ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11084 Хокимият Сергелийского района 12/12/2019 27/12/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сергели туманининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11084

Сергели туманининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий  кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 09 декабрь 2019 йил Қонунининг 18-моддаси, Сергели туман Халқ депутатлари Кенгашининг “Сергели туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг  6, 25–моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

 

1.Сергели туман Халқ депутатлари  Кенгашининг  “Сергели туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

2.Қуйидагилар:

Сергели туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги параметрлари 1– иловага мувофиқ;

2020 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан туманнинг бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман маҳаллий бюджетларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

3.Туман молия бўлими в.в.б (Н.Жулибаев):

Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида туман маҳаллий бюджетига шаҳар маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар барча солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олинсин;

Иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилсин.

4.Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

5.Тошкент шаҳар бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилсин.

6.Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Исабаев), туман молия бўлими бошлиғи в.в.б (Н.Жулибаев):

2020 йилда бюджет маблағларини тақсимлашда туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтирилсин.

7.Сергели туман ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (М.Зияев), ҳокимлик Матбуот хизмати (Ғ.Мусаев) зиммасига:    

мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент оқшоми”, “Вечерный Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур қарорнинг ижроси Сергели туман молия бўлими бошлиғи в.в.б Н.Жулибоевга, бажарилишини назорат қилиш Сергели туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Исабаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Сергели тумани ҳокими                                                                                    Б.Шамуратов

Общие предложения

151