ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
11076 Хокимият Термезского района 12/12/2019 27/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Термиз туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11076

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ,
туман ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Термиз туман “Баракат озиқ-овқат” деҳқон МЧЖ ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат Солиқ инспекцияси (М.Тоғаев), туман Ички ишлар бўлими (М.Амантўраев), туман Санитария-эпидемиология назорати маркази ( С.Дониёров) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

 Термиз туман “Баракат озиқ-овқат” деҳқон бозори МЧЖ ҳудудида ҳар дам олиш кунлари савдо ярмаркаларини тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат исътемол товарларини сотишга рухсат берилишини;

дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар: 

тоаврга оид ҳужжатлар;

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларда иштирок этиш ва маҳсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Қаландаров) зиммасига юклатилсин.

 

 

      Туман ҳокими                                              Ш.Уринов

 

Общие предложения

120