ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11085 Хокимият Караулбазарского района 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11085

Ўзбекистон Республикаси

Бухоро вилоят

Қоровулбозор тумани ҳокими

ҚАРОРИ

Описание: герб 2

O’zbekiston Respublikasi

Buxoro viloyat

Vobkent tumani hokimi

QARORI

2019 йил “ ____ ” ____ Қоровулбозор тумани ______ -сон

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг

118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Қоровулбозор туман филиали томонидан аҳоли(истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Қоровулбозор туман филиали (Х.Сафаров)га:

ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилишини;

истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича

ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш топширилсин.

3. Туман ҳокимлиги аппарати умумий бўлими (Ф.Жўраев) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Қоровулбозор тонги” газетасида чоп этилиши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Қоровулбозор тонги” газетасида эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Козимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Остонов

Общие предложения

103