлантириш департаменти”;

бешинчи – тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Общие предложения

139