ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11089 Хокимият города Ташкент 12/12/2019 27/12/2019 14

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОРИ
ID-11089

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Кенгаши
ҚАРОРИ

“___” _______ 2019й.           № _______ - сонли

Тошкент шаҳар 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларни белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди. Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ 2020 йилги Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маълумот учун қабул қилинсин.
  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар шаҳар бюджети ҳамда туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • айланмадан солиқ;
  • айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

б) Шаҳар бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий ҳокимликлар активлари бўйича давлат унитар корхоналари соф фойдасидан ажратмалар ва дивидендлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 5 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари тўлиқ шаҳар бюджетига тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) Қуйидаги солиқ турлари туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
  • мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра Тошкент шаҳар аҳолисини республика аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
  1. Қонунга асосан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди.

 

Республика бюджетидан:

умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари (тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар бюджетларидан молиялаштирилади);

кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатлари;

Шаҳар бюджетидан:

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш бўйича харажатлар;

умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;

давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш;

тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар;

Туманлар бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

2020 йилги Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун маҳаллий бюджет даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

Тошкент шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туманлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича шаҳар маҳаллий бюджети билан туманлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

2020 йил учун туманлар бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

Туманлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджетлари даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2020 йил учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети Заҳира жамғармаси ҳажми 36,015 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимликлари Заҳира жамғармалари маблағларини шаҳар ҳамда туманлар бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

2020 йил учун Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 18.3 млрд. сўм миқдорда ҳамда туманлар бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.

Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ва туманлар бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча шаҳар ҳамда туманлар Кенгашлари томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари таклифларига асосан, тегишли Кенгашлар қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

Туман ҳокимликлари, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловага келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Тошкент шаҳар ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан Тошкент шаҳар Кенгаши мурожаатини тайёрласин.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат ҳаридлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

туманлар бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Тошкент шаҳар Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли Кенгашларга маълумот киритсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                             Ж.Артикходжаев

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига

4-илова

Туманлар  бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари

 

Туманлар номи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Айланмадан  солиқ

Якуний истеъмолиларга бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализацияси қилишдан солиқ

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Юридик шахслар ер солиғи

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар

Шайхонтохур тумани

0

0

31

100

0

0

100

100

Учтепа тумани

0

0

37

100

0

0

100

100

Чилонзор тумани

0

0

50

100

0

0

100

100

Миробод тумани

0

0

20

100

0

0

100

100

Мирзо Улуғбек тумани

0

0

50

100

0

0

100

100

Яккасарой тумани

0

0

24

100

0

0

100

100

Олмазор тумани

0

0

50

100

0

0

100

100

Яшнобод тумани

0

0

50

100

0

0

100

100

Сергели тумани

0

0

15

100

0

0

100

100

Бектемир тумани

0

0

27

50

0

0

100

100

Юнусобод тумани

0

0

37

100

0

0

100

100

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига

5-илова

  2020 йилги туманлар бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари
      минг сўм
Т/р Туманлар ва шаҳарлар номи Даромад Харажат
  ЖАМИ 3 556 108 904,0 3 556 108 904,0
1 Тошкент шаҳри 2 517 706 904,0
2 480 937 729,0
2 Шайхонтохур тумани 103 059 910,0 103 059 910,0
3 Учтепа тумани 101 813 529,0 101 813 529,0
4 Чилонзор тумани 107 454 170,0 109 175 732,0
5 Миробод тумани 76 692 140,0 76 692 140,0
6 Мирзо Улуғбек тумани 105 066 170,0 119 686 459,0
7 Яккасарой тумани 70 189 279,0 70 189 279,0
8 Олмазор тумани 116 231 169,0 128 335 209,0
9 Яшнобод тумани 101 083 170,0 109 406 454,0
10 Сергели тумани 91 486 419,0 91 486 419,0
11 Бектемир тумани 34 785 977,0 34 785 977,0
12 Юнусобод тумани 130 540 067,0 130 540 067,0
*  туманлар  бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларсиз

 

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига

6-илова

 

 

2020 йилги туманлар  бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари
     
                         минг сўмда
 Т/р  Туманлар номи Тартибга солувчи
трансферт миқдори
  ЖАМИ 36 769 175
1 Чилонзор тумани 1 721 562
2 Мирзо Улуғбек тумани 14 620 289
3 Олмазор тумани 12 104 040
4 Яшнобод тумани 8 323 284

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
7-илова

 

Туманлар бюджетларида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори 
     
    минг сўмда 
Т/р Туманлар ва шаҳарлар номи Миқдор
  ЖАМИ 34 324 242
  шундан  
1 Тошкент шаҳри 18 300 489
2 Шайхонтохур тумани 1 503 407
3 Учтепа тумани 1 507 454
4 Чилонзор тумани 1 620 360
5 Миробод тумани 1 207 872
6 Мирзо Улуғбек тумани 1 755 850
7 Яккасарой тумани 1 075 750
8 Олмазор тумани 1 948 410
9 Яшнобод тумани 1 632 810
10 Сергели тумани 1 317 951
11 Бектемир тумани 509 724
12 Юнусобод тумани 1 944 165

Общие предложения

843